Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
#обод_маҳалла

Нурафшон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2-сектор ҳудудидаги "Наврўз" МФЙнинг Суғдиёна кўчасида ички ариқлар тозаланиши ҳам шулар жумласидандир.

Шаҳар ҳокими М.Салиев, шаҳар прокурори Ф.Мирзаев маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини назорат қилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#жараён

🖇Нурафшон шаҳар Маҳалла фуқаролар йиғинларида "Аёллар дафтари"га киритиш давом этмоқда.

📌 "Аёллар дафтари"ни шакиллантириш билан биргаликда фуқаролар муаммолари ўрганилмоқда. Муаммоларга ечим топилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Жараён

Нурафшон шаҳар Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини биносининг қурилиш ишлари якунига етиш арафасида.

✔️Бу бино давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, аҳолига кўп йиллар мобайнида хизмат қилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Профилактика_куни

Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари иштирокида профилактика куни муносабати билан шаҳар тиббиёт марказида "Она-бола ўлими" ва “Вояга етмаганлар ўртасида эрта туғриқ холатларини олдини олиш”га қаратилган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Шаҳар электр таъминоти бўлимида “Жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш”га қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Республика маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан ҳар йили республикамизнинг барча ҳудудларида “Маънавият фестивали”ни ўтказиш анъанага айланди. Ушбу фестивал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Фестивалнинг навбатдаги манзили ўзининг сўлим табиати, ўзига хос такрорланмас урф-одат ва анъаналари, тарихий обидалари билан машҳур Тошкент вилояти бўлди. 1 – 3 июль кунлари вилоятнинг 6 та ҳудудида “Маънавият фестивали” доирасида янгича лойиҳалар ва тадбирлар, турли мавзулардаги давра суҳбатлари ва семинарлар бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ
#Жараёнда
✔️📝 Нурафшон шаҳар Эвалак маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари ва МФЙга бириктирилган миллий гвардия ходими билан биргаликда аҳоли муаммоларини ўрганишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
🌱 Тозалик хаётимизни узайтиради.

🖇Нурафшон шаҳар Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини жамоатчи ишчилари томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшонда чет тилларини ўқитиш кутубхонаси иш бошлади

📚Мамлакатимизда фарзандлар таълим-тарбиясига жуда катта эътибор қаратилаётганлигини вилоят, туман ва шаҳарларда очилган ўқув марказлари, матабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларида яратилган шароитлардан кўришимиз мумкин.

Мана шундай шароитлардан яна бири Нурафшондаги Ёшлар марказида Чет тилларини ўрганиш кутубхонаси очилганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Бу кутубхонага Британия кенгаши, Конфуций институти ва Гёте институти ҳамда Япония –Ўзбек марказларидан чет тилларини ўрганиш учун турли номдаги китоблар олиб келинди.

📌Вилоят ёшлари бу китоблардан кутубхонага аъзо бўлган ҳолда фойдаланишлари мумкин.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#Обод_шахар

"Бобур" маҳалласида "Обод шахар" дастури бўйича кенг кўламда ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмокда.

Дарахтларга шакл берилиб, оқланди, ариқлар тозаланиб, чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида чиқариб ташланмоқда.

Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa