Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
«Хайрия ёрдамини олиш тартиби, Хитой элчисини йиғлатган ҳолат ва халқларни бирлаштираётган коронавирус» – Элмира Боситхонова билан суҳбат
👉 Мақолани ўқиш
📹 Видеони кўриш
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
👉 Мақолани ўқиш
📹 Видеони кўриш
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) расмийлаштириш ҳолати рақамларда
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 266 нафарни ташкил этмоқда.
---------------------------------------------------
На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 266.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz

Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Хайрия қилиш мажбурийми?
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда хайрия масаласи энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар қаторида турибди. Жумладан, фуқароларимиз маълум тоифа ёки касб эгаларининг хайрия жараёнида етарлича фаол эмаслигини танқид остига олмоқдалар. Ушбу масала ижтимоий аҳамиятга эга бўлганлиги ва айни кунларда ўта долзарб эканлигини ҳисобга олиб қуйидагиларни фикрларни маълум қилишни лозим деб топдик.
Биринчи, масаланинг ҳуқуқий жиҳати. “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунда “Юридик ва жисмоний шахслар ҳомийликни ихтиёрий равишда ҳамда монеликсиз амалга оширишга ҳақли” деб қайд этилган. Худди шундай, Фуқаролик кодексининг 511-моддасида “Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди” дейилган.
Юқорида келтирилган нормалардан ҳам кўриниб турибдики, хайрия фаолияти ихтиёрий тарзда амалга ошириладиган жараёндир ва ҳеч бир юридик ёки жисмоний шахсни турли ижтимоий босимлар ёки бошқа усуллар билан ҳомийлик фаолиятига мажбурлаш мумкин эмас. Шу билан бирга қонунларимиз ҳар бир шахснинг ўз меҳнати билан эришган моддий воситаларини қонунларда белгилаган талабларга риоя этган ҳолда эркин тасарруф этишини кафолатлайди.
Иккинчи, масаланинг ахлоқий жиҳати. Бировни хайрия қилмаганликда айблаш ва буни ёмон иш сифатида муҳокама қилиш умуминсоний ва миллий ахлоқий-этик принципларга мос эмас. Чунки хайрия қилмаслик айб эмас, жиноят ҳам эмас. Энг муҳими, ҳеч ким бирон шахснинг аслида хайрия қилган-қилмаганини аниқ билмайди ҳам. Чунки кўпчилик хайр-эҳсон қилганда манманлик, мақтанчоқликдан йироқ бўлиш учун уни оммага маълум қилмай, яширин тарзда амалга ошириши мумкин. Санъаткорлар ва ёки бошқа тоифанинг хайрия тадбирларидан четда турибди деб айблашимиз уларга нисбатан адолатсизлик ҳамдир. Чунки “Ўзбекконцерт” ташкилотининг берган маълумотларига кўра, санъаткорлар карантин давридан буён 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилган. Биз бу хайрия тадбирлари яна давом этаётганига ишонамиз. Бир машҳур ривоятда айтилганидек, аслида бизга ёмон кўринган инсон энг яхши ишларни қилаётган бўлиши ва биз бундан бехабар бўлишимиз мумкин (https://www.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/13785-mening-zhanozamni-butun-mamlakat-a-li-ijdi). Демак, ўзимиз яхши билмаган маълумотлар асосида, қолаверса қонунан ва маънан ҳаққимиз бўлмаган ҳолда бировларни хайрия қилмасликда айблаш тўғри эмас.
Учинчи, масаланинг диний жиҳати. Инсонлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш, ёлғон ва хато маълумотлар асосида бировларни айблаш ва маломат қилиш Ислом динида ҳам қораланади. Қуръони Каримнинг «Ҳужурот» сураси 12-оятида: «Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», дейилган. Хайр-эҳсон, аввало, Аллоҳ йўлида ва унинг учун қилинади деб ишонади мўмин инсон. Шундай экан, бу Яратган ва бандаси ўртасидаги масала бўлиб, уни бошқалар баҳолаши ва муҳокама қилиши ўринлимикан?
Хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, хайрия тадбирлари мураккаб вазиятда инсонларни ўзаро яқин ва бирдам бўлишга, жамиятни янада бирлашишга сабаб бўлмоқда. Бу ижобий ҳолат, чунки жамиятнинг умумий муаммолар қаршисида бирлашуви фуқаролик жамиятининг кучайишига олиб келувчи ижобий омилдир. Бироқ хайрия ихтиёрий тадбир эканини, уни ҳар бир кимса ўз иродаси ва шахсий ташаббусига кўра амалга ошириши лозимлигини, хайрия ҳақида нотўғри мулоҳазалар эса жамият бирдамлигига путур етказишини унутмаслик керак.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
@shahnozxon

Forwarded from ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабарлари
Президент коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир Фармонга имзо чекди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
6 апрелдан скутер ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 4 апрелдаги навбатдаги йиғилишида коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:
Биринчидан, жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:
👉 шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;
👉 ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;
👉 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.
❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.
Иккинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.
Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.
Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.
Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.
Учинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.
Тўртинчидан, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.
Бешинчидан, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.
❗️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!
Хабарингиз бор, короновирус кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда хайрия тадбирларининг марказлашган тартибда гигиена ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳозирда мазкур Марказларга 1197 қисқа рақамига бепул қўнғироқни амалга оширган ҳолда ўзингиз ёки сиз билган ҳақиқатда ёрдамга муҳтож кишилар ҳақида хабар бериш орқали, хайрия қилинган маҳсулотларни олиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”нинг ҳар бирининг алоҳида телефон рақамлари ҳам мавжуд.
Шу билан бирга мазкур марказлар фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиб бориш, шаффофликни таъминлаш, фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида Фейсбук ижтимоий тармоғида “Ҳомийлик Маркази Маслаҳатчиси” гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.
Бундан ташқари телеграмм мессенжерида “Asl kuch birlikda” канали ҳам очилган.
Эндиликда, Сиз Марказлар фаолиятини он-лайн кузатиб боришингиз мумкин.

Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Нурафшон_шаҳри
#уйда_қолинг
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Нурафшон шаҳридаги 3 нафар вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган, боқувчисини йўқотган Дилноза Махаматованинг хонадонига бепул Wifi ўрнатиб берди. Бу орқали болаларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олишларига замин яратди.
Уларга китоблар совға қилинди ва спорт билан шуғулланишларига шахмат-шашка, сакроғич, гантел каби жиҳозлар, 12 турдаги озиқ-овқат махсулотлари, гигиена воситалари (никоблар) берилди.
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#уйда_қолинг
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Нурафшон шаҳридаги 3 нафар вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган, боқувчисини йўқотган Дилноза Махаматованинг хонадонига бепул Wifi ўрнатиб берди. Бу орқали болаларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олишларига замин яратди.
Уларга китоблар совға қилинди ва спорт билан шуғулланишларига шахмат-шашка, сакроғич, гантел каби жиҳозлар, 12 турдаги озиқ-овқат махсулотлари, гигиена воситалари (никоблар) берилди.
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланди
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланди
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз фаолиятини бошлади.
⚡️Ҳомийлик ёрдамларини марказлашган ҳолда тарқатиш мақсадида Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳудудидаги Болалар ўсмирлар спорт мактаби биноси марказнинг асосий штаби этиб белгиланди.
Нурафшон шаҳар СЭОМ ходимлари томонидан озиқ-овқат махсулотларини тарқатувчи автоуловлар зарарсизлантирилди ҳамда озиқ-овқат махсулотларининг санитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилди.
🚚Шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими томонидан маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа ёрдамга муҳтож 70 та хонадонга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.
Карантин давомида тадбиркорлар, кўнгиллилар ҳамда волонтёрлар, шунингдек, ёши улуғ, ночор, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг мурожаатлари марказнинг
70-76 23 876 рақами орқали қабул қилинади.
🎥 Батафсил лавҳамизда👆👆👆👆

#Уйда_қолинг
🛒 Кўпчилик ҳозир эпидемиологик вазиятдан яхши хабардор ва уйида қолмоқда. Ҳабарингиз бор, бутун оламда бўлгани каби диёримизда ҳам коронавирусга қарши тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда . Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспексияси ташаббуси билан, Нурафшон шаҳри ҳудудидаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинида савдо ярмаркаси ташкил қилиниб озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда етказиб берилди .
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ЭЪЛОН!
Жорий йил 7 апрель соат 06.00 дан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ўзаро ҳамкорликда автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат-рейд тадбирларини ўтказишни бошлайди. Шу мақсадда ЙПХ ходимларига стикерлар нима учун берилгани тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.
✅ Стикерлар бўйича шубҳали маълумотлар мавжуд бўлса қуйидагилар орқали маълумот беришингизни сўраймиз:
👉 @antikorbot телеграмм канали;
👉 телефон рақамлар (71) 203-60-02; (71) 254-22-13; (71) 215-71-51.

Forwarded from Times.uz
UZ:Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна 5 нафари буткул соғайди.
Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
RU: Выздоровели ещё 5 заражённых коронавирусом граждан нашей страны.
Министр здравоохранения Алишер Шадманов и другие официальные лица проводили их из Научно-исследовательского института вирусологии в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Министр здравоохранения Алишер Шадманов и другие официальные лица проводили их из Научно-исследовательского института вирусологии в Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касаллик кўпайишининг асл сабабини биласизми?
Ота-онангизни, фарзандларингизни қандай қилиб касалликдан сақлаш мумкин? Албатта ушбу видеони кўринг ва дўстларингизга улашинг!