Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.9K photos
3.17K videos
44 files
9.85K links
Download Telegram
#бунёдкорлик
⚡️ Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ҳамда 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Муратов шаҳар ҳудудидаги “Обод турмуш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли турар жой биноларида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашдилар.
Учрашувлар жараёнида аҳоли вакиллари ўзларини қийнаётган муаммаларни бартараф этиш бўйича мурожаат қилдилар. Сектор раҳбарлари ҳудудни айланиш жараёнида тоза ичимлик суви ҳамда канализация тармоқларида носозликлар борлигини аниқладилар. Ички кўчаларга асфальт қопламалари ётқизиш ва аҳоли яшаш уйларининг ташқи фасад қисмида таъмирлаш ишларини олиб бориш кераклиги аён бўлди.
🔹Шаҳар ҳокими мазкур аҳоли яшаш ҳудудида қисқа фурсатларда ички йўлларни асфальт қилиш, аҳоли яшаш уйларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, қурилиш ишларини тез ва сифатли амалга ошириш бўйича мутасаддиларга керакли тавсияларни берди.
@Nurafshonpressa.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.

Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Яна 211 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 48 776 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш
ҳолатлари:

📍 92 нафари Наманган вилоятида,

📍62 нафари Тошкент шаҳрида,

📍14 нафари Бухоро вилоятида,

📍10 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍9 нафари Самарқанд вилоятида,

📍8 нафари Сирдарё вилоятида,

📍7 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍4 нафари Тошкент вилоятида,

📍3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍2 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори (553-сон, 15.09.2020 й.) билан Нодира Мелибаевна Эгамбердиева Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Институтнинг асосий вазифаларидан бири жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар билан 600 минг гектарни қамраб олиш режалаштирилди. Пахта, ғалла ва шоли майдонларини лазер ёрдамида текислаш муҳимлиги таъкидланди.
Сувни назорат қилувчи автоматлашган тизим ўрнатиш, суғориш меъёрларини ФАО талабларига мослаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам внедрения водосбергающих технологий и реализации проектов ГЧП в сфере водного хозяйства.
Запланирован охват 600 тысяч гектаров земель водосберегающими технологиями в следующем году. Указано на важность лазерного нивелирования хлопковых, зерновых и рисовых полей.
Определены задачи по установке автоматизированных систем контроля воды, приведения норм орошения в соответствие с требованиями ФАО.

#Mirziyoyev #videoselektor #suvxujaligi #sugorish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Инвестиция
🏙 Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов Жанубий Корея Республикасида фаолият юритувчи "JUNG DO" компанияси вакиллари билан видеоконференцалоқа тарзида музокаралар олиб борди.
Мазкур музокаралар жараёнида Нурафшон шаҳрининг узоқ муддатга мўлжалланган "Бош режаси" муҳокама этилди. Томонлар Тошкент вилоятининг маъмурий маркази саналган Нурафшон шаҳридаги "SMART CITY" лойиҳаси негизида "ақилли кўча", "ақилли уй", "ақилли маҳалла" каби концепциялар устида олиб борилиши лозим бўлган ишлар хусусида фикрлашишди.
Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, "JUNG DO" Кореядаги ҳусусий компания ҳисобланади. Компания Кореядаги дунёга машҳур Сеул шаҳрининг "Ақилли шаҳар" концепциясини ишлаб чиққан ҳамда амалиётга тадбиқ этган компания саналади. Шунингдек, ишлаб чиқариш комплексларини яратиш бўйича катта тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъекти саналади.
Музокаралар сўнгида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4815-сон Қарори ижроси доирасида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига ("темир дафтар") киритилган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи 16 ёшга тўлмаган болаларга ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга қишги кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига етказилди.
📹Батафсил видео лавҳада.
@Nurafshonpressa.👈👈
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида “қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/35PfwrU

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26g
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни

🗓 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 72-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 17 сентябрь Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни этиб белгиланган.

➡️ Ушбу кун бутун дунё эътиборини беморлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга, тиббий ёрдам хавфсизлигини таъминлашда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва беморлар учун хавф-хатар даражасини имкон қадар камайтиришга қаратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ОВОЗ БЕРИНГ!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови эълон қилинган бўлиб, бундан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган, шунингдек, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётгани, юртимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани ҳаётий мисоллар ва илмий таҳлиллар асосида ёритилган ижодий асарлар муаллифларини рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг республика босқичига 138 нафар ижодкордан 1000 га яқин ижодий иш келиб тушди.

Ушбу кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида https://tanlov2020.uz веб-сайти ишга туширилди ҳамда ижодий ишларнинг барчаси веб-сайтга жойлаштирилди.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ташкилий қўмитаси ғолибларни танлашда жамоатчилик, айниқса, соҳа вакилларини овоз бериш учун чақиради.

Овоз бериш 2020 йил 20 сентябрь, соат 18.00 га қадар давом этади.

“Энг улуғ, энг азиз”
анъанавий кўрик-танлови
ташкилий қўмитаси

@aoka_uz