Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.71K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Ёлғон хабарларга ишонманг!

UZ:
Ижтимоий тармоқлар, Telegram мессенджеридаги канал ва гуруҳларда гўёки Ўзбекистон Президенти томонидан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига совға сифатида барча болаларга 200 минг сўмдан тарқатилишига оид хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆
__________________

‼️ Не верьте ложным информациям

RU:
В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о якобы выплате детям 200 тысяч сумов со стороны Президента Республики Узбекистан к 1 июня - Международному дню защиты детей. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши ҳақида батафсил юқоридаги инфографикада

🔹Хурматли фуқаролар !

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25-май куни тасдиқланган Қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламлари бир марталик моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланади.

📂"1-июнь Болалар куни муносабати билан ҳар бир вояга етмаган фуқарога байрам пули тарқатилсин" қабилидаги фейк ҳабарларга эътибор қаратмаслик, қуйидаги ҳаволада келтирилган Қарор мазмуни билан танишиш тавсия этилади.
❗️«Ғалла бозорининг эркинлинлашиши — нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархнинг тан олиниши», — Молия вазирлиги

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев ғалла бозорининг эркинлашиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти — барча турдаги маҳсулотларни ҳақиқий нархини билиш ва бозор нархида сотиш. Агар маҳсулот бозор нархида сотилмаса кўплаб ноқулайчиликлар туғилади.

Буғдойнинг биржага чиқарилишидан ваҳимага тушишга ҳожат йўқ. Чунки бизда, биринчидан етарли буғдой захираси мавжуд, иккинчидан, бу борада тажрибамиз бор — пандемиягача ҳам буғдой биржада эди, ва унинг нархи бор-йўғи 10 фоизга ошган.

Бугунги кунда барча таҳлиллар қилинган, бозордаги нарх-навони яхши биламиз. Арзон деб аталган қолипли нон нархи фақат Тошкент шаҳрида сақлаб қолинган, холос. Бир куннинг уннинг нархи ҳеч қаерда 2 минг 800 сўм эмас. Уннинг ўртача баҳоси 5 000 сўм ва ундан юқори. Буни ҳаммамиз биламиз.

Ғалла бозорининг эркинлашиши нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархни тан олиш дегани», — дея таъкидлади Мирзаев.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#дарвоқе

🔎Тошкент вилоятида болалар кунига совға сифатида 200 минг сўмдан берилаяпти...ми?

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Ўрганиш

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамкорликни кучайтиришди!

Нурафшон шаҳар Ойбек, Тараққиёт, Чиғириқ ҳамда Қумариқ маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ишчи гурух билан биргаликда хонадонбай ўрганишларни биргаликда олиб боришиб аҳоли ва ёшлар муаммоларини ўрганишмоқда.

Ўрганиш жараёнида ёшлар бандлигини таъминлаш, ишсизликнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида ўрганишлар олиб борилиб керакли тавсиялар беришмоқда, шунингдек аниқланган муаммоларни биргаликда ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан чоралар кўришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🏠Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳарда субсидия бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни шаҳар ҳокимини биринчи ўринбосари Қ.Алкаров олиб борди. Йиғилишда 11 нафар кўп қаватли уй-жой олиш юзасидан мурожаат натижалари кўриб чиқилди, қўриб чиқиш натижаларига кўра 3 нафар фуқаро субсидия олишга хақлилиги ва 5 нафар фуқаро низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилганлиги 3 нафар фуқаро хужжатларида камчиликлари бўлганлиги сабабли аризаси қайта кўриб чиқишга қолдирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Савдо ва ишлаб чиқариш корхоналаридаги нарҳ-наво шаҳар масъуллари назоратида

Нурафшон шаҳар хокимлиги, Давлат солиқ инспекцияси рахбарияти ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти рахбарлари билан биргаликда шаҳардаги савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарида ахоли истеъмоли учун бирламчи зарур маҳсулотлар (қолипли нон ва нон махсулотлари) ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар ҳолатлари ўрганилди.

🔹Савдо дўконлари эгалари ва корхона бошлиқлари билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, асоссиз наҳларни оширмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

❇️Нон махсулотарини нархи сунъий равишда кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида масъуллар соҳа мутасаддиларига бу борада зарур кўрсатма ва топшириқлар беришмокда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa