Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
32.9K photos
3.17K videos
44 files
9.87K links
Download Telegram
Нурафшон шаҳридаги “Bizness city”да “Янги Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилди

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Президент раислигида саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

Жорий йилнинг ўзида 2 мингта лойиҳани амалга ошириш, 110 мингта янги иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар қўшимча экспортни таъминлаш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.

Ўтган беш йилда 19 та эркин иқтисодий зона (унгача атиги 3 та бор эди) ва 400 дан зиёд кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 10 триллион сўмлик 1 мингдан ортиқ лойиҳа ишга туширилди.

Натижада 100 мингта иш ўрни яратилиб, йилига қўшимча 45 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди.

Шунингдек, саноат зоналаридаги корхоналар йилига 750 миллион долларлик экспорт ва 1 триллион сўмдан зиёд солиқ тушумларини таъминламоқда.

“Асосийси, ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда”, деди Президент.

Хусусан, беш йил аввал саноат умуман бўлмаган 11 та туманда 205 та янги корхона иш бошлаб, бугунги кунда уларда саноат ҳажми 2 баробар ошди.
Йиғилишда саноат зоналарини ривожлантириш борасида ҳудудларда қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, 96 та кичик саноат зонасининг бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани боис уларда 3,5 триллион сўмлик 648 та тайёр лойиҳалар бошланмасдан тургани таъкидланди.

Худди шундай, саноат зоналари майдонларининг 37 фоизи электр, сув, газ, йўл ва канализация билан таъминланмагани танқид қилинди.

Шунингдек, саноат зоналарида лойиҳаларни бошлаш учун тадбиркорлар 5 та босқичли жараёндан ўтиб, 10 турдан ортиқ ҳужжатларни тақдим этиши лозим (бунга 3 ойгача вақт сарфланмоқда).

Оқибатда ҳозирда Бухорода 10 та, Тошкент вилоятида 5 та, Самарқанд ва Фарғонада 1 тадан лойиҳа бошланмасдан турибди.

“Биз Тараққиёт дастуримизда келгуси беш йилда саноатни 1,4 бараварга оширишни мақсад қилганмиз. Бу – жуда катта марра.

Шунинг учун, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими янги ташаббуслар кўрсатиши, тадбиркорларни топиб, лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ўзларининг аниқ режаларига эга бўлишлари зарур”, деди давлат раҳбари.
Бугунги йиғилишда қабул қилинадиган қарорлар билан керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Энг аввало, саноат зоналарида бўш турган 6,6 минг гектар майдоннинг электр, сув, йўл ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал қилиб берилади.

Президент топшириғига асосан махсус ишчи гуруҳ саноат зоналарининг инфратузилмасини хатловдан ўтказди ва туманма-туман лойиҳалар рўйхатини шакллантирди.

Шу муносабат билан мутасаддилар, вилоят ҳокимларига:

- бир ой муддатда 40 та саноат зонасидаги 120 километр йўл бўйича пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини бошлаш;

- 1 октябрга қадар 246 та саноат зонасини электр тармоғи, трансформатор ва подстанциялар билан таъминлаш;

- жорий йилда 200 та саноат зонасида 555 километр сув тармоғи ва 110 та сув иншоотини қуриб якунлаш топширилди.

Умуман, саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун жорий йилда 1,5 триллион сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.
Йиғилишда ҳокимларнинг ажратилаётган маблағлар ҳисобидан иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлиги, бир ҳафта муддатда ушбу режаларни ажратилаётган маблағларга мос равишда қайта кўриб чиқишга топшириқ берилди.

Умуман, вилоят ҳокимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги йил якунига қадар саноат зоналарида 2 мингта янги лойиҳани ишга тушириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлари олдига бу лойиҳалар ҳисобига қўшимча 110 мингта иш ўрни яратиш, 17,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, камида 1 миллиард долларлик экспорт қилиш учун шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, инфратузилмаси ҳал этилган саноат зоналарида 1 мингдан зиёд янги лойиҳага етадиган ер майдонлари мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Икки ой муддатда 174 та махсус зонада камида 250 та ер майдонини аукционга чиқариб, лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.
Бугунги кунда ҳудудларда 35 та текстиль-бўёқ ва 14 та терини қайта ишлаш бўйича янги лойиҳалар тайёрланган.

