Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
#фестиваль_танлови

Бугун Нурафшон шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан “Янги Ўзбекистоннинг баркамол авлодимиз” шиори остида шаҳар фестиваль-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда шаҳардаги 13 та умумий ўрта таълим мактабларидан 11 нафардан иқтидорли ва қобилятли ёш ўқувчилар 6 та йўналиш бўйича иштирок этдилар.
Фестиваль-танловда иштирок этган жамоаларга 23 апрель куни “Баркамол авлод ”болалар мактаби томонидан наминациялар бўйича энг юқори натижаларга эришган жамоалар ўринлари аниқланиб, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловни ўтказишдан асосий мақсади: фестиваль-танлови орқали болаларни ватанга, санъатга ва табиатга бўлган муҳаббатини ошириш ҳамда болалар қобилиятини янада ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, қолаверса уларнинг иқтидорларини муносиб баҳолаш ва келажакка тўғри йўналтира олишдир.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🏠🏢Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳарда субсидия бўйича навбатдаги комиссия йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 16 нафар кўп қаватли уй-жойга ва 4 нафар фуқаро якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан мурожаат натижалари кўриб чиқилди, қўриб чиқиш натижаларига кўра 5 нафар фуқаро субсидия олишга хақлилиги ва 6 нафар фуқаро низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилганлиги ҳамда 9 нафар фуқаро хужжатларида камчиликлари бўлганлиги сабабли аризаси қайта кўриб чиқишга қолдирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#эълон
Нурафшон шаҳар Чиғириқ МФЙ, Чиғириқ сув иншоотида сув қувури тармоғида носозлик келиб чиққанлиги сабабли Нурафшон, Янгиобод, Ёшлик ҳамда Бирлик маҳаллалари худудларида бугун 20 апрель куни ичимлик сув таьминотида 16:00 дан 18:00 гача узилиш бўлади. Ахолини сув таъминоти, сув таъминотининг махсус машинасида ичимлик суви билан таьминланади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#1_сектор_Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Ҳоким ёшлар билан учрашди

Нурафшон шаҳар 1-сектор биносида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда 1-сектор маҳаллалари фуқаролар йиғинларидан ёшлар иштирок этган тадбирда шаҳар ҳокими М.Салиев юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
📍Учрашувда “ЁШЛАР ЖАМҒАРМАСИ” ҳисобидан турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилишлари учун Азизов Дилшон Эгамназар ўғлига, Наврузов Аброр Умаржон ўғлига, Жўраев Шерзод Бахтиёр ўғлига ноутбук жамланмалари, шунингдек Чиннибоева Фазилат Қобил қизига “Духовка” электр печи тантанали равишда берилди.
📌Шундан сўнг, шахар хокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.
🔰Учрашувда тадбиркорлик масаласи, олий таълимга конртракт тўловида мурожаатлар қилишди. Мурожаатлар ижроси юзасидан муттасади ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

@Nurafshonpressa
#спорт_шахмат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ -96-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” учун шахмат йўналишида Республика очиқ турнирига старт берилди.

🥇Шаҳримизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўқувчиларни ўқишдан сўнг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва маданий – спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадларида Қумариқ, Наврўз, Хуррият, Учқун, Эвалак ва Маърифат маҳаллалари ёшлар етакчилари томонидан шахмат турнирининг маҳалла босқичлари кўтаринки кайфиятда ташкил этилиб ўтказилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
@Nurafshonpressa