Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#онлайн
#семинар
#жараён
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинарда фикрлар уйғунлашиб вазифалар белгиланмоқда.

Жумладан: семинарда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш;
- оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;
- хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Каналга уланиш 👉@Nurafshonpressa
#Аҳоли_мурожаатлари_ўз_ечимини_топмоқда

🚑Жорий йилнинг 7 аперль куни Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли ва жамоатчилик олдида ҳисобот бериш жараёнида аҳолимиз томонидан шаҳардаги оилавий поликлиникага тез тиббий ёрдам бўлимининг 1 та бригадасини бриктириш бўйича мурожаат қилишган эди.

🚔Аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, бугундан бошлаб Нурафшон шахар Тарақииёт маҳалласидаги оилавий поликлиникада аҳолига сифатли ва тез тиббиё ёрдам кўрсатиш мақсадида кечаю-кундуз фаолият юритиши учун 1 та тез тиббий ёрдам бригадаси бириктирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт
#32_мактаб

Бугун, Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси таъсаруффидаги Нурафшон шаҳар Спортни ривожлантириш бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- 5279 сон қарори, 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда ПҚ-92-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Нурафшон шаҳар 32 умумий ўрта таълим мактабида таниқли спорт мураббийлар иштирокида давра суҳбатлар хамда натижага эришган спортчилар ўз тенгдошларини спортга жалб қилиш ишларини олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайёр_қабул

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаеванинг ташаббуси билан Хуррият маҳалласида Сайёр қабул ва тиббий кўрик ҳам ўтказилди.
Ушбу тиббий кўрикда шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси малакали мутахассислари, олий тоифали тиббиёт ходимлари жалб қилинди.
Унда эндокринолог, травматолог, невропотолог, терапевт, кардиолог, норколог, тери-таносил, инфекцалист, окулист, болалар жарроҳи, фтизиатр, Акушер-гинеколог, ЭКГ, УТТ (УЗИ) каби 14 та йўналишлар бўйича Хуррият маҳалла фуқоролар йиғинидаги "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилганлар, ногиронлар, диспансер назоратида турган сурункали касаллик билан руйхатда турувчи аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижасида 3 нафар беморга ордер ажратилиши, 2 нафар беморни тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимида даволаниши, шифокорлар тавсияси асосида 12 нафар аҳолига бепул дори дармон ажратилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa