Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.2K photos
3.14K videos
42 files
9.66K links
Download Telegram
Forwarded from Элдор
Siz lidermisiz va kelajakda zamonaviy rahbar boʼlmoqchimisiz?
Unda bu loyiha SIZ UCHUN !!!

Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Toshkent viloyati filiali qoshida haqiqiy lider yoshlar va yosh davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Kelajak liderlari" klubi faoliyati yoʼlga qoʼyilmoqda!

Klub aʼzoligi uchun hujjat topshirgan nomzodlar 4 bosqichli ochiq tanlov orqali saralanadi:

1-bosqich: Hujjatlar koʼrib chiqiladi (tanlovga 20-35 yoshli oliy taʼlim muassasalari talabalari hamda davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari hujjat topshirishlari mumkin);
2-bosqich: Test sinovlari ("Kelajak liderlari" platformasida test topshiriladi, 56 va undan yuqori ball olgan nomzodlar keyingi bosqichga oʼtkaziladi);
3-bosqich: Yozma insho;
4-bosqich: Suhbat.

Roʼyxatdan o'ting va kelajagingizni barpo eting

Hujjatlar joriy yilning 11-iyuliga qadar qabul qilinadi!

Batafsil..
Maʼlumot uchun: (70) 762-58-70; (70) 762-58-18
#эълон

ҲУРМАТЛИ НУРАФШОН ШАҲРИ АҲОЛИСИ!

⚡️НУРАФШОН ШАҲРИ ҲОКИМИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ (ИККИНЧИ БОСҚИЧДА) ВА ШАҲАР ҲОКИМИ ҚАБУЛИГА РЎЙҲАТДАН ЎТИШ УЧУН ТЕЛЕГРАММ БОТ ИШ БОШЛАДИ!

⚡️Биринчи босқич - Нурафшон шаҳри ҳокимининг қабулига рўйхатдан ўтиш учун 👉 @NurafshonHokimQabuli_bot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

БАТАФСИЛ: @NurafshonHokimQabuli_bot 👈 бот биринчи босқич бўйича шаҳар ҳокими қабулига электрон рўйхатдан ўтишингиз мумкин. (кейинги босқичларида ушбу бот орқали шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўласиз. Ҳар бир мурожаат ижроси шахсан шаҳар ҳокимининг назоратида бўлади)

🤝Шуни инобатга олган @NurafshonHokimQabuli_bot шаҳар аҳолисининг мурожаатларини ижобий ҳамда тезлик билан ечим топишига хизмат кўрсатилади.
👉 @NurafshonHokimQabuli_bot 👈

@Nurafshonpressa
#мактабгача_таълим

Нурафшон шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги ташкилотларда тарбиячилари ўртасида "Йил тарбиячиси" кўрик-танлови ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#ёшлар_дастури

Ёшлар ойлиги доирасида Нурафшон шаҳар "Ёшлар дафтари"даги 18 нафар ёшларга 980 минг сўмдан 1 марталик моддий ёрдам пуллари берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Огоҳлантириш

Нурафшон шаҳар Муқимий МФЙ да электр жиҳозларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 25.06.2021 йил 09:00 дан 17:00 гача электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Сайёр_ёшлар_учрашуви

Сектор раҳбари маҳалла ёшлари билан учрашди

♻️Нурафшон шаҳар прокуратура ходимлари, шаҳар ҳоким ўринбосари Н.Кулбекова ва тегишли масъуллар билан биргаликда шаҳардаги 2-сектор худудидаги "Мукумий" маҳалла ҳудудида жойлашган маҳалла ёшлари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглади.

📌Сектор раҳбари ҳар бир ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини тегишли масъуллар иштирокида атрофлича ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди.

📌Хусусан Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банкларига ёшларнинг тадбиркорлик,ишга жойлашиш, кредит ажратиш каби кўплаб мурожаатларини белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича топшириқ берилиб, ушбу топшириқлар ижроси назоратга олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳоланди

📊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари жараёнида аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ишлаб чиқди. Мазкур индекс давлат харидлари жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини баҳолайди.

⚠️ Шуни таъкидлаш керакки, бундай Индекс Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилмоқда.

▪️Аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ҳар бир лот кесимида қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:

▫️шартнома қиймати,
▫️товар гуруҳларининг вазн коэффициенти,
▫️бошланғич нархнинг пасайиши,
▫️иштирокчиларнинг сони,
▫️шартноманинг бажарилиш ҳолати,
▫️харидларнинг шубҳалилик даражаси.

📌 НАТИЖАЛАР

▪️Аризалар сони ва шартнома миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: қанча кўп ариза бўлса, нарх шунча паст бўлади, бу эса давлат ресурсларини тежашга олиб келади.

▪️Бюджет буюртмчилари эълон қилган аукцион савдоларига ўртача 5 та етказиб берувчи (корпоратив буюртмачиларда 4 та) иштирок этган ва 13 та нарх таклифи (корпоратив аукционларда 10 та) берилган.

📉 Қуйидаги товар гуруҳларида энг кескин нарх пасайиши кузатилди:

«Канцелярия буюмлари» — 38%,
«кийим, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари» — 38%,
«спорт анжомлари ва жиҳозлари» — 34%,
«овоз ёзиш техникаси ва жиҳозлари» — 32%,
«мусиқа асбоблари» — 32%.

📉 Нархлар тушиши нисбатан паст бўлган товар гуруҳлари:

«биологик фаол қўшимчалар» — 5%,
«стоматология учун протез ва ортопедик хомашё» — 7%,
«дастурий маҳсулот» — 9%.

📊 Индекс қийматлари умумлаштирилиб, 10 дан ортиқ аукцион савдолари эълон қилинган (1596 та бюджет ва 617 та корпоратив буюртмачилар, 236 та республика даражасидаги бюртмачилар) самарадорлик Рейтинги тузилди.

Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61% нинг самарадорлиги пастлиги аниқланган бўлса, вилоят ва туман/шаҳар даражасидаги буюрмачилар учун бу рақам мос равишда 52% ва 45% ни ташкил этди.

👨🏻‍💻 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Review.uz веб-сайтида рейтинг иштирокчилари — давлат бюртмачиларининг тўлиқ рўйхати билан танишишни таклиф қилади.

〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Нурафшон шаҳар Дегантепа МФЙда Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзоси ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оила билан "Оила муқаддас"лиги хақида тарбиявий суҳбат ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa