Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.5K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#МТТ_очилиш_маросими
🥳🏘Нурафшон шаҳридаги “Бирлик” МФЙда тадбиркор Азиза Ўлмасова томонидан имтиёзли кредит ҳисобига давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
«ERUDITE KIDS PLANET» номли ушбу муассасасининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари, МФЙ фаоллари, ота-оналар иштирок этди.
Тадбирни очиб берар экан, шаҳар ҳокими Қ. Ҳакимов мамлакатда ўғил-қизларни баркамол инсонлар қилиб улғайтириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
👫🏫 100 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган мазкур муассасада болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Яна бир қувонарли жиҳати, нодавлат мактабгача таълим муассасасининг ишга туширилиши натижасида бир нечта иш ўрни яратилди.
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
#31oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Расман: 1 ноябрдан дизель ёқилғиси арзонлаштирилмоқда

👉 https://kun.uz/92139337

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🔰 Бугун 1 ноябрь, якшанба

🥬 Халқаро веган куни;

1897 — Турин университети талабалари машҳур италия футбол клуби "Ювентус"ни тузишган;

1991 — Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топган;

1993 — Туркманистонда миллий валюта "манат" жорий этилган;

1993 — Европа Иттифоқи ташкил топган.

🥳 Ушбу санада туғилганлар: буюк рассом Пьетро Берреттини (1596), дунё гўзали Айшвария Рай (1973).

Каналимизга уланинг 👇
@Nurafshonpressa
Россияда бир неча ойдан буён ўрмонда яшаётган ўзбек бола топилди

Россияда бир неча ойдан буён ўрмондан отаси билан яшаётган бола топилди. Унинг отаси ўзбек эканлиги аниқланган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур ҳолатга изоҳ берди. Бу ҳақда «Life» маълум қилди.
Хабарга кўра, бола отаси билан ўрмондаги туман васийлик ва ички ишлар бўлимларига бириктирилган уйсизлар лагерида яшайди. Шунингдек, боланинг отаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган. Қайд этилишича, элчихона у ва отасининг шахсини аниқлашда ҳамда Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани беришда ёрдам беришини маълум қилган. @Nurafshonpressa
#Эътироф

Ўзбекитсон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-5999-сон Фармонига асосан таъсис этилган «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан, Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширишга катта ҳисса қўшган Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди.

Мукофот муборак бўлсин! 👏

Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди.
Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Председателя КНР Си Цзиньпина 4 ноября выступит с приветственным видеопосланием участникам церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров в городе Шанхае.
Лидер нашей страны остановится на наиболее важных аспектах расширения взаимовыгодного торгово-экономического сотрудничества, мерах совместного преодоления кризисных явлений, вызванных пандемией коронавируса.

#Mirziyoyev #kurgazma #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Нурафшон_эътироф
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-5999-сон Фармонига асосан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган.
Пандемия даври бўлишига қарамасдан Нурафшон шаҳрида фидокорона хизмат олиб бораётган, жамоатчилик орасида алоҳида ўрнак кўрсатиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ташаббускорона меҳнатлари учун 14 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раис ва уларнинг ўринбосарлари Юртбошимиз томонидан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
🌠Мукофатлар шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳар ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ўз эгаларига топширилди.
@Nurafshonpressa