#сайлов
Жорий йилнинг 13 апрель куни Нурафшон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими М.Салиев Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши аъзолари ва маҳалла раислари билан жорий йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтадиган Нурафшон шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига ва май ойида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловни юқори савияда ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Сенат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддалари тушунтирилиб сайлов участкаларини жиҳозлаш ва тартибга келтириш, сайловларни мукаммал ташкил этиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳга вазифалар белгиланди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Об_ҳаво
🌤 14 - апрель : Вилоятда об-ҳаво
🌔Бугун кечаси +22°...+26° даража илиқ бўлиб, шимолий- шарқдан 2-4 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 37-60% ни ташкил этади.
☀️Эртага кундузи +28°...+29° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 30-34% ни ташкил этади.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok

#Дайжест
❗️14 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Оҳангарон шаҳри. Давлат дастури ижроси муҳокамада
*Паркент тумани. Беш ташаббус амалда
*Оҳангарон тумани. Айрончи қиз айронини қаерда сотиши керак?
*Бўстонлиқ тумани. Коррупцияга қарши курашамиз
*Ангрен шаҳри. Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди
*Пискент тумани. Ташаббусли бюджет-муаммоларнинг энг осон ечими
*Чиноз тумани. Халқ таълим бўлимига қарашли мактабларда "Энг ёш китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда
*Қибрай тумани. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли номзодлари билан ўқув-семинар бўлиб ўтди
*Нурафшон шаҳри. Ногирон болалар ўртасида «БЛУР» компьютер ўйини бўйича беллашув ташкил қилинди
*Тошкент тумани. ДХХ кубоги: туман саралаш босқичи пешқадамлари аниқланмоқда
*Олмалиқ шаҳри. Ёшлар ўртасида ДХХ кубоги учун спорт мусобақалари давом этмоқда
*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳоким билан бирга тўп сурган жамоалар
*Бекобод шаҳри. Очиқ мулоқот ўткалилди
*Оққўрғон тумани. Қишлоқ врачлик пунктлари обод бўлмоқда
*Янгийўл тумани. Иффатли аёллар тадбиркорлиги
*Янгийўл шаҳри. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув, мулоқотлар ўтказилмоқда
*Чирчиқ шаҳри. Бир вақтда ва тўрт секторда
*Юқори Чирчиқ тумани.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан"Маънавият маскани" кутубхонасига 37 турдаги 300 та китоб тақдим этилди
*Қуйи Чирчиқ тумани. Товуқ - етти хазинани бири
*Бекобод тумани. Менинг маҳаллам-менинг судьям
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#хабар
Нурафшон шаҳар Учқун ва Бобур маҳаллалари фуқароларининг жорий йилнинг 18 февраль кунидаги ички кўчаларни асфальт қопламалари билан қоплаш ва пиёдалар юриш йўлакларини барпо этиш бўйича қилинган мурожаатлари юзасидан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилди.
Учқун ва Бобур маҳаллалари фуқароларининг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 6 апрелдаги ҳамда Нурафшон ҳокимининг 14 апрелдаги фармойишлари билан, Нурафшон шаҳар ҳудудидаги ички кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг саломатлиги ва бехатар харакат тизимини жорий этиш, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, “Бирлик”МФЙ Наврўз, Чилонзор Шарқ юлдузи, Бирлик, Мехнат қўчалари, “Учқун” МФЙ Охунбобоев, Гузар шох, Навоий, Гузар ўтиш, Навоий ўтиш, Учқун кўчалари ва “Нурафшон”МФЙ, 9 – умумтаълим мактабига олиб келувчи йўл, Нурафшон ва Мустақиллик кўчларининг таъмирталаб ички кўчаларни жорий таъмирлаш учун 5 153 800 (беш милиард бир юз эллик уч миллион саккиз юз) минг сўм пул маблағлари ажратилди.
Шунингдек, жорий йилда Ёшлик МФЙ, Ёшлик, Мичурин кўчалари, Муқимий МФЙ Уфқ ва Шодлик кўчалари 1 -умумтаълим мактабига олиб борувчи ичики йўлларда хам жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб асфальт қопламалари ётқизилади.

Ёш стратеглар Москва йиғинида
2022 йил 15-16 апрель кунлари Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган “Ёш стратеглар”нинг Москва йиғинида Нурафшон шаҳридан ўқувчи ва мураббийлар иштирок этишмоқда.
Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган стратеглар мактаби йиғилишида 1 ИДУМ қошидаги “Ёш стратеглар” мактаби ўқувчилари Б.Рубдуллаев ва М.Ғуломов, Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Кулбекова, 1-мактаб директори Н.Ли ва 1-мактаб математика фани ўқитувчиси Д.Рахимовлар иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Темурийлар тарихи давлат музейида А.Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан, Россия Федерацияси фанлар академиясининг хорижий аъзоси В.Л.Квинтнинг “А.Темурнинг стратегик етакчилиги, Темур тузукларига шарҳлар” китобининг тақдимотида Нурафшон шаҳар 1-ИДУМ ўқувчилари: М.Ғуломова, Р.Эгаи, И.Лигай, Ё.Пак ва Б.Рубдуллаевлар, 2021 йил 10 декабрь куни Россия Федерациясида “Инновацион ривожланиш стратегиялари” 5-халқаро танловида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритгани учун диплом ва сертификатлар билан тақдирланишган

#Ҳоким_ҳудудда
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳар Обод турмуш маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини ўрганди.
♻️Шаҳар ҳокими Обод турмуш маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирар экан, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар билан суҳбатлашди.
✅Суҳбат давомида фуқаролар томонидан субсидия, кредит олиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга парандачилик, қуёнчилик билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш каби масалаларда мурожаатлар қилишди. Марожаатлар бўйича маҳалла раиси, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

#яшил_макон
Шаҳаримиз ҳудудларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлар давом этмоқда.
Нурафшон шаҳар 3-сектор раҳбари О.Ғанибеков бошчилигида маҳалла фаоллари билан Бирлик маҳалласидаги бўш ер майдонига "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида 1000 туп терак ниҳоллари экилди.
Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa

#эслатма
‼️16 ёшга тўлган битирувчилар! Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун паспорт олишга шошилинг!
➡️Батафсил
👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa

Forwarded from ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.
Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.
Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи – 20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.
Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.
Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.

Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.
“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.
Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.
Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.
Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:
- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;
- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;
- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.