Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.73K links
Download Telegram
Шунингдек, йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунлаш топширилди.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитасини ишга тушириб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилиш топширилди.

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш, иқтисод қилинган маблағларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш зарур.

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади.

Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

“Ўзавтосаноат” олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишлаётгани қайд этилди.

Ваҳоланки, халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.

Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади.

Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Шу билан бирга, кўрсатилган тиббий хизматларни беморлар томонидан холис баҳолаш орқали тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.
Давлатимиз раҳбари келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.

Яна бир муҳим масалага эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда ҳар йили 1 минг кишига нисбатан чақирувлар сони 352 тани ташкил этади. Бу ривожланган давлатлардан 6-7 баравар кўп.

Чақирувларнинг 15 фоизидагина беморларни шифохоналарга ётқизиш талаб этилади. Сабаби, жойларда оддий тиббий хизмат йўлга қўйилмагани учун аҳоли тез ёрдамга мурожаат қилишга мажбур.

Очиқ мулоқотда берилган 1 мингдан зиёд маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил қилиш топшириғи Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда якунига етказилмаган.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт”, деди Президент.
Тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Мисол учун, хорижий грант ҳисобига, Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдамни ўргатадиган симуляцион марказ ташкил этилиб, 100 нафар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг амалий малакаси оширилган. Бундай марказ Тошкент шаҳрида ҳам мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимларига бундай марказларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этишни бошлаш топшириғи берилди.

Шу билан бирга, тез ёрдам бригадаларининг 12 мингдан зиёд шифокорлари ва 28 мингга яқин фельдшерларини ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Бунинг учун, вазирлик ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Республика тез тиббий ёрдам маркази тизимига ўтказилади ва Ходимларнинг малакасини ошириш мактаби сифатида қайта ташкил этилади.

Малака ошириш ишларини сифатли ташкил этиш учун Туркия, Корея, Франция каби тез ёрдам тизими илғор бўлган мамлакатлардан мутахассислар жалб қилинади.
Туман даражасида шошилинч тиббий хизматни қайта кўриб чиқиш ва қамровини кенгайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун:

- туман ва шаҳар шифохоналаридаги терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида бир-бирини такрорлайдиган режали ва шошилинч бўлимлар бирлаштирилади;

- у ерда туну-кун ишлайдиган шошилинч ёрдам қабулхоналари ташкил этилади;

- Республика ихтисослашган марказларида шошилинч ёрдам кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Вилоят шошилинч ва 21 та туманлараро қўшма шикастланиш марказлари энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди. Лекин бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга диагностика хизматини кўрсатмайди.

Бундан буён бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга ушбу марказларда ҳам бепул юқори технологик текширув ўтказишга рухсат берилади.

Тошкентнинг Шайхонтоҳурдаги 1-сон, Яшнободдаги 4-сон, Юнусободдаги 7-сон ҳамда Учтепадаги Шаҳар тез ёрдам шифохоналарига туманлараро марказ мақоми берилади. Улар 34 турдаги юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштирилади.
“Умуман, бугун муҳокама қилинган масалаларни жой-жойига қўйсак, тиббиёт соҳасини халққа янада яқин қилган, одамларимиз инсон қадрини амалда сезишлари учун катта қадам ташлаган бўламиз.

Шу боис, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари эртадан ҳар бир тез тиббий ва шошилинч ёрдам бўлимларига ўзлари бориб, уларнинг муаммоларини ўрганади.

Вилоят ҳокимлари икки ҳафта муддатда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантириш бўйича ўзларининг ҳудудий дастурларини қабул қилиб, ижросини ташкил этади”, деди Президент.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
#ўрганиш

Нурафшон шаҳар ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи Камола Пардабоева, бугун Ойбек маҳалласида бўлди. Ташриф чоғида маҳалла ходимларининг иш жараёнлари билан танишиб, Ойбек маҳалласи Хотин-қизлар фаоли М.Абдурахманованинг хотин-кизлар буйича ўтказган хатловидан мамнунлигини таъкидлади.

Ташриф доирасида маҳалладаги фаол аёллар иш тажрибасини ҳам ўрганди. Шунингдек, маҳалладаги кекса ва ёши-улуғ онахонларни ҳам уйига бориб йўқлади.

Истироҳат кўчаси 40 - уйда яшовчи 85 ёшли онахон Олмос Тажикулова кутилмаган меҳмонларнинг ташрифидан боши кўкка етди...

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤 5 - май : Вилоятда об-ҳаво

☁️Бугун кечаси +23°...+26° даража илиқ бўлиб, жанубий-ғарбдан 3-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 49-81% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +28°...+30° даража илиқ бўлади, ғарбдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 39-49% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️5 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими ташаббуси билан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
70 та оилага 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди

*Бекобод тумани.
Даромадни орттириш сирлари

*Оҳангарон шаҳри.
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

*Паркент тумани.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

*Ангрен шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали муаммолар ҳал этилаяпти

*Оҳангарон тумани.
Довонда нима гап?

*Пискент тумани.
Малакали тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашмоқда

*Бўка тумани.
Туман марказида йўллар янгиланмоқда

*Чиноз тумани.
Шеърият кечаси

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими ташаббуси билан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда

*Нурафшон шаҳри. "
Маҳаллабай" ишлаш тизими натижадорлигини яхшилаш юзасидан фуқаролар мурожаатлари манзилли тингланмоқда

*Тошкент тумани.
Келес-Фозилов йўли: таъмирлаш ишлари яна давом этади

*Олмалиқ шаҳри.
Фахрийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими Ихтиёр Касимов "Қорасув инвест" жаннат макон мебеллар фабрикаси фаолиятини ўрганди

*Бекобод шаҳри.
Ёшлар кутубхонаси ташкил этилди

*Оққўрғон тумани.
Шараф ленталари тақилди

*Янгийўл шаҳри.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятидан

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан ташкил этилган янги тадбиркорлик фаолиятларига нигоҳ

*Бўстонлиқ тумани.
Реклама воситалари назорат остида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

В соответствии с указом главы государства первый заместитель директора Института стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов назначен заместителем советника Президента Республики Узбекистан по вопросам государственной службы и взаимодействия с представительными органами власти.

Facebook|Instagram|Twitter
Шаҳар ҳокими ташаббуси билан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилмоқда

📂Хабар берилганидек, шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигида 2-жаҳон уруши қатнашчиси ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш манзиллари ва кўчаларида ҳашарлар ташкил этилмоқда.

Ҳусусан, Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи II жахон уруши қатнашчиси Илясов Рахим отанинг маҳалласида ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, манзарали гул кўчатлари ўтказилди.

☑️Шунингдек, шаҳар ободонлаштириш ва Тоза ҳудуд корхонаси ходимлари, маҳалла фаоллари томонидан ободонлаштирилиб, чиқиндилар ва бегона ўтлардан тозаланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

🏗"Нурарфшон СИТИ"да талабалар шаҳарчаси қурилиши давом этмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#инсон_қадри
#эътибор

Шу кунларда юртимиз бўйлаб хайрли амаллар ва эзгуликка йўғрилган тадбирлар кенг кўламда ўтказилмоқда.

9 май - "Хотира ва Қадрлаш" куни муносабати билан Нурафшон шаҳар Тўй-тепа МФЙ раиси ўтганларни ҳотирасини ёд этиб, ўз маҳалла фахрийлари учун дастурхон ёзди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa