Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
43 files
9.74K links
Download Telegram
#Нурафшон
#Инвестиция

Нидерландия компанияси Нурафшон шаҳрида бетон устунлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қуради

⚡️Нурафшон шаҳрида Нидерландиядаги "Lumidea Engineering" қурилиш компанияси томонидан ишлаб чиқариш заводи барпо қилинади.

💰Таъкидланишича, лойиҳа қиймати 29 миллиард 600 миллион сўм бўлиб, завод 5 гектар ер майдонида бунёд этилади. 2021 йилнинг март ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш объектида 200 нафарга яқин ишчи ўрни яратилади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#СЎРОВНОМА

«ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020»

2020 йилда қайси туман Тошкент вилоятида энг кўп ижобий ўзгаришларни амалга оширди, халқнинг чин маънода кўмакчига айланиб, уларни рози қилди, деб биласиз?

«2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАНИ
»ни Сиз аниқлаб беринг!

ОВОЗ БЕРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!
Тошкент вилояти

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади

Жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.
Бу ҳақда ЎзАга Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.
Чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва ўзгаришларни самарали давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев с участием советника Сумы Чакрабарти рассмотрел стратегические направления продолжения программы реформ в нашей стране на долгосрочную перспективу.
Особое внимание уделено определению новых точек роста и обеспечению эффективного продвижения преобразований в Узбекистане, на основе глубокого и всестороннего анализа, учета передовой международной практики и компетенции.

#Mirziyoyev #muhokama #maslahatchi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига тушумларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ижтимоий соҳага харажатларни камида 15 фоизга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини кучайтириш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Cостоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров государственного бюджета на 2021 год.
Поставлена задача увеличения поступлений в бюджет за счет сокращения теневой экономики и наращивания объемов производства. Отмечено, что расходы на социальную сферу планируется увеличить минимум на 15 процентов.
Министерству финансов поручено усилить систему внутреннего аудита в организациях, предотвращать незаконные расходы и недостачи.

#Mirziyoyev #videoselektor #byudjet #parametrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Кўп соҳада ўтган йилгидан кўпроқ маблағ беряпмиз. Айниқса, ижтимоий соҳага

Президент: На многие сферы выделяем больше средств, чем в прошлом году. Особенно на социальную сферу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Барча мактаблар очилса, онлайн ўқиш тўхтатиладими? Ёки хоҳлаган ота-она боласини онлайн ўқитишни давом эттирса бўладими?

Бутун дунёдаги сингари юртимизда ҳам пандемия ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади.

👨🏻‍💻 Яъни фарзанди саломатлигидан ҳавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналар фазандларини масофавий шаклда таълим олишни давом эттиришлари мумкин. Бугунги кунда Республикамиздаги 10 008 та мактабдан 9 990 таси яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда. Ўқувчилардан 4,5 млн. нафари, яъни 72% анъанавий, қолган 1,7 млн нафари, яъни 28% онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн-мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган, бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради.

〰️〰️〰️〰️〰️
1 декабрдан бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги фанлардан билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест режими жорий қилинаётган экан. Бу сертификатлар ўқитувчилар учунми ёки абитуриентлар учун?

Мазкур қарор абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тест синовини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, абитуриентларга қулайлик яратиш учун мўлжалланган.

💵 Шунингдек, маълум фанлардан келгусида ўқитувчилар учун ҳам миллий сертификация тизими жорий этилиши, ундан ўтган ўқитувчилар учун эса қўшимча устамалар берилиши режалаштирилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими? Электрон шаклдаги конспектлар ҳам ҳисобга ўтадими?

Бугунги кунда ўқитувчилар учун синф журналидан бошқа барча турдаги ҳужжатларни юритиш бекор қилинган. Конспект ҳам шулар жумласидан.

⚠️ Конспектни ёзма тарзда, ҳам электрон тарзда ҳам талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Бундай талаб «Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» қарорида белгилаб қўйилган. Қарорга мувофиқ, ўқитувчи фақат синф журналини юритади.

🧑🏻‍🏫 Айтиш жоизки, сўнгги 3 йил давомида ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 7 дан 1 тагача камайтирилди. Бу ўқитувчиларимизга ўз вақтини ўқувчилари ва ўзлари устида ишлашлари учун имкон яратди.

☎️ Агар ҳурматли ўқитувчиларимиздан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби ҳолатлари кузатилаётган бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 71 202 0909 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Манба: Халқ таълими ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Айрим тоифа ерларга солиқ солинмайди

Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш объектлари эгаллаган ерларга юридик шахсларга ер солиғи солинмайди.

Солиқ солинмайдиган ер участкалари тоифалари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Республика хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Нурафшон шаҳрида оғир турмуш шароитида яшаётган,
ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация мосламалари берилди. @Nurafshonpressa
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4865, 19.10.2020й) кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.

Қарорга кўра:

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади;

👉 Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;

👉 хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;

👉 Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;

👉 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;

👉 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;

👉 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида ташкил этилган тадбир
#18oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#байрам_тадбири
🏛Бугун, 20 октябрь куни Нурафшон шаҳар Маданият маркази биносининг очилиш маросими ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига бағишланган “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
⚡️ Унда шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири Зуҳра Миргазиева, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда ўқитувчи-мураббийлар, ўқувчи ёшлар иштирок этди.
💐 Тадбир давомида шаҳар ҳокими байрам муносабати билан мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини “Мақтов ёрлиқ”, “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
🎼 Мазкур тадбир Нурафшон шаҳар Маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги катта концерт дастури билан якунланди.
@Nurafshonpressa