Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.7K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
#Нурафшон_шаҳар
#Ёшлар_дафтари
#Ёшлар_сиёсати

📌Бугун 3-сектор штабида, сектор раҳбари О.Ғанибеков, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий муаммоларини бартараф этиш мақсадида ажратилган субсидиялар асосида зарур техника ва асбоб-ускуналар олиб берилди.

📘“Ёшлар дафтари”га киритилган 6 нафар ёшга зарур техникалар, жумладан, Х.Ғуломназарова ва Д.Якуббековаларга микроволновка, Р.Жонқобиловага духовка (печ) қандалот маҳсулотлари учун, М.Тохтиевага соч қуритадиган (фен), конус, соч дазмоли, Ф.Чиннибоевага миксер, Н.Эгамбердиевага соч қуритадиган (фен), соч текислаш (дазмоли), горфе (соч илдизини кўтарадиган) жамланмалари топширилди.

Ёшлар томонидан уларга қаратилаётган эътибордан мамнунликлари ва юртбошимизнинг ёшларга яратиб бераётган имкониятлар тўғрисида илиқ фикрлар билдириб ўтилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар_тренинг
Сайлов - масъулиятли жараён

Маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловларига ҳам саноқли кунлар қолди. Маҳаллаларга муносиб номзодларни сайлаш учун жойларда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 16 мартдаги “Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш” тўғрисидаги қарорига асосан бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шаҳар кўмаклашувчи комиссия аъзолари ва бошқа масъуллар учун ташкил этилган семинар-тренингда сектор раҳбарлари, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи ҳам иштирок этди.

Семинарда маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловларини ташкил қилишга оид долзарб масалалар, шаҳар фуқаролар йиғинлари раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси олдида турган вазифалар, сайловни юқори савияда ўтказишда эътибор қаратиладиган жиҳатлар атрофлича таҳлил қилиниб вазифалар белгиланди.

@Nurafshonpressa
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.

Facebook|Instagram|Twitter
#спорт

Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2022 йил 19- январдаги ПҚ 92-сонли қарори асосида Беш ташаббус олимпиадаси бўйича 3-сектор ҳудудидаги «Чиғириқ», «Юксалиш» «Бирлик», «Тараққиёт», «Хуррият», «Оппоқ» маҳаллалари ёшлари иштирокида шахмат шашка, стол тенниси, стрет варкаут, валейбол стритбол мусобақалари ўтказилди. Мусобақада биринчиликни қўлга киритган ёшларга шаҳар босқичига йўлланмалар берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa