Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.5K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#ёшлар_сиёсати

✍️Маълумки, Нурафшон шаҳрида ДХХ кубоги учун 22 та маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ўртасида футбол ва мини футбол бўйича мусобақалар ўтказилган эди.

⚡️Футбол майдонларида икки ой давом этган баҳслар қизғин ўтди.

📌Мусобақаларга якун ясалди. Ғолиблар аниқланди.

Бугун ташкилотчилар томонидан ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔹Унда Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Насиба Кулбекова мусобақа ғолибларини эришган ютуқлари билан табриклади ва шаҳарда ёшлар ўртасида оммавий спорт турлари бўйича қизиқарли тадбирлар ташкил этилиши хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

🔗Тақдирлаш тадбирида ДХХ шаҳар бўлими, секторлар раҳбарлари ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаби масъуллари ва маҳаллалар фаоллари қатнашдилар.

⚡️Ғолиблар муносиб тақдирландилар. Унда шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари, ташкилотчиларнинг, секторлар раҳбарларининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🔎 Футбол ва мини-футбол якуний натижаларга кўра қуйидаги маҳаллаларнинг жамоаси фахрли ўринларни эгалладилар.
Футбол бўйича:
✔️1-ўрин - "Қумариқ" МФЙ
2-ўрин - "Юксалиш" МФЙ
3-ўрин - "Ёшлик" МФЙ

Мини-футбол бўйича:
✔️1-ўрин - "Янги-обод" МФЙ
2-ўрин - "Бобур" МФЙ
3-ўрин - "Дегантепа" МФЙ

Мазкур спорт мусобақалари Нурафшон ёшларини янада бирлаштирди.
Ўзаро аҳиллик, дўстона муносабатларга чорлади.
Ғолиб жамоа аъзолари мусобақанинг вилоят босқичида қатнашадилар.
Нурафшонда ўтказилган спорт мусобақаси юқори савияда ўтди!

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
❗️Нурафшон шаҳрида бир марталик ёрдам пули олмаган эҳтиёжманд аҳолига бепул ун тарқатилмоқда.

Президент қарорига кўра,

“Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатлари шакллантирилиб “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилмоқда.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa