Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.9K photos
3.45K videos
49 files
11.1K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда мазкур мактабга болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Академии Службы государственной безопасности и школы "Темурбеклар мактаби".
Представлена информация о системе отбора в школу и учебном процессе. Глава государства подчеркнул важность воспитания подрастающего поколения в духе патриотизма, качественного преподавания истории нашей страны и узбекского языка, привлечения ведущих педагогов по каждому предмету.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности и сохранения стабильности цен на внутреннем рынке.
Определено создание в каждом регионе отдельного фонда продовольственной безопасности. Указано на необходимость расширения присутствия на бирже крупных зарубежных производителей.
Хокимы областей отчитались о планах по бесперебойному снабжению населения продуктами питания в разрезе месяцев.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нарх-наво барқарорлиги - давлат сиёсати

Стабильность цен - государственная политика

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳафтанинг ҳар шанба куни Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимовнинг фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш куни сифатида белгиланган эди. Бугун, 17 октябрь куни ҳам анъанага мувофиқ, турли масалалар юзасидан нурафшонликлар шаҳар ҳокимига мурожаат йўллашди. Бу галги масалалар асосан уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолияти учун ер ҳамда баъзи маҳаллалардаги йўлларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кабилардан иборат бўлиб, кўпчилик муаммолар жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан эса масъул мутасаддиларга топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди. @Nurafshonpressa
“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишчи гуруҳларига вазифалар тақсимланди

📙Нурафшон шахрида ҳоким ўринбосари С.Насиров, ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи У.Абдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Э.Абдурайимов ва тегишли ташкилотлар масъулларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
📠Йиғилишда ишчи гуруҳлар аъзоларига “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантиришда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ишчи гуруҳлар аъзоларига махсус саволнома асосида ҳар бир хонадонларга кириш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва саволномадаги тегишли белгиларни қайд этиш ҳамда штабга такдим этиш вазифаси топширилди. @Nurafshonpressa