Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.74K links
Download Telegram
#депутатлар_фаолияти

Нурафшон шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши "Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш бўйича" доимий комиссия раиси С.У.Сулейманова бошчилигидаги ишчи гурух шахардаги 25, 32, 26 мактабларга ташриф буюриб, уларнинг иш фаолиятлари билан танишиб, керакли маслахатларни бериб келдилар.

Якуний ўрганишдан сўнг масала Кенгаш сессиясида кўриб чикилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#депутатлар_фаолияти

Нурафшон шаҳар 4-сайлов округ депутати М.Рахимов Тўй-тепа МФЙ Гузар кўчасининг фуқаролар мурожаатлари ўрганмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/Nurafshonpressa
⚡️Расман: 13 апрел – Рамазон ойининг биринчи куни деб белгиланди

Бугун, 8 апрел куни президентнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

Маълумот учун: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келади.

@Nurafshonpressa
#депутатлар_фаолияти

Жориий йилнинг 7,8 апрель кунлари Нурафшон шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати С.У.Сулейманова томонидан Ойбек МФЙ да асфальтлаштириш жараёнлари ва аҳоли билан, кўчаларни тартибга келтириш бўйича хонадон эгалари билан сухбат ўтказилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Президент
: “Сектор раҳбарлари, Сизлар сиёсатни тушунмаяпсизлар. Нима учун одамлар биздан норози эканликларини таҳлил қилмаяпсизлар?

Агар чорак якуни бўйича натижа бўлмаса, вилоят раҳбарларини ҳам ишдан оламан. Ўзларингни қийнаб, ҳар куни ишлаш бўлмаса пировард натижага эришмаймиз. Қарорни ўқимайсизлар, тушунмайсизлар кўпчилигингиз. Тадбиркорни қўллаб қувватламасак, шароит яратмасак, ишчи ўрин бўлмайдику, яна қандай тушунтириш керак сизларга?
"

@Nurafshonpressa
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорликка ер ва бинолар ажратишни кўпайтириш зарур

Президент ер участкалари бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга беришни таклиф қилди.

👉 https://kun.uz/85760681

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш масалалари видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-26° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ бўлади.

@Nurafshonpressa
Инфографика: Ўзбекистон 2017-2021 йилларда иқтисодий эркинлик индексида

📊
Рейтингда Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индекси сўнгги йилларда сезиларли натижаларга эришди, шунинг учун мамлакат 2018 йилда 152-дан 2021 йилда 108-ўринга кўтарилди.

📈 Тўрт йил ичида ўсиш 44 позициясини ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикаси сўнгги бир неча йил ичида рейтинг натижаларини таҳлил қилади.

ўзбек тилида: review.uz/oz/opg
рус тилида: review.uz/opg
инглиз тилида: review.uz/en/opg

@reviewuz
@reviewuznews
@review_en