Шу муносабат билан йил якунига қадар текстиль-бўёқ ва терини қайта ишлаш бўйича индустриал парклар ташкил этиш, замонавий тозалаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳаларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга ушбу ишлар ҳисобидан 20 мингта иш ўрни яратиши, қўшимча 250 миллион доллар экспортни таъминлаши шартлиги таъкидланди.

Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Фарғона тадбиркорлари бу имкониятдан фойдаланиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 630 млн долларлик янги лойиҳаларни бошлаш ташаббуси билан чиққан. Уларни инфратузилма билан таъминлаш учун жорий йилда 120 млрд сўм ажратилади.

Бошқа ҳудудлардан ҳам янги лойиҳа таклифлари бўлса, улар учун яна 50 млрд сўм ажратилиши таъкидланди.

Йиғилишда Самарқандда 300 гектар майдонда янги махсус саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.
Саноат зоналарига лойиҳани жойлаштириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, бюрократиядан холи янги тизим яратилиши таъкидланди. Жумладан:

- эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилади;

- саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиб, уларнинг ваколатлари Инвестициялар вазирлигига берилади;

- саноат зоналари иштирокчиларига имтиёзларни қўллаш учун Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосасини олиш тартиби бекор қилинади. Бундан буён назоратни Давлат божхона қўмитаси амалга оширади;

- саноат зоналаридаги ерлар аукционга дирекциялар томонидан чиқарилади (ҳозирда ҳокимлик томонидан аукционга қўйилади);

- инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан кейин кичик саноат зоналаридаги объектларни хусусийлаштиришга рухсат берилади.

Буларнинг ҳисобига, саноат зоналарига лойиҳаларни жойлаштириш жараёнидаги босқичлар амалдаги 5 тадан 2 тага камаяди, сарф қилинадиган вақт 3 ойдан 1 ойгача қисқаради.
Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида узоқ йиллар фаолият юритаётган ва ҳозирда ер ва бино-иншоотларга ҳуқуқи ҳал бўлмаган 2 мингдан зиёд тадбиркорлар мавжуд.

Бир ой муддатда саноат зоналарида жойлашган тадбиркорларнинг ер ва бино-иншоотлари билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Шунингдек, бугунги кунда фармацевтикага ихтисослашган 5 та эркин иқтисодий зонанинг 40 фоиз ер майдони бўш тургани кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорлар ушбу бўш майдонларда бошқа саноат лойиҳаларини ҳам амалга оширишга рухсат беришни сўрашмоқда.

Шу боис, мутасаддиларга фармацевтика иқтисодий зоналари фаолиятини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бу имкониятлардан фойдаланиб, 50 та янги лойиҳани бошлаш кераклиги таъкидланди.
“Яна бир масала – экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт.

Бунда, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади”, деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
#Сайлов

Шаҳарда навбатдаги маҳалла аҳли ӯз раиси (оқсоқоли)ни сайлаб олди.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Ойбек”, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га сайловлар бўлиб ўтди.

Даставвал давлатимиз мадҳияси янгради. “Ойбек”, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайлов жараёнида “Ойбек”, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутилари очилиб, саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган номзодлар маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.
Жумладан, “Ойбек” МФЙга Хайдаров Махаматжон Бегалиевич.
“Нурафшон” МФЙга Джамбилов Эркин Худойбердиевичлар раиси этиб сайланди.
#диққат_эълон


Хурматли ҳамшаҳарлар!
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 2022 йил 30 май куни соат 14:00 да Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлганларга танлов асосида иш таклиф килади.

Ҳамширалик соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган фуқароларимизни ушбу танловга таклиф қиламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар_тренинг

Нурафшон шахридаги 22 маҳаллаларда ўз иш фаолиятини бошлаган "Фаол аёл" мақомида иш юритаётган ходималар учун "Янгиланаётган Ўзбекистон стратегиясидаги мақсад ва вазифаларлар асосида маҳалла аёллари ўртасида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги вазифалар ҳақида" семинар тренинг ўтказилди.

Семинарни Нурафшон шаҳар Оила ва Хотин-қизлар бўлими бошлиғи К.Пардабаева, тариҳ фанлари номзоди, доцент, РМММ тарғиботчиси, Ҳалк депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутати С.Сулеймановалар олиб боришди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa