Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
#холис_нигоҳ
#аслида

⚡️⚡️⚡️ХОЛИС БЎЛАЙЛИК — МЕБЕЛЛАРНИНГ БИРОРТАСИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНМАГАН

❗️
Ижтимоий тармоқларда "Тошкент вилояти ҳокимлиги қарийб ярим миллиард сўмлик мебеллар тўплами харид қилгани"га оид хабар тарқалди.

🔺Мазкур хабарни тайёрлаш ва тарқатишдан аввал вилоят ҳокимлигининг шу масалага дахлдор бўлган бирор масъул ходимидан изоҳ ёки қўшимча тушунтириш олинмагани унда бирёқламалик ва юзаки ёндошувни келтириб чиқаргани турган гап. Буни мазкур пост тагида қолдирилаётган холис-нохолис изоҳлардан ҳам кўриш мумкин.

🔺Тармоқ фойдаланувчиларининг фикр ва муносабат билдириш ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ижтимоий тармоқдаги мазкур чиқиш юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔺Ҳақиқатан ҳам, вилоят ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги 65-10-0-Ф/22-сон фармойиши қабул қилинган бўлиб, унга асосан вилоят ҳокимлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилган.

🔺Фармойишга Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддалари, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бошқарувчиси томонидан тақдим этилган билдирги асос бўлган.

🔺Гап шундаки, вилоят ҳокимлигида хизмат йиғилишлари, видеоконференция ва музокаралар ўтказишга мосланган мобил форматдаги махсус жиҳозланган анжуманлар залига эҳтиёж борлиги туфайли мазкур бино қисқа муддатда, ҳокимлик ҳудудида янгидан барпо этилди. Табиийки, янги анжуманлар залини замонавий, ҳар тарафлама мақбул ва узоқ вақт хизмат кўрсатадиган сифатли мебел анжомлари билан жиҳозлаш зарурати бор. Шу мақсадда юқоридаги фармойишга асосан вилоят ҳокимлиги заҳира жамғармасидан 453 млн. 667 минг сўм йўналтирилган.

🔺Фармойишда алоҳида таъкидланганидек, мазкур маблағ вилоят миқёсида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрами сайилларида декорация, саҳна ва бошқа жиҳозларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун кўзда тутилган сарф-ҳаражатлардан иқтисод қилинган ҳолда ажратилган.

🔺Шартномада маҳсулотни етказиб бериш муддати 10 кун этиб белгиланган ва харид мақсади кўрсатилмаган, деб ёзади блогер. Ҳарид мақсадининг кўрсатилмагани мебелларнинг вилоят ҳокими учун харид қилинганини англатмайди, албатта. Бинобарин, мебелларнинг бирортаси вилоят ҳокимининг иш кабинети учун мўлжалланмаган.

🔺Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, барча учун очиқ манбага жойлаштирилган ҳужжатларда аниқ-тиниқ ошкор қилинган сарф-ҳаражатларга оид маълумотларга алоҳида тус бериш, уларни тахмин ва тусмол билан шарҳлашга уриниш кимга, нима учун кераклиги бизга қоронғу. Иш ва офис анжомларига "шоҳона мебеллар" деб нисбат берилиши қайси мезонга асослангани ҳам бизга номаълум.

🔺Қолаверса, мазкур мебель тўпламларини харид қилиш учун ягона етказиб берувчилар реестрига киритилмаган тадбиркорлик тузилмаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги ҳақидаги таъкид ҳам ўринсиз бўлиб, ҳокимликлар заҳира жамғармасидан маблағ сарфлаганда пост эгаси иддао қилаётган тартиб назарда тутилмаган.

🔺Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини яна бир марта холис бўлишга, ҳар қандай масалани оммага тақдим этиш ёки улашишдан аввал уни атрофлича ўрганишга чорлаб қоламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Табрик

Ҳурматли Шухрат Пайғамбарович!

Сизни туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этамиз.
Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака, ўзингизга мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлишини тилаймиз!
Сизни келгусида қуёшнинг заррин нурларига йўғрилган ҳузурбахш кунларга етишишингизни тилаб қоламиз. Ҳар доим ҳозиргидай жасур, мард ва метиндай мустаҳкам ирода эгаси бўлиб қолишингизни ҳамда яқинларингизни Сиз билан фахрланиб юришларини астойдил хоҳлаб қоламиз. Хаётда учрайдиган ҳар қандай баланд чўққиларни бирин-кетин забт этиб, олдингизга қўйилган барча мақсадларни муваффаққият билан адо этишингизга тилакдошмиз! Албатта, энг асосийси, бахтли оилавий хаёт, яқинларингиз меҳр-муҳаббати ва умид-ишончи Сизга хамиша йўлдош бўлсин!

Самимий тилаклар билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги жамоаси.
@Nurafshonpressa
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро мухофазаси ойлиги доирасида

Жорий йилнинг 1-апрелдан 1-майгача Республика ҳудудида "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро мухофазаси ойлиги" жорий этилган бўлиб, бунга асосан Нурафшон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Нурафшон шаҳар 9 - умумтаълим мактаби ҳудудида ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида фавқулодда вазиятларни келиб чиқиши, уларни олдини олиш, содир бўлганда бартараф этиш чораларини кўриш каби долзарб мавзулар буйича тушунчалар берилди. Шунингдек, учрашув давомида қутқарув асбоб анжомлари кўргазмаси ташкил этилиб, ўқувчиларга амалий машғулотлар қўрсатилди. Машғулот кўтаринки руҳда бўлиб ўтиб, ўқувчиларда катта таъсуротлар қолдирди. Машғулотдан иштирокчилар келгусида фавқулодда вазиятлар келиб чиққанда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини олишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#беллашув

Ногирон болалар ўртасида «БЛУР» компьютер ўйини бўйича беллашув ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни, Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Нурафшон “IT ўқув маркази” раҳбари С.Омонбоев ташкилотчилигида ногиронлар ўртасида «БЛУР»компьютер ўйини бўйича беллашув ташкил қилинди. «БЛУР»компьютер ўйини иштирокчилар ўртасида кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Ғолиблар эса Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Ғолиблар:
1-ўрин Эргашев Садриддин
2-ўрин Ҳудойбердиев Жавоҳир
3-ўрин Холдаров Достонбекларга насиб этди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён
Профилактика куни

📍 Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича комиссия масъул котиби А.Жонқобилов ва шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя килиш шўъбаси бош мутахассиси Д.Абдисатторовлар шахар ИИБ ҳодимлари иштирокида "пайшанба профилактика куни" муносабати билан 57-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб вояга етмаганлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида давра суҳбатлари ўтказиб, ўқувчиларининг дарслардаги "Давомат"и ҳамда мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилиши ўрганилди!
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa