Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.5K photos
3.17K videos
43 files
9.77K links
Download Telegram
#Об_ҳаво

🌤 11 - июнь : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +24°...+27° даража илиқ бўлиб, шимолдан 1-5 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 51-76% ни ташкил этади.

🌧Эртага кундузи +31°...+33° даража иссиқ бўлади, жанубий-ғарбдан секундига 1-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 33-40% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️11 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Олмалиқ шаҳри.
Беш ташаббус беш имконият

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Аҳоли мурожаатлари эътибор марказида

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими “Наврўз” ва “Кимёгар” маҳаллаларини кўздан кечирди

🔘Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокими 1-сектор ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борди

🔘Янгийўл шаҳри.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув, мулоқотлар ўтказилмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Ҳоким кубоги" қизиқарли жараёнларга бой ўтди

🔘Бекобод тумани.
Маҳалла раиси ислохатчи

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими томонидан қурилиш объектлари ўрганилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

🔘Чиноз тумани.
Устозлар шатранжда беллашдилар

🔘Қибрай тумани.
Туманда ғалла ӯрими давом этмоқда

🔘Ангрен шаҳри.
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳамкорлик

🔘Тошкент тумани.
Қайноқ ёзнинг юлдузли мунаввар оқшомлари

🔘Нурафшон шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мурожаат_изидан

11 май куни шаҳар ҳокими М.Салиев ўтказган сайёр қабулда Учқун маҳалласидан фуқаро Гулчеҳра Расулованинг, уй-жой масаласи бўйича мурожаати юзасидан масъуллар билан хонадонига бориб ўрганишлар олиб борди.

Ўрганиш давомида оиладаги опа сингилларни иш билан таъминлаш, соғлигини тиклаш шунингдек, субсидия асосида уй олиш бўйича ҳукуматимизнинг мазкур имтиёзи тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Оиладаги яна бир муаммо яъни эр-хотин, қайнона-келин, оиланинг бошқа аъзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир тараф билан алоҳида суҳбатлар олиб борилиб, муаммоларнинг туб моҳияти аниқланмоқда.

Жараёнида шаҳар ҳокими, маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, низоли оилалар муаммоларини "хонадонбай" ҳал этиш, бу борада профилактика инспектори ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликдаги ишларини жадаллаштириш, шунингдек, оилалардаги муаммоларни тизимли ҳал этиш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

@Nurafshonpressa
#Билдириш

Бирлик маҳалласи Наврўз кўчасидаги д-50 бўлган паст босим ер усти газ қувирларини йўл четидан кўчирилиши муносабати билан, 2022 йил 13 июнь куни соат 13.00 дан 17.00 га қадар Бирлик маҳалласининг Наврўз ҳамда Бирлик кўчаларида вақтинча газ таъминотида узилиш бўлади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон газ таъминоти
(99) 004-81-04
#Нурафшон_шаҳар
#жараён

🔹Бугун юртимизда ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар кўлами кенгайиб бормокда. Бу борадаги ишларни шаҳримизнинг Тўй-тепа махалласида ҳам кўришимиз мумкин.

⚡️2-сектор раҳбари Ф.Мирзаевнинг ташаббуси билан, махалла раиси Д.Прназаров, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда Тўй-тепа маҳалласида маҳалланинг ёшлари учун хашар йўли билан мини стадион қуриш ишларини бошлаб юборишди.

Бу эса маҳалла аҳлини, айниқса, ёшларни янаям қувонтирди.
Энди бу ерда маҳалладаги спортга иштиёқманд болалар футбол, волейбол ҳамда стол тенниси каби спорт ўйинларини ўйнаш имконига эга бўлишади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бошланади.

Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбари Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Эрик Куриллани қабул қилади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по повышению эффективности проводимой работы в сфере стандартизации.

Также, сегодня глава государства примет командующего Центрального командования Вооруженных сил Соединенных Штатов Америки Майкла Эрика Куриллу.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Тараққиёт стратегиямизда экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича катта маррани белгилаб олганмиз. Бунга ҳамма заминни яратиб бердик.

