Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.5K photos
3.17K videos
43 files
9.76K links
Download Telegram
#ташаббус
#спорт
#мусобақа

Ёш авлодни маънан баркамол бўлиб вояга етишиши, уларни ҳар томонлама етук соғлом бўлишлари учун мамлакатимизда турли саъй-ҳаракатлар, хусусан спорт йўналишидаги тадбирлар кўплаб олиб борилмоқда. Ана шундай мақсадли жараён бугун Нурафшон шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Шаҳардаги 1-ИДУМ мактабида 9 та спорт турлари бўйича 5-ташшабус олимпиядасининг мусобақалари ўтказилди. Унда 4 та сектор раҳбарларига қарашли маҳаллаларга кўчалар босқичида беллашиш учун старт берилди. Белгиланган спорт турлари бўйича мусобақаларда шаҳар ҳокими М.Салиев бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари, барча сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар иштирок этишди. Мутасадди раҳбарларнинг мусобақаларда шахсан беллашишлари ёш иштирокчиларга мотивация улашди, десак хато бўлмайди.

@Nurafshonpressa
#қонун
#реклама_тўғрисида

❗️Бугундан "Реклама тўғрисида" ги қонун кучга кирди


Қонунда асосий тушунчалар қаторига ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, рағбатлантирувчи акция каби янги тушунчалар ҳам киритилди.

📝 Қонунга кўра, Ўзбекистонда реклама давлат тилида тарқатилиши ва реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак.

🏢 Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади.

🚫Қонунга кўра, қуйидагилар тақиқланади:

🔹она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш;
🔹таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар (дарсликлар, кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш;
🔹нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
🔹болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
🔹миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш;
🔹энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
🔹тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш.

📌 Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.

⚠️ Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламасига йўл қўйилмайди, аммо Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга айрим ҳолларда йўл қўйилади.

@Nurafshonpressa
#қабул

Нурафшон шаҳрида  навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Шаҳар ҳокими Музаффар Салиев фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар билан юзланган маҳаллий аҳолига ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилиши белгиланди.

Ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб, қонун доирасида ўз ечимини топишига ишонч билдирди шаҳар ҳокими.

@Nurafshonpressa
#Билдириш

ДИҚҚАТ‼️


📌 1972 йилда қурилган, Бекобод шаҳар ва тумани, Бўка, Пискент, Ўртачирчиқ ва Оққўрғон туманларини ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек қўшни вилоятлар ва Тожикистон Республикаси билан боғловчи 4R 20 “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобил йўлининг Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи қисмидаги (темир йўл устидан ўтган) кўприк авария ҳолатида эканлиги туфайли таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида маълум муддатга ёпилди.

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт
#чемпионат

Сербия давлатининг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган катталар ўртасидаги юнон-рум кураши спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасидан 55 кг вазн тоифасида Жасурбек Ортиқбоев қатнашиб, арманистонлик Микричанга қарши курашди.

📌 Натижада нурафшонлик бўз йигит рақибини 9:0 ҳисобида мағлуб этди.

Юрт шаъни учун курашаётган Жасурбекка омад ёр бўлсин.

@Nurafshonpressa
#жараён

2022-2023 ўқув йилини суратларда акс эттирилганидек юқори кайфиятда бошлаган Нурафшон шаҳар 13-сонли умумтаълим мактаби бугун ўқув жараёнларининг биринчи ҳафтасини ҳам якунлаб олди.

1972 йилда қурилган 320 ўринли мактаб бугун қайта таъмирдан чиқарилиб, ўқувчи-ёшлар учун барча шароит ва қулайликлар яратилган.

Мазкур мактаб биносига қўшимча равишда янги бино яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

210 ўринга мўлжалланган ушбу бино замон талаблари даражасида қурилган бўлиб, унда шинам ўқув хоналари, ахборот маркази, амалий машғулотлар ҳамда лабаратория хоналари, шунингдек ошхона мавжуд.

Фойдаланишга топширилиши кутилаётган бино тез кунларда ўз ўқувчи мураббийларини қабул қилади.

@Nurafshonpressa