Nurafshon shahar hokimligi
1.85K subscribers
33.2K photos
3.18K videos
44 files
9.93K links
Download Telegram
ДХХ раиси кубоги учун шаҳарда саралаш босқичи давом этмоқда

⚡️Ёшлар қудрати давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.

Кечаги саралаш мусобақаларида Тараққиёт, Бирлик, Чиғириқ, Юксалиш, Ҳуррият ва Оппоқ маҳаллалари ўртасида қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтказилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#қарор_ижроси
#спорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5279 сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бугун Нурафшон шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбари ва тренерлари томонидан Нурафшон шаҳридаги 57 ва 48-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда спорт тўгаракларига жалб қилиш оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида тарғибот ва селекция ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#тафсилот

📌“E-ижара” хизматида вилоят бўйича 44 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Спорт
#айнидамда

"ДХХ раиси кубоги " учун футбол мусобақалари давом этмоқда

Нурафшон шаҳар маҳаллалар жамоалари орасидаги спортнинг футбол туридан "ДХХ раиси кубоги" мусобақасининг шаҳар босқичи Юксалиш маҳалласидаги футбол ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда.
Биринчи давра:
1 -сектордан Юксалиш маҳалласи, 2 -сектордан Қумариқ маҳалласи жамоалари беллашмоқда.
Иккинчи даврада:
3 -сектордан Юксалиш маҳалласи, 4 -сектордан Бобур маҳалласи жамоалари белашмоқда.
Финалда
2 -сектордан Қумариқ маҳалласи, 3 -сектор Юксалиш маҳалласи жамоалари ғолиблик учун кўрашади.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa
#яшил_макон

ДЎСТЛИК БОР, "ДЎСТЛИК УЙИ" БОР, ЭНДИ "ДЎСТЛИК БОҒИ" ҲАМ БЎЛАДИ.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида ҳудудлардаги ҳар қарич жойга кўчатлар экилмоқда, манзиллар обод этилиб, ташкилот, корхона ва муассасалар атрофлари яшил ҳудудга айлантирилмоқда.
Жумладан, Нурафшон шаҳрида янги қурилган “Дўстлик уйи” атрофидаги майдонда "Яшил макон" умуммиллий тадбири доирасида ташкил этилган “Дўстлик боғи”га мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари экилди.

Мазкур экологик акцияда Тошкент вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов, имом-хатиблар, вилоятда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ҳашар иштирокчилари томонидан “Дўстлик уйи” атрофидаги 50 сотихга яқин ер майдонида 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Каналга уланиш:
👉 @Nurafshonpressa