Ўтган йили GSP+ тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европага божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.

Лекин, ўтган бир йил ичида Европа мамлакатларига экспорт қилинадиган маҳсулот турлари 79 тага (жами 643 та), тадбиркорлар сони 102 тага (жами 579 та) кўпайди”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Ўсиш суръати жуда паст экани қайд этилиб, тўсқинлик қилаётган асосий омиллар санаб ўтилди. Булар, жумладан:

- стандарт, сертификация ва лаборатория масалаларига жавоб берадиган давлат идоралари экспортни кўпайтиришни ўзи учун устувор вазифа, деб қарамаяпти;

- стандарт, карантин, ветеринария идоралари ҳамда гигиеник лабораториялар ягона сиёсат юритмасдан, тадбиркорга кўмакчи бўлмаяпти;

- ҳудудларда 150 та замонавий лаборатория ташкил этишга эҳтиёж мавжуд.
Йиғилишда қуритилган мевани экспорт қилиш учун 27 хил турдаги таҳлил қилинадиган лаборатория талаб этилиши, лекин бирорта ҳам бундай лаборатория йўқлиги, тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорига олиб кириш учун зарур бўлган 61 та лаборатория таҳлилининг 16 таси бизда йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

Тадбиркор бу муаммолардан маҳсулотини Европага олиб боргандан кейин хабар топаяпти. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тадбиркорлар билан ишлаш, ўқитиш, мулоқотни йўлга қўймагани кўрсатилди.

Ушбу идоралар раҳбарлари олдига 20 мингта ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан ишлаб, йил якунига қадар Европага экспорт қилувчи корхоналар сонини 2 мингтага кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Уларга бир ой муддатда қайси стандартни жорий қилиш, қайси лабораторияни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Forwarded from Hudud Inform
#Қабул_2022

Президент мактабига ҳужжат топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар орасида анкета (маълумотнома) ҳам бор.

📌Анкета намунасини portal.piima.uz сайтидан қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:👇👇👇
https://piima.uz/storage/public/userfiles/files/1/ANKETA%202022-23/Anketa.pdf

👆Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар 20-июнга қадар онлайн тарзда ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Вилоят ҳокимларига ҳам ўз ҳудудида экспортчилар сонини ошириш ва янги лабораториялар очиш бўйича дастур қабул қилиш топширилди.

Инвестиция вазирлигига:

- халқаро сертификация талабларининг ичига кириб, қайси лабораторияни модернизациялаш ва қайси стандартни ўзгартириш каби масалаларни ҳал қилиш;

- йил якунигача текстиль, электротехника, агро ва озиқ-овқат саноати бўйича 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, камида 100 тадан экспортчиларни Европа бозорига олиб чиқиш топширилди.

Техник тартибга солиш агентлиги йил якунига қадар халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 минг 200 тага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу корхоналарда Европанинг 1,5 мингта стандартлари жорий этилади. Бу орқали, ҳар бир корхона халқаро лаборатория хулосалари учун 1 миллиард сўм иқтисод қилиб, экспортга кетадиган вақти 3 ҳафтагача қисқаради.

Бундан ташқари, агентликка 121 та лаборатория хулосаларини халқаро стандартларга мослаштириб, камида 100 та давлатда тан олинишини таъминлаш топширилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига:

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлари билан бирга мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш;

- йил якунигача 249 та мева-сабзавот кластерлари билан ишлаб, халқаро бозорларга экспорт қиладиган корхоналар сонини 400 тагача ошириш топширилди.

Йил якунигача 13 та ҳудудий агрокимё лабораторияни жиҳозлашга 10 миллион доллар йўналтирилади.

Ветеринария қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар сонини 1,5 бараварга ошириб, 700 тага етказиш топширилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига вилоят марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Божхона қўмитасига 1 октябргача экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” орқали юритишни йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.