Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.1K photos
3.13K videos
42 files
9.64K links
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

⛔️Нурафшон шаҳри - 4R 2 "Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-A373 автомобиль йўли (55 км)" автомобиль йўлининг Нурафшон шаҳридан ўтган 28,5-35,2 км оралиғидаги Тошкент йўли кўчаси бўйлаб Нурафшон шаҳрига кириш қисми 28 км 5 пикетдан марказий ўйингоҳга қадар 29 км 5 пикетгача қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати жорий йилнинг 23 май куни соат 21:00 дан 25 май куни 15:00 га қадар транспорт ҳаракати чекланади.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари!

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талаблари ҳамда улар томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича харакатланишингизни сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайлов

Нурафшон шаҳрининг қатор маҳаллаларида маҳалла фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловлари давом этмоқда.

Бугун, Нурафшон шаҳар “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) га сайлов шаҳардаги “Тонг” маданият саройида бўлиб ўтди.

"Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзодлар ўртасида бўлиб ўтаётган сайлов шаффоф ва ошкора тарзда ташкиллаштирилаётгани айтиб ўтилиб, сайловни очиқ деб эълон қилинди.

Сайлов аввалида "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун 2 нафар номзодлар йиғилганларга ўзларининг дастурлари тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. Фуқароларга сайлов бюллетенлари тақдим қилинди.

Овоз бериш жараёнлари якунига етгач, барчанинг кўз ўнгида сайлов қутиси очилди. Саноқ комиссияси томонидан номзодлар учун йиғилган овозлар сони санаб чиқилди.

Якуний натижаларга кўра энг кўп овоз тўплаган Абдилхайиров Ойбек Уткурович "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар

Нурафшон шаҳар маҳалаларидаги хотин-қизлар фаоллари билан ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда.

♻️Айни дамда, маҳаллада самарали ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази мажлислар залида маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Тошкент вилояти Оила ва Хотин- қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Абдуқодирова ҳамда 22 нафар хотин кизлар фаоллари иштирок этишди.

Семинарни шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Камола Пардабаева очиб бериб, эхтиёжманд аҳолига сифатли ижтимоий ёрдам кўрсатиш, оилаларда соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш бўйича зарур тавсия йўналишларни бериб ўтди.

📍Семинарга Тошкент давлат аграр университетининг ўқитувчиси Ш.Арипова тренер-модераторлик қилмоқда.

📌Семинарда шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Д.Турғунова хотин-қизлар фаолларига маҳаллада аҳоли билан ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича зарур маълумотларни бермоқда.

@Nurafshonpressa
⚡️⚡️⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Нурафшон шаҳар Юксалиш, сув иншооти ичимлик суви қувурларида носозлик мавжудлиги сабабли Юксалиш, Тараққиёт ҳамда Хуррият МФЙ ҳудудларида жорий йилнинг 23 май куни ичимлик сув таъминотида 21:00 гача узилиш бўлади.
Ахолини, сув таъминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таъминланади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам улучшения спортивного образования, отбора одаренных спортсменов и создания их резерва, а также подготовки тренеров.

Facebook|Instagram|Twitter
Tashqi yozuv va reklama bannerlari o‘rganildi

Nurafshon shahar hududida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari, savdo nuqtalari peshlavhalari O‘zbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni va Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi “Tashqi reklama bozorini tartibga solish to‘g‘risida”gi 104-sonli Qarori talablariga muvofiqligi o‘rganildi.
Shahar hokimining maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili to‘g‘risidagi qonun hujjatlariga rioya etilishi bo‘yicha maslahatchisi M.Shoismanova, shahar DSI xodimlari ishtirokida o‘tkazilgan o‘rganishlar davomida tadbirkorlarga yuqoridagi qonun va qaror talablari tushuntirildi.
O‘zbekiston Respublikasining “Davlat tili haqida”gi Qonuni va Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-fevraldagi “Tashqi reklama bozorini tartibga solish to‘g‘risida”gi 104-sonli Qarori talablariga zid keluvchi reklama va peshlavhalar olib tashlandi.
O‘rganishlar davom etmoqda.

@Nurafshonpressa
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.