Nurafshon shahri hokimligi
5.49K subscribers
38.5K photos
3.49K videos
50 files
11.3K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳри

🚶‍♂️Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томнидан ташкил этилган спорт тадбирида барча ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар ходимлари фаол иштирок этди.

🔰Дастлаб ташкилотчилар томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзиини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги ишлар бундан кейин ҳам карантин талаблари асосида мунтазам ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри

Меҳнат жамоалари оммавий юриш марафонида фаол қатнашди

❇️Аҳоли ўртасида юришни тарғиб қилиш ва ёшларга ўрнак кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Эрта тонгдан бадантарбия билан шуғулланиш жисмоний саломатликни ошириш билан бирга, инсоннинг кайфиятини кўтаради.

💠Кун давомида фаол бўлиб, ҳар бир вазифага иштиёқ билан киришади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш касалликларнинг олдини олади, соғлом ва узоқ умр кўришга ёрдам беради.

Даставвал тадбир иштирокчилари тетиклаштирувчи бадантарбия машқларига жалб этилди. Шундан сўнг “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марофонга старт берилди.

🎥Юқоридаги лавҳа шу ҳақда

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар ҳамда эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларнинг ғолиблари билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​#Танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўз ҳудудий филиалларида мавжуд 10 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади!

Танлов эълон қилинаётган вакант лавозимлар:

1️⃣Қорақалпоғистон Республикаси - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш гуруҳи етакчи инспектори.

2️⃣Бухоро в. - Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

3️⃣Қашқадарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

4️⃣Самарқанд в. - Филиал раҳбари ўринбосари.

5️⃣Сурхондарё в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

6️⃣Тошкент в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

7️⃣Фарғона в. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори ҳамда Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

8️⃣Тошкент ш. - Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.

Мазкур вакант лавозимлар учун танловлар 3 босқичда бўлиб ўтади:

👉Биринчи босқичда - номзодларнинг малака талаблари улар танлаган вакант лавозимга мос келиши кўриб чиқилади.

👉Иккинчи босқичда – номзодлар тест топшириш орқали ўз билимларини синовдан ўтказади.

👉Учинчи босқичда - номзодлар суҳбатдан ўтказилиб, шу тарзда энг муносиб номзод танлов ғолиби деб топилади.

Танловда номзодларнинг малака талаблари эълон қилинган вакант лавозимлар учун белгиланган малака талабларига мос келиши алоҳида аҳамиятга эга.

📎Номзодлар ўз ҳужжатларини 15 кун ичида яъни 2020 йилнинг 16 ноябридан 1 декабрига қадар Агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали электрон тарзда юборишлари сўралади.

Шошилинг! Танловда иштирок этинг! Ғолиб бўлинг ва агентликнинг малакали ходимларидан бирига айланинг!

Саволлар агентлик расмий сайтига жойлаштирилган.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

Қорақалпоғистон Республикаси
– 61-222-05-43

Бухоро вилояти – 65-221-03-17

Қашқадарё вилояти – 75-221-13-01

Самарқанд вилояти – 55-701-11-15

Сурхондарё вилояти – 76-223-40-73

Тошкент вилояти – 70-762-58-70

Фарғона вилояти – 73-243-92-39

Тошкент шаҳри – 71-207-80-24

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали бу – давлат фуқаролик хизматига очиқ йўл!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг
👉 https://t.iss.one/argos_uz
#Эълон

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосарларининг ўз йўналишлари бўйича фуқароларни қабул қилиш кунлари

1. Бегматов Бахтиёр Пахриддинович
- Нурафшон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
Хафтанинг жума кунлари 1-сектор биносида соат 10:00 дан 12:00 гача
Телефон: +98937427767
2. Саидходжаев Бунёд Сайдиганиевич - Шаҳар ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари.
Хафтанинг пайшанба кунлари 4-сектор биносида соат 10:00 дан 12:00 гача
Телефон: +998981260640
3. Убайдуллаев Умид Раимқулович - Шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.
Хафтанинг душанба кунлари 1-сектор биносида соат 10:00 дан 12:00 гача
Телефон: +998977230340
4. Абдуллаев Улуғбек Зулхайдарович - Шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи.
Хафтанинг жума кунлари 2-сектор биносида соат 10:00 дан 12:00 гача
Телефон: +998998638685
5. Насиров Сиражитдин Зиявутдинович - Шаҳар ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
Хафтанинг сешанба кунлари 3-сектор биносида соат 10:00 дан 12:00 гача.
Телефон: +998977324399

Каналга уланиш 👉 @Nurafshonpressa
​​#Спорт #Марафон #Нурафшон

Саломатлик тадбирлари мунтазам ташкил этилади

🏃Нурафшон шахридаги стадионда бошланган "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўтказилган марафонда фуқаролар 5 километр масофани пиёда босиб ўтишди.

