Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
“Яна бир масала – экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт.

Бунда, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади”, деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
#Сайлов

Шаҳарда навбатдаги маҳалла аҳли ӯз раиси (оқсоқоли)ни сайлаб олди.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Ойбек”, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га сайловлар бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. “Ойбек”, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайлов жараёнида “Ойбек”, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутилари очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.
Жумладан, “Ойбек” МФЙга Хайдаров Махаматжон Бегалиевич.
“Нурафшон” МФЙга Джамбилов Эркин Худойбердиевичлар раиси этиб сайланди.
#диққат_эълон


Хурматли ҳамшаҳарлар!
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2022 йил 30 май куни соат 14:00 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлганларга танлов асосида иш таклиф килади.

Ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу танловга таклиф қиламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар_тренинг

Нурафшон шахридаги 22 маҳаллаларда ўз иш фаолиятини бошлаган "Фаол аёл" мақомида иш юритаётган ходималар учун "Янгиланаётган Ўзбекистон стратегиясидаги мақсад ва вазифаларлар асосида маҳалла аёллари ўртасида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги вазифалар ҳақида" семинар тренинг ўтказилди.

Семинарни Нурафшон шаҳар Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабаева, тариҳ фанлари номзоди, доцент, РМММ тарғиботчиси, Ҳалк депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати С.Сулеймановалар олиб боришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🔰Нурафшон шаҳар "Туй-тепа" МФЙ да шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Мирзаев ва Халқ қабулхонаси мудири Т.Дониёровлар иштирокида маҳалладаги муаммоли оилалар билан навбатдаги сайер қабул ўтказилди.

📎Унда фуқаролар муаммолари ўрганилиб жойида хал килинди. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари сектор раҳбарлари назоратида бўлиб, мурожаат ечимлари бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар бериб келинмоқда.


@Nurafshonpressa