Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.73K links
Download Telegram
Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадовнинг топшириғига асосан Нурафшон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида Наврўз ҳамда Бобур МФЙлар ҳудудларида оммавий хашар ўтказилмоқда хашарга 300 га яқин хашарчилар билан биргаликда 20 га яқин техникалар жалб қилинган.

Жумаладан 2 ва 4-секторлар ҳудудидаги Наврўз ҳамда Бобур МФЙларда ободонлаштириш ишлари, дарахтлар буталиб, кўчалар тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида Наврўз ҳамда Бобур МФЙлар ҳудудларида оммавий хашар ўтказилмоқда.

Амалга оширилаётган бунёдкорли, ободонлаштириш ишларини кўргани шахсан вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов ва вилоят прокурори Салом Самадов ташриф буюрди.

Ушбу ободонлаштириш ишлари Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев, Тошкент вилояти Давлат Солиқ бошқармаси рахбари Р.Раимов, шаҳар прокурори Ф. Мирзаев, шаҳар ДСИ рахбари С.Нархаджаевлар ташаббуси билан амалга оширилмоқда

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар 2-сектор худудидаги Навруз МФЙ да яшовчи "Аёллар дафтар" рўйхатида турувчи 2 нафар оиланинг хонадони шаҳар прокурори Ф.Мирзаев ташаббуси билан жорий таъмирланмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#депутатлар_фаолияти

Нурафшон шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати, тарих фанлари номзоди, доцент С.У.Сулейманова томонидан "Маънавият- инсон ҳулқининг сарчашмасидир" мавзусида ўқув - семинар тренинг ўтказилди.

Ўқув- семинар тренинг савол ва жавоблар асосида, қизиқарли олиб борилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
⚡️Тадбиркорлик субъектлари диққатига!

📌Тошкент вилояти статистика бошқармаси 2021 йил май ойи учун 12- корхона шакли "ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ " давлат статистика ҳисоботи шаклини тақдим этувчи корхоналар рўйхати интернет тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санадан кечиктирмай (2021 йил 5 июнгача) топширишингизни сўрайди.

Маълумот учун телефонлар:
71 202-86-77

Нурафшон шаҳар статистика бўлими
Ҳоким мурожаати 30.06.2021.doc
41 KB
Бугун 30-июнъ "Ёшлар куни" муносабати билан Нурафшон шаҳар Ҳокими Салиев Музаффар Хaлдaрбaевич Нурафшон шаҳар ёшларини ҳамда Республикамизнинг барча ёшларига байрам табригини йўллади.
https://t.iss.one/Nurafshonpressa
Ассалому алайкум,
қадрли ёшлар ва тадбир иштирокчилари!

Барчангизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган
30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Бугунги кунда мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни тобора ортиб бораётгани ҳаммамизни чексиз қувонтиради.
Сизларни яна бир бор азму шижоат, гўзаллик ва камолот байрами — Ёшлар куни билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Нурафшон шаҳар ҳокими
Салиев Музаффар Хaлдaрбaевич


https://t.iss.one/Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар куни" Республикамизнинг барча худудларида жумладан бизнинг Нурафшон шаҳримизда ҳам кенг ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Тадбир Шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар агентлиги ва маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда шаҳримиздаги иқтидорли ёшлар фаол иштирок этишди ва шу кунга қадар ўзи эришган ютуғлари учун совғалар билан тақдирланди.


https://t.iss.one/Nurafshonpressa
#онлайн
#ёшларкуни

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми бошланди.


Барча ҳудудлар қаторида Тошкент вилояти студиясидан қатнашаётган раҳбарлар ва фаол ёшлар Президент Шавкат Мирзиёев нутқини кузатиб боришмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok