Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳар БЎСМ да бугун умум ҳашар ишлари қилинди. Ҳашарда 50 дан зиёт манзарали дарахтлар ва 300 дан зиёт рангли гуллар экилди.
Нурафшон шаҳар ХТБ ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида муносиб иштирок этмоқда.
Қабристонларни ободонлаштириш ҳашарида ҳам фуқаролар фаол иштирок этишмокда
#ҳашар_элга_ярашар

"Обод юрт" шиори остида Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари иштирокида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими ва бўлим тасарруфидаги таълим муассасалари ходимлари ҳам хашарга ўз хиссаларини қўшишмоқда.
3-Сектор ҳудудида жойлашган ИСМАТ ОТА қабристонида ободонлаштириш ҳашари давом этмоқда
Айни вақтда ёшлар иштирокида барча ҳудудларда ерларни чопиш, гул ва дарахт кўчатларини экиш, дарахтларни оқлаш, баҳорий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Наврўз байрами арафасида мамлакатимиз бўйлаб “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акцияси бошланди.


Халқимизга хос эзгу тадбирнинг бориши ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида бўлиб ўтаётган брифингда маълумот берилди. 

Вазирлик бошқарма бошлиғи Турғун Қирғизбоевнинг тезкор маълумот беришича, умумхалқ хайрия ҳашарининг илк кунида ҳозиргача 6 миллиондан зиёд юртдошларимиз фаол иштирок этган. Юрт равнақи ва ободлигига бел боғлаган ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 13 минг 997 минг гектар майдонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

Жумладан, 7 минг 750 километр узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди, 
320 зиёратгоҳ ва 4703 қабристон ободонлаштирилмоқда. Шунингдек, 1 миллион 610 минг 798 дона манзарали, 1 миллион 87 минг 885 дона мевали дарахт кўчати экилиб, 1 миллион 450 минг 656 дона гул кўчати ўтқазилади. Мавжуд 7 миллион 177 минг 207 дона дарахтга шакл берилди. Бу улкан ҳажмдаги ишларни бажариш учун 6 минг 722 техника жалб қилинди. 

Ҳашар давомида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами – ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, 5 минг 637 ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага тегишли уй-жойларни таъмирлаш, 2 минг 886 эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.  Барно Мелиқулова, ЎзА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
ДХМга бормасдан туриб ҳам хизматларидан фойдаланиш имконингиз бор.