Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.3K photos
3.14K videos
42 files
9.69K links
Download Telegram
📣📣📣 ЭЪЛОН 📣📣📣
Нурафшон шаҳри Дегантепа МФЙ ҳудудида ўз фаолиятини бошлаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисосолашган "Food agro сompany BB" МЧЖ корхонаси Нурафшон шаҳри аҳолисини ишга таклиф қилади.
Бизда:
👉 Юк ташувчи 6-та ўрин (20-35-ёшгача эркаклар) ойлик маоши 1 600 000 сўмдан;
👉 Цех ишчиси 30-та ўрин (25-50-ёшгача аёллар) ойлик маоши 1 600 000 сўмдан бошланувчи бўш иш ўринлари мавжуд.
5 кунлик иш куни, иш вақти 8-соат.
ШОШИЛИНГ!!! Иш ўриннлари сони чекланган.
🏛 Манзил Нурафшон шаҳри Дегантепа МФЙ Дегантепа кўчаси. Қўшимча маълумот учун (97) 403-30-05 ва (90) 335-31-67 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз ёки телеграм орқали https://t.iss.one/ibroxim1987 га мурожаат қилишингиз мумкин.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
BARCHA QUVNOQ VA ZUKKO YOSHLAR DIQQATIGA!

SHAHRIMIZDA DAVOM ETAYOTGAN #YOSHLAR_OYLIGI VA 30-IYUN YOSHLAR KUNI MUNOSABATI BILAN 29-IYUN SOAT 18:00DA SHAHAR AMFITEATRIDA NURAFSHON SHAHAR HOKIM KUBOGI UCHUN QVZ KO'RIK TANLOVI BO'LIB O'TADI. ISHTIROK ETMOQCHI BO'LGAN JAMOALAR USHBU RAQAMLARGA MUROJAT QILISHLARI MUMKIN👇👇👇
+998 99 8590209
+998 90 1265746
Ташқи ёзув ва реклама баннерлари ўрганилди
🔰Нурафшон шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
❇️Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси Б.Бекматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари Ш.Раджапов иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқоридаги қонун ва қарор талаблари тушунтирилди.
♻️Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига зид келувчи реклама ва пешлавҳалар олиб ташланди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Ижтимоий тармоқда Нурафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

Бугун телеграм ижтимоий тармоғида Нурафшон шаҳри Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби юзасидан изоҳлар эълон қилинди.

Унда мактаб директори таълим муассасасининг барча деразаларини кўчириб ташлагани ҳақида сўз боради. Гўё ушбу мактаб ўқитувчилари номидан йўлланган мурожаатда мактабни таъмирлаш учун улардан пул йиғилаётгани баён қилинган.

Нурафшон шаҳри ҳокимлиги томонидан олиб борилган бирламчи текширув ишларига кўра, изоҳдаги суратлар 9-умумий ўрта таълим мактабига тааллуқли эмаслиги аниқланди.

Блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз материалларни эълон қилмаслик ва сўз эркинлигидан ғайри мақсадларда фойдаланмасликларини сўраб қоламиз.

Нурафшон шаҳри ҳокимлиги Ахборот хизмати
Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасидаги сув қувурида содир бўлган носозлик бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

Бугун телеграм ижтимоий тармоғида Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчаси Халқ банки яқинида марказий ичимлик сув қувурида содир бўлган носозлик туфайли қувурдан сув сизиб чиқиш натижасида аҳоли хонадонига сув тошганлиги юзасидан изоҳлар эълон қилинди.

Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ҳамда Нурафшон шаҳар сув таъминоти корхонаси маҳсус аваря бригадаси ҳодимлари ушбу мурожаат бўйича жойига чиққан холда тезкорлик билан муаммони бартараф этишди.

Шу ўринда фуқаролимиздан бу каби муаммоларга дуч келганларида ўз вақтида тегишли ташкилотларга ёкида "@Nurafshonga_murojaat_bot" га мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Нурафшон шаҳaр ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Бегматов, шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Иргашев, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг депутатлари А.Мавлянов, Г.Абилова, шаҳар иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси Р.Исмаилов, шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиши маркази директори Б.Каримов, кадастр агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи А.Қаршибоев, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди шаҳар бўлинма бошлиғи А.Тулеганов, 3-сектор котиби Ф.Имомқулов, Оппоқ МФЙ раиси Оппоқ МФЙ ҳудудидаги "HI-TECH GRAIN MILL" МЧЖ томонидан ўриб олинган ғалладан кейин бўшаб қолган ер майдонларида такрорий экин экиб дехқончилик қилиш истагини билдирган 43 нафар ишсиз фуқароларга ер майдонлари ажратиб берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@Nurafshonpressa