Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.8K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#билдириш

⚡️⚡️⚡️Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан 53-километригача бўлган қисми ёпилади

🔹
Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.

🔹Шу муносабат билан 2022 йилнинг 25 август куни соат 17:00 дан то 23:00 га қадар Ғазалкент шаҳри ҳудудидан ўтган 4Р6 Тошкент–Чирчиқ–Чимён автомобиль йўлининг 51-километридан (Ғазалкент шаҳрига асосий кириш йўли Букри (горбатий) кўприк олдидан) 53-километрига (Ибн Сино кўчасидаги қурилиш дўкони) қадар тўлиқ транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Эълон
#марафон
#спорт


Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон (4Р-2) йўлининг 1-2 км оралиғида автотранспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Нурафшон шаҳрида Мустақиллик байрами шарафига Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда 5 км масофага югуриш бўйича “Марафон” мусобақасини ўтказиш белгиланган.

Мазкур марафонни юқори савияда ўтказилиши муносабати билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022-йил 27-август куни соат 06:00 дан 10:00гача Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон (4Р-2) йўлининг 1-2 км оралиғида автотранспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

@Nurafshonpressa
#муносабат

“Тайёр туринг! Ўрта чирчиқда исталган дақиқада йирик авария юз бериши кутилмоқда” сарлавҳа остида ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолага расмий муносабат

... ушбу йўлда доимий навбатчилик қисми ташкил этилган бўлиб, йўл патрул хизмати, фавқулодда вазиятлар бўлимининг назорати билан оғир вазнга эга бўлган юк автомошиналарни қатновини тўхтатиш бўйича таъқиқ ўрнатилган.

Батафсил: https://clck.ru/v3MxR

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#мурувват_акцияси

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнасига бағишлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг таклифига биноан вилоят ҳудудида ҳайрли ишга қўл уриладиган бўлди.

Эзгулик йўлидаги навбатдаги қадам жорий йилнинг 25 августидан 1 сентябрига қадар "Меҳр-саховат ва хайрия беш кунлиги" деб эълон қилинган акциядир.

Ушбу акция давомида вилоятдаги нуронийлар, меҳнат фахрийлари, шунингдек, алоҳида меҳр ва эътиборга мухтож тоифадаги кишилар ҳолидан хабар олиш, меҳр улашиш каби савобли ишлар йўлга қўйилади.

Меҳр ва мурувватга интиқлар атрофимизда кўп. Уларни бир зумга йўқлашни унутмайлик.

@Nurafshonpressa
#Ассалом_мактаб

Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактаблари янги 2022-2023 ўқув йилига тайёр

Жорий ўқув йили учун мактабларда олиб борилаётган ишлар самарасини кўриб кўзинг қувнайди киши. Болажонлар учун ҳозирланган ўқув хоналарини кўриб биз катталарда ҳам такрор мактаб даврига қайтиш, яна таълим олиш ҳисси жўш уради.

Бугун Нурафшон шаҳрининг барча умумтаълим мактаблари янги 2022-2023 ўқув йили учун астойдил тайёргарлик кўрмоқда, десак хато бшлмайди. Ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари йўлида қайтадан таъмирдан чиққан хоналар, мактаб жиҳозлари, янги дарсликлар, ахборот марказлари, барча зарурий техник жиҳозлар ҳатто ошхона ҳам ёшлар учун ҳозирланган.

Айниқса, Президент совғаси (биринчи синфга чиқадиганлар учун Президент томонидан топшириладига ўқув қуроллари) илк бор таълим масканига қадам босмоқчи бўлиб турган мурғак қалбларни қувонтирмай қолмайди.

Саноқли кунларда мактаб мавсумини бирга қаршилаймиз, нурафшонликлар.

@Nurafshonpressa