Nurafshon shahri hokimligi
2.22K subscribers
37K photos
3.4K videos
47 files
10.8K links
Download Telegram
2022 йил 17 май куни соат 10.00да Нурафшон шаҳар Эвалак маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
2022 йил 17 май куни соат 16.00да Нурафшон шаҳар Оппоқ маҳалласида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига номзодалар
#Спорт

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Нурафшон шаҳар Арена спорт майдонида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Нурафшон шаҳар Спортни ривожлантириш, Спорт мактаби, шаҳар ИИБ хамкорлигида ИИБ ходимлари орасида оммавий юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт

✍️Айни дамда, Нурафшон шаҳар Арена спорт майдонида"Беш ташаббус доирасида" спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

⚡️Мусобақа 11-15 ёшлилар ўртасида спортнинг енгил атлетика, мини футбол, шашка ва стол тенниси турлари бўйича 3-босқичли мусобақалар ўтказилмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Ҳоким ёрдамчилари учун махсус имкониятларга эга планшетлар ўз эгаларига топширилди.

Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Алкаров, Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси масъул ҳодими Д.Эргашевлар томонидан, шаҳардаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 22 нафар ҳоким ёрдамчиларига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ажратилган, махсус имкониятларга эга планшетлар ўз эгаларига топширилди.

📌 Эндиликда ушбу планшетлар ҳоким ёрдамчиларига ҳамшаҳарларимизнинг масалаларини "маҳаллабай" тизим асосида ўрганиб, ҳал этишда кўплаб қулайликлар яратиши шубҳасиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa