Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.5K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳар
"Бувижонлар мактаби"

Нуроний онахонларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш, маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ўғил-қизларимизни миллий одоб ва урф- одатлар рухида тарбиялашда "Бувижонлар мактаби"нинг ўрни беқиёс.

Нурафшон шаҳар Обод турмуш маҳалласида жойлашган 4-умумтаълим мактабида "Бувижонлар мактаби-ибрат мактаби" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабоева, бир гуруҳ Хожи оналар, бувижонлар, устозлар, ўғил-қизлар иштирок этди.
Болажонларнинг шеърлари, куй-қўшиқлари, рақслари барчани ҳушнуд этди.

✍️ Нурафшон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Халқ розилигини олиш - устувор вазифа.

💠Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 258-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Темир дафтар”га киритилган, моддий ёрдам олмаган оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 кг.дан ун маҳсулоти маҳаллабай секторлар кесимида тарқатилмоқда.

🔹Барча даражадаги раҳбарлар бир мақсад – халқ розилиги йўлида меҳнат қилиши лозим.
Нурафшон шаҳар прокурори Фахриддин Мирзаев бошчилигида ўзи раҳбарлик қилаётган 2-сектор “Обод турмуш” маҳалласида истиқомат қилувчи ва "Темир дафтар"да рӯйхатда турувчи оилалар аъзоларига 20 кг дан, жами 1940 кг ун тарқатилди.

🔹Мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, деган устувор ғояга асосланган, халқ фаровонлиги, юрт тараққиётига хизмат қилувчи янги босқичдаги самарали ислоҳотлар изчил давом этаверади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш
#Нурафшон_шаҳар

📚Нурафшон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабаева маҳалла хотин-қизлар фаолларининг маҳаллаларда олиб бораётган ишлари билан танишиб чиқиб кундалик иш дафтарининг 6 та йўналиши бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

✍️ Нурафшон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa
#бунёдкорлик


Нурафшонда яна бир йирик лойиҳали йўл қурилиши бошланди.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa