Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.72K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳрида Кореа университети қурилади.

❇️Куни кеча Нурафшон шаҳар ҳокими Жанубий Кореа давлатининг Ўзбекистондаги бизнес вакиллари билан учрашди. Инвесторлар томонидан, Нурафшон шаҳрида Жанубий Кореа университети филиалини қуриш билан бир қаторда саломатлик маркази ҳамда замонавий кўп квартирали турар-жой мажмуаларини қуриш истаги борлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида ушбу лойихаларни амалга ошириш ва қурилиш ишларини жадаллаштириш ишлари муҳокама қилиб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Ёшларга эътибор-келажакга эътибор

Жорий йилнинг 24-апрель куни, 10-ўрта таълим мактабида Оппоқ маҳалласи Нуронийлари, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ва шу мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан учрашув ўтказилди.

Бу учрашувда Нурафшон шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати, "Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш бўйича" доимий комиссияси раиси С.У.Сулейманова "Ёшларнинг порлоқ келажаги уларнинг ўз қўлларида" мавзусида кенгайтирилган маъруза-сухбат ўтказиб берди.

💫Сухбатда асосан ёшлар ўз олдиларига аниқ максад, куч олишлари ва шу мақсадларини амалиётда бажариш вазифаларини ҳозирдан белгилаб олишлари, тарихий шахслардан Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Алишер Навоий каби алломаларимиз хаётидан ўрнак олиб, яшашга чақирди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
Ўзбекистон ва Россия: стратегик шериклик ва итифоқчиликни янги тенденциялари

Ўзбекистон ўз мустақиллигининг 30-йиллиги арафасида турибди. Ўзбекистон ва Россия давлат ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам сиёсий ҳуқуқий асосга эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар 2004 йил 16 июнда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома доирасида изчил ривожланмоқда. Тизимий ёндашув натижалари шуни кўрсатадики Россия ва Ўзбекистон мунособатларида икки босқичи кузатилади.

💻- https://aniq.uz/y/95388/t
📱- https://m.aniq.uz/y/95388/t

Кўпроқ 👉 @aniquz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@ Nurafshonpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида жойлашган уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

«Бугун, 27 апрель куни соат 11:40да Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги «Обод турмуш» МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Бунинг оқибатида бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган. Афсуски, ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган.

Мазкур ҳолат табиий газ сизиб чиқишидан келиб чиққани тахмин қилинмоқда

Айни дамда вилоят ҳокимлиги ва масъул раҳбарлар томонидан ҳам ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
https://t.iss.one/Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

Истеъмолчи томонидан газни ўғирлаш фожиага олиб келди


👉Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Нурафшон шаҳри Обод Турмуш махалласидаги кўп квартирали уйда содир бўлган портлаш оқибатида жабрланган фуқаролар билан мулоқот.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабида 5 ташаббус бўйича анъанавий “Мустақил юрт фарзандларимиз” фестивал-танловининг 2021 йилги мавсуми саралаш босқичи бўлиб ўтди. Нурафшон шаҳридаги 13 та умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган фестивал – танловнинг мактаб босқичида 2164 нафар ўқувчилар иштирок этди.
♻️Шулардан 143 нафар ўқувчилар Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабида жорий йилнинг 27 апрел куни бўлиб ўтган фестивал – танловнинг финал босқичида иштирок этишиб, рақс, вокал, чолғу, тасвирий санъат, тўқиш, шахмат, адабиёт, компютер йўналишлари бўйича ўзларининг ижодий ишлари ҳамда бадиий чиқишлари билан истеъдодларини намойиш этишди.
❇️Фестивал-танлов натижаларига кўра 21 нафар ўқувчи ҳамда 3 та рақс жамоаси ғолибликни қўлга киритдилар. 4 май куни фестивал-танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида ўқувчилар эл-юрт ардоғидаги санъат вакиллари томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги аҳборот хизмати

@Nurafshonpressa
📌Куни кеча Нурафшон шаҳар Обод Турмуш махалласи Шон-шухрат кўчаси 67-сонли кўп квартирали уйда содир бўлган баҳтсиз ҳодиса натижасида талофат кўрган фуқароларга амалий ёрдам бериш ва бундай ҳодиса бошқа такрорланмаслигини олдини олиш мақсадида Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳсус ишчи гурух тузулди ҳамда ушбу махалла ҳудудида ишчи гурух штаби ташкил этилди.
⚡️Ишчи гуруҳга юклатилган вазифа шаҳар ҳудудидаги барча газ ва электр тармоқларини изчил текширувдан ўтказган ҳолда келгусида вужудга келиши мумкин бўлган шу каби баҳтсиз ходисаларни олдини олиш ҳамда фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлашдан иборат.

🌕 Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 @Nurafshonpressa 👈 каналга уланиш.
Нурафшон шаҳрида университет, тиббий клиника ҳамда кичик шаҳарча қурилиши бўйича меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати В.Пак, Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ҳамда Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциация раҳбари жаноб Э.Ким билан биргаликда Нурафшон шаҳрида Кореялик инвестирлар билан ҳамкорликда университет, тиббий клиника ҳамда кичик шаҳарча қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолашди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

@Nurafshonpressa