Nurafshon shahar hokimligi
1.83K subscribers
32.5K photos
3.17K videos
43 files
9.77K links
Download Telegram
Президент ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилишини қайд этди.

Масалан, Ангрен шаҳри ва Олмазор туманининг 13 та маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш натижасида яхши тажрибалар яратилгани таъкидланди.

Бунда хотин-қизлар фаоллари 109 та ёрдамга муҳтож оилани бирма-бир ўрганиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берган.

Мутасаддиларга 1 июлга қадар ушбу тизимни барча ҳудудларда жорий этиб, 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга:

- ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди;

- ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади;

- аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради;

- мураккаб тиббий операцияларга муҳтожларни аниқлаб, уларни бепул даволаш учун юборишга кўмаклашади.
Янги тизимни самарали йўлга қўйиш учун махсус дастур асосида 9 минг 300 дан зиёд хотин-қизлар фаолларини маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитиш вазифаси қўйилди.

“Вазирлар, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари бир нарсани аниқ тушуниб олиши керак. Ушбу тизим хотин-қизлар фаоллари зиммасига барча масъулиятни юклаб қўйиш дегани эмас.

Мисол учун, ногиронлиги бор шахсларга 5 та идора ижтимоий хизматлар кўрсатади. Лекин, уларга маҳалладан туриб мурожаат қилишнинг имкони йўқ.

Энг асосийси, ушбу идоралар томонидан “ўз мижозлари”ни аниқлаш ва уларга ўз вақтида кўмак бериш тизими йўлга қўйилмаган.

Бундан буён, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматлар олиш учун буюртма бериш тизими жорий этилади.

Ушбу буюртмалар ижросини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо берилади”, деди Президент.

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия этилади.
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.

Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.

Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
Рамазон ойи – сахийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик ойидир. Бу қутлуғ айёмда меҳр-шафқатли, кечиримли бўлиш ҳаммамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан, Рамазон ҳайити арафасида Президент адашиб жиноятга қўл урган, лекин айбини чуқур англаб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолади.

Мутасаддиларга ушбу фуқаролар байрамни ўз уйида, яқинлари бағрида кутиб олишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқ берилди.

Шу билан бирга, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

“Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш – инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак”, деди Президент сўзининг якунида.
#сессия

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтди.

➡️Батафсил

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Дайжест

❗️29 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Оққўрғон тумани. Байрамларга хос анъана

*Янгийўл тумани.
33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик холати бўйича сайёр суд

*Янгийўл шаҳри. "
Боғбон" маҳалласи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Бугун Юқори Чирчиқ тумани ёшлари иштирокида Қувноқлар ва Зукколар кўрик танловининг маҳалла босқичи ўтказилди

*Бекобод тумани.
Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиевнинг туман аҳлига мурожаати

*Оҳангарон шаҳри.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида хайрия тадбири

*Паркент тумани.
Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳамкорликда ҳикмат кўп

*Оҳангарон тумани.
Ойбулоқлик аёллар хориж бозорларини "эгаллашмоқда"

*Пискент тумани.
Ғайратликлар ташаббуси ғолиб бўлди

*Чиноз тумани.
Токио Олимпиадаси ғолиби Акбар Жўраев Чиноз тумани спорчилари билан учирашди

*Қибрай тумани.
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

*Нурафшон шаҳри.
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари фаолияти

*Тошкент тумани.
Хотин-қизлар фаолларининг билим ва кўникмалари оширилди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов фуқаролар билан мулоқотда

*Бекобод шаҳар.
Шаҳримизда Рамазон Ҳайити байрамига бағишланган маросимларни ўтказиш бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди!

*Чирчиқ шаҳри. Муаммолар ўрганилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
⚡️Ҳурматли фуқаролар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Муборак Рамазон ойи ва Ҳайит намози муносабати билан фуқароларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 2 май куни ҳайит намози вақтида Нурафшон шаҳри Оппоқ маҳалласида “Исмат ота” жоме масжиди жойлашган Тошкент йўли кўчасида, Гузар махалласида "Тўйтепа" жоме масжити жойлашган Охунбобоев кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

❗️Шу муносабат билан ҳаракат иштирокчиларидан вазиятни тўғри тушунган ҳолда, ЙПХ инспекторларининг кўрсатмаларига амал қилишларини сўраймиз.




Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#жараён

📌 Маълумки, жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.

⚡️Ҳурматли ҳамшаҳарлар, ҳашарга барчани таклиф этиб қоламиз. Худудимизда қабристонлар, кўча-ю, маҳаллалар, гузар ва хиёбонлар сарамжон-саришта қилинмоқда. ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🍀 Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллаларда, жойларда умумҳалқ хашарида мингдан ортиқ аёллар, ёшлар иштирок этмоқда.

🌿 Азизлар, умумхалқ хайрия ҳашарида бир бўлиб, ўз ҳудудимизни обод қилайлик. Истиқомат қилаётган гўшамизга файз киритайлик.



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ҳашар

Янги Обод МФЙ фукоролари умумхалқ хашарида узлари яшаётган хонадонларнинг атрофларини обод килишмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#спорт
5000 қадам

Ўзюекистон Республикаси президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жорий йилнинг 2022 йил 30 апрель куни, Нурафшон шаҳар спорт мактаби спорт аренасида Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, Спорт мактаби, Солиғни сақлаш бўлими хамкорлигида оммавий 5000 қадам юриш машғулотлари ўтказилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги!”

МАҲАЛЛАМИЗ ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШАЙЛИК!

🌿Нурафшон шаҳрида Ҳайит байрами муносабати билан кенг миқёсда Умумхалқ хайрия хашар ишлари олиб борилмоқда. Жумладан қабристонлар тозаланиб бундан ташқари фуқаролар ўзлари яшаб турган хонадонлар атрофи обод қилиниб махалла ёшу-қариси бирдек хашарда фаол иштирок этишмоқда.
🌱Алоҳида таъкидлаш лозим, ўтказилаётган хашар доирасида кўп қаватли уйлар атрофида тозалаш ишлари кўтаринки кайфият улашмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa