Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

⚽️ Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубогига старт берилмоқда

Эртадан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги мусобақаларига старт берилади.

🥅 Мусобақаларда иштирок этувчи жамоалар дастлаб маҳаллалар миқёсида баҳслашиб, сўнгра шаҳар босқичи ўтказилади. Шаҳар чемпиони бўлган жамоа вилоят босқичида иштирок этади. Вилоятнинг энг кучли жамоаси эса мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🗒Турнирда иштирок этиш истагидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган вилоят ёшлари ўз маҳалласидаги ёшлар етакчисига мурожат этишлари лозим. Маҳалла жамоалари ёшлар етакчилари томонидан шакллантирилмоқда.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Nurafshon Business City да автосалон қурилиши учун навбатдаги лот аукционда сотилди.

Тез орада Nurafshon Business City да барча русумдаги автомобилларга эга замонавий автосалон ҳамда кенг ассортиментдаги авто эҳтиёт қисмлар, зарур сарф материаллари ва қизиқарли аксессуарлар билан жиҳозланган замонавий автодўкон барпо этилади.

Очередная продажа нашего лота под строительство автосалона в Nurafshon Business City.

Скоро в Nurafshon Business City будет располагаться современный автосалон с полным модельным рядом автомобилей, автомагазин с широким ассортиментом оригинальных запасных частей, необходимых расходных материалов и интересных аксессуаров.

Ba'tafsil ma'lumot/Подробная информация:
🌐 nurafshonbc.uz
☎️ (70) 201 02 02

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#билдириш

Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб боради.

📌Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилинади.

Мазкур хайрли ташаббусдан келиб чиқиб, Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари шаҳар аҳли вакиллари олдида илк ҳисоботини беради.

📃 Шу муносабат билан шаҳар тиббиётига доир масала ва муаммоларга дуч келаётган фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари мазкур ҳисобот жараёнида бевосита иштирок этишга таклиф қилинади.

Тадбир жойи: Нурафшон шаҳри марказидаги Амфитеатр мажмуаси.
Ҳисобот вақти: 2022 йил, 7 апрель, соат 10.00

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
Бюронинг Нурафшон шаҳар иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2020 йил 5 март кунидаги суд буйруғига асосан қарздор А.М.дан ундирувчи А.З. фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор алимент пулларини ҳар ой тўллиқ тўлаб бормаганлиги учун 2022 йил 31 март куни А.М.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳар

Нарх-наво барқарорлиги назоратга олинган

📌4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи С.Нархаджаев, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳри Кенгаши депутатлари, прокуратура қошидаги департамент бўлими бошлиғи билан биргаликда Нурфашон шаҳар деҳқон бозорида бўлиб, у ерда тадбиркорлар ҳамда аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.

⚡️ Шундан сўнг бозорда нарх-наволарни ўрганиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳамда халқимизни арзонлаштирилган озиқ - овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркасини ҳам кўздан кечирди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#Nurafshon_IIB

NURAFSHON SHAHAR IIB BOSHLIGʻI VA MASʼUL RAHBARLARINING ISHONCH TELEFONLARI

Hurmatli fuqarolar, agarda sizning haq-huquqlaringiz ichki ishlar organlari xodimi tomonidan buzilsa shahar IIB boshligʻi yoki sohaviy xizmat rahbarlariga murojaat qilishingiz mumkin.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Об_ҳаво

🌤 4 - апрель : Вилоятда об-ҳаво

🌔Бугун кечаси +20°...+26° даража илиқ бўлиб, шимолдан 1-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 48-80% ни ташкил этади.

☀️Эртага кундузи +27°...+30° даража илиқ бўлади, жанубий- ғарбдан секундига 1-2 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 34-40% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️4 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими бошчилигида қишлоқ хўжалиги ходимлари Зангиота зиёратгоҳида

*Бекобод шаҳри.
Режага асосан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари шаҳримизда ўрганиш ўтказишди

*Оққўрғон тумани.
Чигит экиш авж паллада

*Оҳангарон шаҳри.
Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун

*Янгийўл тумани.
10 йилга ижарага ер ва баённомалар берилди

*Янгийўл шаҳри. "
Яшил макон" умуммиллий лойиҳа

*Чирчиқ шаҳри.
Нарҳ-наво барқарорлиги назоратда

*Юқори Чирчиқ тумани. “
Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

*Юқори Чирчиқ тумани.

*Қуйи Чирчиқ тумани. “
Ёш қутқарувчи" - кунгиллилар мусобақаси

*Бекобод тумани.
Маллабой маҳалласининг томорқаларига пресс тур ташкил этилди

*Оҳангарон тумани.
Илғорлик ёшлар илғорламоқда

*Бўстонлиқ тумани.
Ташаббусда ташаббус кўрсатганлар

*Ангрен шаҳри.
"Яшил йиллик" лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ҳашарида тоғ олди аҳолиси фаол қатнашди

*Бўка тумани.
Яшил маконлар кенгаймоқда

*Пискент тумани.
Кичик саноат зонаси ишбилармонлар учун имконият манбаи

*Чиноз тумани.
Аҳилликда Наврўз тантаналари

*Нурафшон шаҳри.
Таморқаларда иссиқхоналар ташкил этилади

*Тошкент тумани.
“Оналар боғи”га ниҳоллар экилди

*Олмалиқ шаҳри.
Деҳқон бозоридаги нархлар депутатлар назоратида

*Қибрай тумани.
Маҳалла фуқаролари тиббий кӯрикдан ӯтказилди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси

- Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими Бош ҳисобчи

- Педагог кадрлар малакасини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

- Чирчиқ шаҳар мактабгача таълим бўлими Бош бухгалтер

- Зангиота тумани мактабгача таълим бўлими Бош ҳисобчи

🔸 Тошкент вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси

-
Чирчиқ шаҳри бўлими Бош мутахассис

- Қуйи Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари

- Зангиота тумани бўлими Бош мутахассис

- Пискент тумани бўлими Бош мутахассис

🔸 Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

- Қибрай тумани ирригация бўлими Ирригация тизими ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш хамда таъмирлашни ташкил қилиш шўъбаси раҳбари

- Қибрай тумани ирригация бўлими Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчирлик хизмати шўъбаси раҳбари

- Қибрай тумани ирригация бўлими ўринбосари

- Паркент туман ирригация бўлими Бош бухгалтер

- Паркент туман ирригация бўлими Бош мутахассис

- Паркент туман ирригация бўлими Шўъба мудири

🔸 Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси

- Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими бошлиғи

🔸 Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

-
"Ягона ҳисоб-китоб маркази" ва "Таъмирлаш-тиклаш хизмати"ДУК фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассис

- Тошкент тумани бўлими бошлиғи

🔸Тошкент вилоят транспорт бошқармаси

- Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими 1-тоифали Инспектор

🔸Тошкент вилояти маданият бошқармаси

- Пискент тумани Маданият бўлими мудири

🔸Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти

- Дала тажрибаларини назорати ва Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, баҳолаш ва тадқиқотлар лабораторияси Етакчи илмий ходим

- Омбор зараркунандаларини ўрганиш уларга қарши курашини замонавий усулларини ишлаб чиқиш лабораторияси Етакчи илмий ходими

🔸Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси

- Ўртачирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 5 апрелдан 14 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#билдириш

Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб боради.

📌Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилинади.

Мазкур хайрли ташаббусдан келиб чиқиб, Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари шаҳар аҳли вакиллари олдида илк ҳисоботини беради.

📃 Шу муносабат билан шаҳар тиббиётига доир масала ва муаммоларга дуч келаётган фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари мазкур ҳисобот жараёнида бевосита иштирок этишга таклиф қилинади.

Тадбир жойи: Нурафшон шаҳри марказидаги Амфитеатр мажмуаси.
Ҳисобот вақти: 2022 йил, 7 апрель, соат 10.00

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#ободлик_бунёдкорлик
#Нурафшон шаҳар
Кумариқ маҳалласида ободонлаштириш ишлари қизғин тус олган.
🇺🇿Бугун шаҳар ҳокими М.Салиев, Қумариқ маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдида олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ташкилот раҳбарлари билан кўп қаватли уйлар олдида аҳоли ва болаларга қулайликлар яратиш учун кўзда тутилган лойиҳалар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa