Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.5K photos
3.17K videos
43 files
9.76K links
Download Telegram
#Сайлов
#Билдириш

🔈Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 27 май куни Нурафшон шаҳрида қуйидаги маҳаллада фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади:
✔️4-сектор. Обод МФЙ, 27 май, соат 16:00да
Манзил: Нурафшон шаҳар эски 48 умумтаълим мактаби биноси.
Сайлов ёшига етган аҳоли сони: 1350, сайловда қатнашадиган вакиллар сони: 162 нафар.
Ишчи гуруҳ раиси: Бекхужаева Муяссар

📢Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари мазкур сайловда фаол иштирок этинг!
#Маҳалла_хаётига_бефарқ_бўлманг
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Нурафшон шаҳар комиссияси
#Сайлов

Обод маҳалла аҳли ӯз раиси (оқсоқоли)ни сайлаб олди.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га сайловлар бўлиб ўтди.

“Обод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайлов жараёнида “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутилари очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Султонов Дилшод Абдуллаевич “Обод” маҳалласига раиси этиб сайланди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов #Нурафшон

Бугун мамлакатимиз тарихида алоҳида сана, муҳим кун. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Ватанимиз келажагига бефарқ бўлмаган миллионлаб юртдошларимиз қаторида оила аъзоларимиз билан сайловда қатнашдик ва овоз бердик.

Instagram|Twitter|YouTube | Facebook |Telegram
Forwarded from PISMIQ.uz
#сайлов_2023

⭕️Тошкент вилоятида сайлов жараёнлари қизғин давом этяпти

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси навбатдаги брифинг ўтказилди. Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

✔️Қайд этилганидек, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 968 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 810 минг 281 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 9 минг 136 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир.

➡️Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 53 фоиздан ортиғи ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди. Жойларда сайловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Айрим сабабларга кўра участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда.

👉Айни чоғда сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партиялар ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Шу пайтгача округ комиссиясига сайловга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади.

☄️Жараёнда, айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги сайлов участкаларига тарқатилган. Ногиронлиги бўлган фуқароларга яшаб турган жойларида овоз бериш учун шароитлар яратилиб берилган ва уларга кўчма қутилар олиб борилмоқда.

🗓Сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.

10-Тошкент вилояти
округ
сайлов комиссияси матбуот маркази.

👉каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов

Нурафшон. Зойир Мирзаев ўзи яшайдиган маҳалладаги участкага келиб, рафиқаси билан бирга овоз берди.

Yoshlar kundaligi
#Сайлов
#рақамлар

⚡️⚡️Тошкент вилоятида қарийб 1,9 миллион нафар инсон овоз бериш ҳуқуқига эга

Эрта тонгдан вилоятда ташкил этилган  1 минг 6 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, жами овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 853 минг 879 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 4 минг 800 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2024

⭕️ Тошкент вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди

Бугун эрталабдан Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига қарашли 1006 та сайлов участкасида “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида овоз бериш жараёнлари белгиланган тартибда ташкил этилди.

🔰 Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 853 минг 879 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 4 минг 800 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида қулайликлар яратилди. Жумладан, уйда овоз берувчи шахслар учун яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди.

📑 Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари, сиёсий партияларнинг вакиллари сайлов жараёнларини кузатиб борди.

 📎 Соат 20.00 га қадар барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди. Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига сайлов бўйича қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмади.

📍 Ҳозирги вақтда бюллетенларни санаш жараёнлари давом этмоқда.

Абдулазиз Мусаев,
Тошкент вилояти ҳудудий
сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари

@tosh_vil_saylov
#сайлов_2024

⚡️Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайланган депутатлар

Нурафшон шаҳри ва Ўрта Чирчиқ тумани чегараларидаги 4 та сайлов округларидан қуйидагилар Тошкент вилояти Кенгаши депутати этиб рўйхатга олинди:

1-Нурафшон сайлов округи. Турдиев Алишер Ғулом ўғли – Нурафшон шаҳри спорт мактаби мураббийси, 1999 йил туғилган, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси.

2-Қорасув сайлов округи. Пардаева Зубайда Мусаевна – «AGROPILLA» МЧЖ ҳудуд агрономи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи, 1961 йил туғилган, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси.

3-Ким Пен Хва сайлов округи. Сарманов Фаррух Ахмадалиевич – Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали директори, 1978 йил туғилган, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси аъзоси.

4-Обод сайлов округи. Худайшукуров Элёр Толиб ўғли – «KUCHLUK NEFT BAZA» МЧЖ директори, 1983 йил туғилган, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси.


Каналга уланинг👇
▫️
@mashal_gzt