♻️Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳаётга татбиқ этиш, саломатликларини тиклаш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу марафонда шахар хокими Қ.Хакимов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

🧘🚵Соғлом турмуш тарзини шиор қилиб олган марафон иштирокчиларининг фарзандлари билан тадбирда иштирок этганлиги фарзандларининг ҳам руҳий ва жисмоний бақувват бўлишида айни муддао бўлди.

📌Шахар ҳокими бундай саломатлик тадбирларини доимий ташкил этилишини такидлади.
@Nurafshonpressa
#Бизнинг_байроқ

⚡️Нурафшон шаҳар – вилоят маркази бўлиб, тобора чирой очиб бормоқда. Кейинги қисқа даврда кўп қаватли уйлар, боғчалар қурилди, янги бозор, маданият саройи тубдан таъмирланди.

🔎Шаҳардаги ижобий ўзгаришлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари замон руҳига ҳамнафас бўлиб яшаётган ҳар бир инсон қалбида янада ёруғ ниятларни уйғотмоқда.

📌Бундай ўзгаришлар ҳақида узоқ гапириш мумкин.

🇺🇿Барча жойда бўлгани каби Нурафшон шаҳрида ҳам тинч ва осойишта ҳаётимиз, ёруғ келажагимиз тимсоли бўлган “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилди, тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

@Nurafshonpressa
#Нурафшон
#штаб

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди

🔰 Нурафшон шаҳар ҳокимининг “Иқтисодий тармоқлар, ижтимоий соха объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбарлари тўғирисида”ги қарорига асосан, шаҳар ҳокимлигида ишчи гуруҳ штаби ташкил этилган.

☎️ Масъул вакиллардан ташкил топган мазкур ишчи гуруҳ 24 соат давомида фуқаролар хизматида. Ҳурматли фуқаролар, коммунал тизим бўйича ўз мурожаатларингизни штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.


❗️Нурафшон шаҳар марказий штаби
Саидходжаев Бунёд - 98.126-06-40, 70.76-25-824

❇️ Фавқулодда вазиятлар шаҳар бўлими бошлиғи - Акрамов Шерали - 90.135-80-08

❇️ Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Хакимов Ислом -
90 358-12-20

❇️ "Нурафшоншаҳаргаз" раҳбари Убайдуллаев Саидкамол - 99 816-00-19, 90 806-00-19, 903490086

❇️ "Электртармоқлари" корхонаси раҳбари Эрматов Бобомурод -
90 330-22-23, 99 823-22-23

❇️ "Нурафшон иссиқлик манбаи" МЧЖ директори Умаров Бахтиёр -
99. 407-56-57

❇️ "Тошкент сув таъминоти" Нурафшон шаҳар филиали раҳбари Абуразаков Жахонгир - 97 156-63-08

❇️ Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Алимов Шовкат -
98 302-07-68, 90 119-78-96.

❇️ "Тоза ҳудуд" ДУК шаҳар филиали раҳбари Мирахмедов Мирюсуф -
90 320-40-30, 99 525-56-53.

❇️Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Дехканбаева Нилуфар -
99 827-22-94, +998909870068

❇️ Шаҳар қурилиш бўлими раҳбари-шаҳар бош архитектори Хаджамкулов Хайрулла - 99 040-03-66

❇️ "Ермулккадастр" ДК шаҳар филиали раҳбари Рискулов Нурилла - 90 127-31-75

❇️ Шаҳар СЭОМ бош врачи Холбоев Фарход
- 99 444-27-26

@Nurafshonpressa
Сохта ёнғин ўчирувчи ва мўри тозаловчилардан огоҳ бўлинг!

Одамларнинг ишончига кириб, ўзларини “ёнғин ўчирувчи” ёки “мўри тозаловчи” деб таништириб, пул ундиришга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги сохта ходимлардан огоҳ бўлишга чақиради.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
Юртимизда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида табиий газ ва электр энергияси таъминоти тизимида узилишлар кузатилмоқа. Натижада аҳолидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов жойларда кузатилаётган бу каби муаммолар билан яқиндан танишиш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи фаолиятини кўздан кечирди.
🌆Қ.Ҳакимов «Нурафшоншаҳаргазтаъминоти» ҳамда Нурафшон шаҳар электр тармоқлари маъмуриятида бўлиб, соҳа мутахассислари билан аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш, асосийси, қиш мавсумини беталофот ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

@Nurafshonpressa