Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
#ўрганиш
#Маҳалла_хотин_қизлар_фаолияти

Маърифат маҳалласидаги Маҳалла хотин – қизлар фаоли, ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда Маърифат маҳалласида “Аёллар дафтари” рўйҳатига олинган 6 тоифадаги аёлларга манзилли ёрдам кўрсатиш ҳамда, маҳаллада 0-100 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида қайта хатлов ўтказиш орқали “Хотин-қизлар баланси”ни шакллантириш учун хонадонларга ташриф этишиб ўрганишлар олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинар ўз ишини якунлади.

Аввал ҳабар берганимиздек жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида 3-босқичли махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Семинар якунида Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаева Хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тубдан яхшилаш мавзусида маълумотлар бериб ўтди.

Икки кун давом этган ушбу маҳсус ўқув курслари номзодларнинг фаолиятига самарали киришишида фаол қарашларини шакллантирди. Аҳоли билан ишлашда фаол ва ташаббускор бўлишларини таъминлашга хизмат қилади.

Семинар давомида масъулларга иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Мурожаат ва ечим

Жорий йилнинг 24 апрель куни 3-сектор раҳбари аҳоли муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ишларини олиб борган эди.
Ушбу ўрганиш жараёнида, Оппоқ маҳалласида аёллар дафтарида рўйхатда турувчи, боқувчисини йўқотган фуқаро Б.Тураббоева уй-жойини таъмирлаш учун шифер сўраб мурожаат қилган.

Куни кеча ушбу мурожаат юзасидан шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков, маҳалла раиси Т.Собиров, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси М.Замоновлар томонидан уйнинг том қисмни янгилаш учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаро Б.Тураббоева Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсати, аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрликлари учун қўлларини дуога очдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафсилот
#туризм

⚡️Тошкент вилоятида оилавий меҳмон уйлари очилиши маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда ички туризмни янада ривожланишига муносиб хизмат қилмоқда.

📌2022 йил якунига қадар, 176 та янги оилавий меҳмон уйлари ҳамда умумий қиймати 3,2 трлн.сўм бўлган жами 82 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Огоҳлантириш❗️

Нурафшон шаҳрининг айрим йўлларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-сентябрдаги “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5251-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсади жорий йилнинг 27-апрель куни Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон велосепед вилоят спорт федерасиясини рағбатлантириш бўйича ўтказиладиган тадбирни юқори савияда ўтказилиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳаракатини тартибга солиш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида.
2022-йил 27-апрель куни Нурафшон шаҳар Бобур кўчасининг Тошкент йўли кўчасидан Тошкент-Бекобод автомагистраль йўлига туташган қисмида соат 17:30 дан 19:00 гача йўлнинг ҳаракатланиш қисмида автотранспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш

“Васийлик ва ҳомийлик” электрон платформаси амалда

📍 Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя килиш шўъбаси томонидан Чиғириқ МФЙда яшовчи васийлик ва ҳомийлик, патронат, фарзандликка олинган болаларнинг турмуш тарзи, орзу истаклари, муаммолари шунингдек қонуний вакиллари томонидан ота-оналик мажбуриятларини бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вояга етмаган А.Батиров шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йилда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериладиган уй-жой билан таъминлаш учун болаларни ҳимоя қилиш шўбаси ахборот базаси “Васийлик ва ҳомийлик” электрон платформасига муҳтож сифатида онлайн навбатга қўйилди.

@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳар Обод турмуш маҳалласида Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан, Нурафшон шаҳар прокуратураси ҳамда Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган тадбирлари.

Ўзбекистон 24 канали нигохида 👆👆

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони ва шу асосда 2022 йил 28 февралдаги 106-10-0-Q/22-сонли Тошкент вилояти ҳокимининг қарори тасдиқланган.

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси биргаликда ушбу Фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 28 апрель куни куни соат 11-00 да Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режага асосан жамоатчилик мониторинги эшитуви ўтказилади.

📌Барчани ушбу тадбирга таклиф этамиз.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa