Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.72K links
Download Telegram
Президент пойтахтимиздаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида бўлди.
Мажмуа шоу-румида қурилиши бошланган бинолар, уларда бўладиган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари иштирокида яратилган дастурий маҳсулотлар намойиш этилди.
Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманидаги IT-марказда сабоқ олаётган болалар билан видеоконференцалоқа орқали мулоқот қилди.

Президент посетил Технологический парк программных продуктов и информационных технологий в Ташкенте.
В шоуруме комплекса была представлена информация о строящихся зданиях и создаваемых условиях. Продемонстрированы программные продукты, созданные при участии учащихся школы имени Мухаммада аль-Хорезми.
Глава государства провел по видеоконференцсвязи беседу с детьми, обучающимися в IT-центре Бозатауского района Каракалпакстана.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #ITpark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Эълон
Нурафшон шаҳрида 2020 йил давомида (бугунги кунга қадар) 59,2 млрд. сўмлик 10 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 587 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, Дегантепа МФЙ ҳудудида “NEMO COLLЕCTION” МЧЖ томонидан эркаклар кийимларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 200 та янги бўш иш ўринлари яратилди. Бугунги кунда корхонада 100 нафар фуқаролар ишламоқда ҳамда йилига 5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қўшимча 100 та бўш иш ўринлари мавжуд. Мазкур корхонада ишлаш истагида бўлганлар қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин:
+998974246525
Ойбек МФЙ ҳудудида “CONSTRUCTION SOLUTIONS” МЧЖда ҳар хил турдаги кийим-кечак ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 200 та янги бўш иш ўринлари яратилди. Бугунги кунда корхона томонидан йилига 3,5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қўшимча 18 та бўш иш ўринлари мавжуд. Мазкур корхонада фаолият олиб боришни истаган фуқаролар +998901174319 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
@Nurafshonpressa
Кўплаб талабаларимиз таълим кредити олишда муаммоларга дуч келишаётганини, банклар томонидан таълим кредити берилмаётганлиги ҳақида ёзишмоқда.

❗️ Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

1. Биринчи ўринда банкка ариза ёзасиз.

Ариза қанча вақтда кўриб чиқилиши керак?

Ариза банк томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар кредит берилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда аризачига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ёзма хулоса бериши лозим. Сизга шунчаки оғзаки рад жавоби беришларига йўл қўйманг. Албатта асосланган ёзма жавоб беришсин. Бу келгусида асоссиз рад қилинганлик учун шикоят қилиш ҳуқуқини беради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади

a) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
б) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тегишли тасдиқловчи ҳужжат.

Кредит таъминоти: кредит таъминоти сифатида қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси тақдим этилиши мумкин:

а) мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
б) банкнинг кафолати;
в) учинчи шахснинг кафиллиги;
г) суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
д) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганлар, болаликдан И ва ИИ гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун).

Фоизи: икки хил категория бўйича турли фоизларда берилади:

а) чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан И ва ИИ гуруҳ ногиронларига - ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

б) талабаларнинг қолган тоифаларига – Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда (ҳозир 14%).

Асос
: "Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида"ги Низом (https://www.lex.uz/docs/351698)

PC: Таълим кредити олишда муаммога дуч келаётган талабалар: Сиз бу ҳужжатларни тақдим қилган тақдирингизда ҳам кредит олишда муаммо бўлаётган бўлса, қаердаги, қайси банкка, қачон мурожаат қилганингиз ҳақида бизга ёзиб, мурожаат қилинг. Банкнинг аризангизга берган жавоб хатини юборишни ҳам унутманг.

Манба: юрист маслаҳати канали

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди

“2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (648-сон, 15.10.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Қарор билан 2020-2021 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

Унга кўра, 4 та асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 795 минг тонна этиб белгиланди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларни арзон нархларда захирага жамғариш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилади.

🔰Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар захирага жамғарилган маҳсулотларни ички истеъмол бозорига етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилади.

Маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорларнинг зарар кўришини ва нархлар ошиб кетишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар жорий этилади:

👉 асосий турдаги маҳсулотларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаси ёки электр узилиши сабабли маҳсулот нобуд бўлиши оқибатидаги зарарни суғурта қилиш орқали ушбу зарар қопланади;

👉 захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳолига сотиш учун бозор ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида раста ва сотув анжомлари вақтинча фойдаланиш учун ажратилади, ушбу корхоналарга тегишли юк машиналари бозор автотураргоҳига кириб чиқиши учун тўлов ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Президент Юнусобод туманида барпо этилаётган Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.
- Бу ерда замонавий қурилиш индустриясига мос юқори малакали мутахассислар тайёрланиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Институт ёнида қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази ташкил этиш таклифи билдирилди. Мураббийлар ва илмий ходимлар учун ижтимоий объектлар ҳам барпо этилади.

Президент посетил возводящееся в Юнусабадском районе столицы новое здание Ташкентского архитектурно-строительного института.
- Необходимо готовить высококвалифицированных специалистов, соответствующих требованиям современной строительной индустрии, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Предложено организовать рядом с институтом научно-исследовательский центр строительных материалов. Будут возведены социальные объекты для преподавателей и научных сотрудников.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #institut

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда мазкур мактабга болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Академии Службы государственной безопасности и школы "Темурбеклар мактаби".
Представлена информация о системе отбора в школу и учебном процессе. Глава государства подчеркнул важность воспитания подрастающего поколения в духе патриотизма, качественного преподавания истории нашей страны и узбекского языка, привлечения ведущих педагогов по каждому предмету.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter