Nurafshon shahri hokimligi
5.38K subscribers
39K photos
3.54K videos
51 files
11.4K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Бугун Ўзбекистонда 496 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди

Янги касалланишлар: 291 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 200 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида), 5 нафари — аҳоли орасида.

🛏 Даволанаётган 5855 бемордан 51 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#қабул_2020

📑5500 нафардан ортиқ ўқувчилар касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

🔹2020 йилнинг 15 июль куни соат 16:00 ҳолатига вилоятдаги касб-ҳунар мактабларига 5503 нафар 9-синф битирувчилари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн ҳужжат топширди.

❗️Маълумот учун: касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Ҳудудлар миқёсида:

👉 Ангрен шаҳри - 884 нафар;
👉 Бекобод шаҳри - 330 нафар;
👉 Бўка тумани - 125 нафар;
👉 Бўстонлиқ тумани - 446 нафар;
👉 Зангиота тумани - 93 нафар;
👉 Тошкент тумани - 243 нафар;
👉 Қибрай тумани - 143 нафар;
👉 Қуйи Чирчиқ тумани - 95 нафар;
👉 Оққўрғон тумани - 236 нафар;
👉 Оҳангарон шаҳри - 192 нафар;
👉 Оҳангарон тумани - 326 нафар;
👉 Олмалиқ шаҳри - 657 нафар;
👉 Паркент тумани - 157 нафар;
👉 Пискент тумани - 68 нафар;
👉 Нурафшон шаҳри - 240 нафар;
👉 Ўрта Чирчиқ тумани - 279 нафар;
👉 Чиноз тумани - 207 нафар;
👉 Чирчиқ шаҳри - 247 нафар;
👉 Юқори Чирчиқ тумани - 163 нафар;
👉 Янгийўл шаҳри - 322 нафар
👉 Янгийўл тумани - 137 нафар битирувчидан онлайн ҳужжатлар қабул қилиб олинди.

📎Эслатиб ўтамиз, 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️(+206) Тошкент, Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олинди

⚡️2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14787 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 53 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Расмий муносабат
Хабар уз сайтида эълон қилинган "Нурафшонда дарахтлар кесилди. Етказилган зарар млрд.сўмдан кўп..." https://xabar.uz/fid сарловҳали мақолада қайд этилган Қорасув МФЙ Нурафшон шаҳри ҳудудига кирмаслигини балки Ўрта Чирчиқ тумани маъмурий ҳудудига киришини эслатиб ўтишни жоиз деб биламиз. Ҳурматли ҳамкасблар журналистик материаллар тайёрлаш жараёнида масаланинг асл моҳиятини ва барча тафсилотларини ўрганиш лозимлигини унутмаслигингизни сўраймиз.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa
Forwarded from Times.uz
🌫🦠 Ифлосланган ҳаво COVID-19 да асоратлар ва ўлим хавфини ошириши мумкин. Олимлар ифлосланган ҳудудларда коронавирус билан касалланиш ҳолатларига ва у ерда жойлашган шифохоналарнинг жиҳозланишига кўпроқ эътибор қаратишга чақирмоқда.

📈 Тадқиқотлар ҳаводаги ифлослантирувчи заррачалар таъсири инфекциялар ва касалхонага тушиш сонини тахминан 10%га, ўлим кўрсаткичларини 15%га оширади. Масалан, Европа мамлакатлари, АҚШ ва Хитойда ифлосланган ҳаво пандемия билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштираётгани борасида далиллар кўпаяётгани кузатилмоқда.

🗣 Аввалроқ Гарвард университети олимлари ҳавоси ифлосланган ҳудудларда коронавирусдан ўлим даражаси юқори бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. Хусусан, хавфли заррачалардан доимий нафас олиш туфайли организм заифлашади, ўпка ҳолати ёмонлашади ва касалликнинг оғир аломатларига олиб келади — The Guardian

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев:

🧪 Тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш чоралари кўрилади.

🚑 Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.

☎️ Бундан буён ҳар бир фуқаромиз «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.

💊
Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой ёки 2-3 ойлик захираси тўлиқ таъминланади.

📢 Тошкент шаҳридаги 1700 дан ортиқ дорихона раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Карантин
#тарғибот
⚡️Барча жойда бўлгани каби, шаҳримизнинг турли ҳудудларида карантин даврида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.
🦠Хусусан, шаҳар ҳудудидаги “Дегантепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам пандемиянинг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
@Nurafshonpressa
#Обод_хонадон
#ҳашар
⚡️Айни кунларда Нурафшон шаҳрининг барча маҳаллаларида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида ободонлаштириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
🏘Обод кўча мезони доирасида бугун 1- сектор ҳудудидаги "Нурафшон" ҳамда ‘’Маърифат’’ маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
@Nurafshonpressa
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

📋 “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий органлармаъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бош вазир ўринбосари: Давлат захирасидаги дорилар маҳаллий дорихоналарга етказилади

 https://bit.ly/394oocM

Каналга қўшилиши6с
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️73-ўлим: Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Чилонзор туманида яшовчи Ш. А. 6 июлида ҳолсизлик, тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. Шундан сўнг у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган.

🔎 Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги ҳам қайд этилган.

▪️Беморнинг аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган. Ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️(+204) Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олинди

2020 йил 16 июль соат 17:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14991 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 126 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида), 34 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг