Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.72K links
Download Telegram
#онлайн

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Турсунов Абдулла Карабашевич давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларга қаратилаётган юксак эътибор, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, маҳалла раисликлари бўйича олиб борилаётган сайлов олди ҳаракатлари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Саломатлик_туман_бойлик

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаеванинг ташаббуси билан Ойбек маҳалласида юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш, жисмоний фаолликни ошириш бўйича аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, маҳаллада тиббий кўрик ташкил этилди. Аҳолини соғлом турмуш тарзига риоя қилиши ва тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар берилди. Аниқланган касалликлар бўйича фуқароларга амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди.

Яратилган бундай қулайликдан аҳоли ниҳоятда мамнун бўлмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#семинар

Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳамда туман ва шаҳарларда ҳоким маслаҳатчилари иштирокида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева сўз олиб, корхона ва ташкилотларда давлат тилида иш юритишнинг аҳволи, ижобий тажрибалар билан бир қаторда, ҳал этилиши зарур бўлган муаммо ва масалаларга ҳам алоҳида тўхталди.

Кўча ёзувларини давлат тилига мувофиқлаштириш, саводхонлик масалаларига эътибор бўйича таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралда қабул қилинган тегишли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси “ ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ХТБга қарашли 4-ИДУМ 6-синф ўқувчилари ўртасида "Балли йигитлар" номли беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда "Белбоғлилар", "Дастурчилар", "Меҳнатсеварлар" жамоалари ўзаро беллашишди. Беллашувда йигитлар таништирув, ақлий ҳужум, қўл меҳнатлари орқали ясалган намуналарни изоҳлаб бериш, эркин мавзу, қизиқарли топшириқлар, куч синаш, йигитлар рақси шартлари бўйича беллашишди. Беллашувда ўқувчилар ўзларининг қўл меҳнатлари орқали истеъдодларини, ижодкорлигини намоён қилишди.
Беллашувда:
"Дастурчилар" жамоаси 1-ўринни,
"Белбоғлилар" ва "Меҳнатсеварлар" 2-ўринни қўлга киритишди.

Беллашувни технология фан ўқитувчиси Сарибоева Нилуфар ташкиллаштирди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ўрганиш
#жараён

Тараққиёт маҳалласидаги Маҳалла хотин – қизлар фаоли Н.Дадаматова, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси И.Жўраев билан биргаликда Тараққиёт маҳалласида Аёллар бандлигини таъминлаш, “Аёллар дафтари” рўйҳатига олинган 6 тоифадаги аёлларга манзилли ёрдам кўрсатиш ҳамда, маҳаллада 0-100 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида қайта хатлов ўтказиш орқали “Хотин-қизлар баланси”ни шакллантириш учун хонадонларга ташриф этишиб ўрганишлар олиб боришмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#кун_тартиби

⚡️⚡️⚡️Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳри ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудларини масъуллар ҳамроҳлигида айланмоқда.

Ҳар бир ишга қоғоздаги жимжимадор ҳисоботлар билан эмас, реал ҳолат билан шахсан танишиб баҳо беришга одатланган вилоят раҳбари йўл инфратузилмаси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларида аввал берилган топшириқ ва тавсиялар ижросига яна бир бор масъуллар эътиборини қаратмоқда.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa