Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.8K links
Download Telegram
#ташриф

Шаҳар ҳокими М.Салиев Владимир Львович Квинтни кутиб олгандан сўнг, "Nurafshon Business city"га ташриф буюришди.

@Nurafshonpressa
#ташриф

Академик Владимир Львович Квинт Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида тантанали кутиб олинди ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Нурафшон шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби қошида "Ёш стратеглар" мактаби очилиши режалаштирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#депутатлар_фаолияти

Нурафшон шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати С.У.Сулейманова томонидан ўтказилган ўқув семинари, вилоят томонидан ўтказилган тадбирда катта таъсурот қолдирди.

Семинар "Маънавият-инсон руҳининг камолотидир" мазмунида жуда қизиқарли ўтди. Тренинг савол-жавоблар, мунозаралар асосида ташкил этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
BARCHA QUVNOQ VA ZUKKO YOSHLAR DIQQATIGA!

SHAHRIMIZDA DAVOM ETAYOTGAN #YOSHLAR_OYLIGI VA 30-IYUN YOSHLAR KUNI MUNOSABATI BILAN 29-IYUN SOAT 18:00DA SHAHAR AMFITEATRIDA NURAFSHON SHAHAR HOKIM KUBOGI UCHUN QVZ KO'RIK TANLOVI BO'LIB O'TADI. ISHTIROK ETMOQCHI BO'LGAN JAMOALAR USHBU RAQAMLARGA MUROJAT QILISHLARI MUMKIN👇👇👇
+998 99 8590209
+998 90 1265746
#депутатлар_фаолияти

Бугун Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси Марказий кенгашининг ишчи гурухи Нурафшон шаҳрида бўлиб партиянинг депутатлик гуруҳи фаолияти, улар томонидан амалга оширилган ишлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар бўйича ўзларининг маслаҳатларини бериб ўтдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Ёшлар_билан_учрашув

🔰Нурафшон шаҳар прокурори Ф.Мирзаев 2-сектор биносида ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда ёшлар ўз мурожаатлари ва таклифлари билан иштирок этишди.

📌Мурожаатларнинг аксарияти жойида хал этилди. Шунингдек, муддатли мурожаатлар бўйича мусъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, назоратга олинди.

@Nurafshonpressa
#хушхабар

Ҳамшаҳримиз - Халқаро грант ғолиби

⚡️Тошкент вилоятида ўтказилган "KIUF" олимпиадасида Нурафшон шаҳар шанини ҳимоя қилган ва фахрли ўринни эгаллаган ўқувчилар.

Саматов Саиджон Олимович 57-мактабнинг 11-синф ўқувчиси. Математика йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллаб университетга имтиёзли ўқишга қабул қилинди.

Абдуқодиров Диёрбек Мухтор ўғли 48-мактабнинг 11-синф ўқувчиси. Информатика йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллаб университетга имтиёзли ўқишга қабул қилинди.

@Nurafshonpressa
🔰Ташқи ёзув ва реклама баннерлари ўрганилди

❇️Нурафшон шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сон Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
⚡️Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича маслаҳатчиси Б.Бекматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси ходими О.Закиров ҳамда шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорларга юқоридаги қонун ва қарор талаблари тушунтирилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa 👈 каналга уланиш.