Nurafshon shahri hokimligi
5.48K subscribers
38.8K photos
3.52K videos
51 files
11.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида ташкил этилган тадбир
#18oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#байрам_тадбири
🏛Бугун, 20 октябрь куни Нурафшон шаҳар Маданият маркази биносининг очилиш маросими ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига бағишланган “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
⚡️ Унда шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири Зуҳра Миргазиева, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда ўқитувчи-мураббийлар, ўқувчи ёшлар иштирок этди.
💐 Тадбир давомида шаҳар ҳокими байрам муносабати билан мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини “Мақтов ёрлиқ”, “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
🎼 Мазкур тадбир Нурафшон шаҳар Маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги катта концерт дастури билан якунланди.
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига бағишланган “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
📹Батафсил видеолавҳада
@Nurafshonpressa 👈👈
📣📣Диққат эълон!
Ҳурматли Нурафшон шаҳар аҳолиси!
Сизни эртага 21 октябр куни соат 8:30 да "Наврўз" МФЙ худудида жойлашган катта футбол майдонида шаҳар ҳокими иштирокида бўлиб ўтадиган эрталабки оммавий бадантарбия машқига таклиф этамиз.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги.
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял командующего Центральным командованием Вооруженных сил США генерала Кеннета Маккензи, прибывшего в нашу страну с рабочим визитом.
В ходе беседы обсуждены актуальные вопросы узбекско-американских отношений и региональной повестки. Особое внимание уделено противодействию глобальным вызовам и угрозам безопасности и стабильности.
Рассмотрены также вопросы двустороннего военного
и военно-технического сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #KMakkenzi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

➡️ https://bit.ly/31sjJPr

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from ZEBO MIRZO she'rlari
ОНА ТИЛИГА ҚАСИДА

Ҳали башарият мурғак уйқуда
Билмаганда қалам, ҳарфу имлони.
У тоғлар кўксига гул қилиб чизди,
Гул дея англатди ёруғ дунёни.

Одамлар қулонлар ортидан қувиб
Жонлиғ келтирганда омоч-молага.
У булоқ сувини узатди қуйиб,
Гул баргини битиб лой пиёлага.

Балки ўша тасвир, балки ўша сир
Ҳаввонинг Атога бўлган дилидир?
Биламан, қайси сўз бўлмасин ўша,
У менинг юрагим – Ўзбек тилидир!

Боболар тили бу, эй Она тилим,
Сендан келар олис дала-дашт иси.
Учар арғумоқлар қанотида сен
Қолдирган изларда курашлар изи.

Сен демайсан: “Ўлдир, ёндир, қасос, қон!”
Сен дегайсан: “Бағрим, севаман, ишон!”
Миллион йиллик очиқ дастурхонингда
Буғдой сўзу буғдой юрагингдир нон!

Само узра сочиб лавҳ хаттоти
Ҳикматлар китобин этганда тамом.
Бир сўз-ла жам қилди аждодлар ёдин
“Қутадғу билик”ка Хос Хожиб бобом!

Кимдир бузиб ўтар, ким эса тузиб,
Бахт на Мақдун, Чингиз олган тахтдадир!
Қилич соясида жаннатдир, ва лек
“Куч бирликда, қудрат Адолатдадир!”

Ўйлаганми тарих минг йиллар нари
Кўрайин деб дунё ўзбекларини.
Соҳибқирон тутган туғ билан ғолиб
Тузганида “Темур тузукларини!”

Олис юлдузларга чўзиб қўлини
Замин излаганда йиллар қаъридан,
Ёрқин тафаккурнинг ёруғ йўлини
Топди Улуғбекнинг жадвалларидан!

Сен – осмон илмини битгувчи китоб,
Сенда гиёҳларнинг рангин тушлари.
Сенда очилади ахир бобма-боб
Миллиард юлдузларнинг нуртовушлари...

Сен – майсалар тили, булбул кўз ёши,
Сен – шеърнинг қаноти, руҳдир мукаммал.
Беш достон беш қитъа бўлиб порлади
Навоий ҳайратдан шеър айтган маҳал!

“Осон эмас бу майдон ичра турмоқ,
Низомий панжасиға панжа урмоқ!”
Шеър аҳли юз йиллаб тузган дунёни
Бир шер панжаси-ла олди у бироқ!..

Ҳазрат Навоийдан қолган қутлуғ сўз,
Илоҳий илҳомдан яралган тилим.
Бобурни йиғлатган, етти иқлимга
“Бобурнома” бўлиб таралган тилим.

Сени унутмадим истибдод чоғи
Ҳар лаҳза қонимда қиличдек ўсдинг!
Чирмаб келганида зулмат қучоғи
Қалбимни қучоқлаб нур бўлиб тўсдинг!

Қадим оҳанглардан мен сени топдим
Изладим тафаккур осмонларидан.
Бир буюк халқ бўлиб чиқиб келдинг сен,
“Гўрўғли”, “Алпомиш” достонларидан.

Ким сени танимас, тан олмайди ким,
Камтар камолингни мақташ шарт эмас!
Футбол майдонида энг одил ҳакам,
Шахмат қиролининг юришидай бас!

Олимп саҳнасида ўзбек кураши,
Бугун дунё билар “ёнбош”, “чала”ни.
Ҳалоллик йўлини ўргатдинг жангда
Ўргатдинг меҳрнинг сири – аллани!

Ҳатто дўпписнинг четида бир шеър,
Каштали кўйлагин ёқаси – ғазал.
Жаннат эшигини очгувчи бир сир –
О балки, ўзбекий каломдир азал!


Сен – тилим тагида турган аччиқ тош,
Сенсиз мен ҳеч кимман, йўқдирман, билдим!
Сен – тирик хазина, сен – тирик афсун,
Сени англадим-у, дунёга келдим!

Қисиниб-қимтиниб юрмайман четда,
Кибр ё манманлик эмас фалсафам.
Ўзбек каломида Иймон, Номус, Ор
Ва икки дунёнинг саодати жам!

Сен – мухаббат тили ҳамда эрк тили,
Сен борки, Ҳақ билан сирлашамиз биз!
Сен жасорат тили ва мардлик тили,
Сен борки, халқ бўлиб бирлашамиз биз!

2016

Зебо Мирзо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

@Zebo_mirzo
БАРЧАГА 21 ОКТЯБРЬ – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН🎂💐☺️
Масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади

«Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига биноан:

👉 Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил қилади ва аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” ишлаб чиқиб, Президент Администрациясига киритади;

👉 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади;

👉 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли (1–2 ойгача) ўқув курслари мунтазам равишда ташкил этилади;

👉 ўзбек тилидаги мавжуд луғатлар асосида узлуксиз таълимнинг барча турлари учун қуйидаги ўқув луғатларини яратиш чоралари кўрилади, шу жумладан:

кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тўлдирилган янги нашри (кирилл ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида);
“Ўзбек тилининг имло луғати”;
“Ўзбек тили синонимлари луғати”;
“Ўзбек тили синонимларининг катта изоҳли луғати”;
“Ўзбек тили фразеологизмларининг катта изоҳли луғати”;
“Ўзбек тили омонимлари луғати”.

👉 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек тилидан жаҳоннинг етакчи хорижий тилларига ва хорижий тиллардан ўзбек тилига таржима қилувчи компьютер дастури яратилади;

👉 2021 йил 1 январдан бошлаб марказий телеканалларда “Тилга эътибор”, “Она тилида сўзлашамиз”, “Нотиқлик маҳорати”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Китоб билим манбаи”, “Билимли ёшлар – келажак бунёдкори” каби туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилинади.
@Nurafshonpressa
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter