Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.8K photos
3.17K videos
44 files
9.82K links
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Қумариқ маҳалласида — Наврўз байрами!

📌Бугун шаҳримизнинг Қумариқ маҳалласида Наврўз байрами олдидан байрам тадбири бўлиб ўтди.

📌Байрам дастурхонига миллий таомларимиз тортилди. Ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган турли кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.

📌Шаҳар Маданият бўлими санъаткорларнинг баҳор фаслини тараннум этувчи куй-қўшиқлари байрам тадбирига файз бағишлади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
ИНСОН ҚАДРИ УЧУН ЭЗГУ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔰Нурафшон шаҳар Давлат солиқ инспексияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари С.Нархаджаев, Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, "Сайёр қабул" ўтказди.

♻️Қабулда маҳалла фуқароларининг муаммолари ўрганилди. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар: газ, электр энергияси, болалар нафақаси, уй-жой ва йўл муаммолари бўйича масалалар ижобий хал этилди.

🟢Шунингдек, йиғилишда Президентининг Нурафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияров ва бошқа масъул ташкилот ходимлари хам иштирок этишди.

☑️ Йиғилиш сўнгида Бобур МФЙ Гулбахор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро "Уй-жойини таъмирлаб бериш" бўйича аввалги сайёр қабулда қилган мурожаати зоя кетмаганлиги, яъни фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топганлиги учун Нурафшон шаҳар Давлат солиқ инспексияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари С.Нархаджаевга ўз миннатдорчилигини билдирди.

✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Нурафшон_шаҳри
#Сайёр_қабул

Нурафшон шаҳар 3 сектор штаби биносида сайёр қабул йиғилиши бўлиб ўтди
Нурафшон шаҳар 3 - сектор штабида сектор ҳудуддаги маҳаллалар фуқаролари муаммолари ҳамда таклифлари, ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 3 -сектор раҳбари шаҳар ИИБ бошлиғи О.Ғанибеков томонидан ўрганилди.
Шунингдек, йиғилишда Президентининг Нурафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияров ва Адлия вазирлигидан масъул ходимлар хам иштирок этишди.
Қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар: электр энергия, болалар нафақаси, тадбиркорлик, субсидия ва кооперация фаолияти юзасидан мурожаатлар қилишди.
Қабулда фуқароларнинг 10 дан ортиқ муаммолари жойида ҳал этилиб ижроси таъминланишига вақт талаб этиладиган мурожаатлар сектор раҳбарининг назоратига олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Тараддуд
#онлайн

☀️ Наврўздан дарак – сумалак

🔰Мана баҳор фаслининг ҳам биринчи ойи ўтиб бормоқда. Бу эса инсонлар қалбида янгиланиш фасли баҳорга бўлган интиқликни янада оширади.

🌦Айни кунлардаги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан “Ҳуррият” маҳалласи аёллари маҳалла фаоллари бошчилигида буғдой ундириб, дошқозонга сумалак солишди.

🌺Баҳор фасли, бу фасл билан боғлиқ миллий анъана ва урф-одатларимиз ҳақида қанча сўзласак оз.

👉Янги оила қурган келин-куёвлар келиб ният қилиб сумалак ковлаб кетиш эсинигиздан чиқмасин!😉


✍️Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Об_ҳаво

🌤17
- март : Вилоятда об-ҳаво

🌧Бугун кечаси +8°...+10° даража илиқ бўлиб, шимолий- ғарбдан 4-6 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 87-92% ни ташкил этади.

☁️Эртага кундузи +5°...+7° даража илиқ бўлади, шимолий-ғарбдан секундига 2-3 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 64-80% ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️17 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
Мўйноқликлар эҳтиром билан кузатилди

*Янгийўл тумани.
Наврўз сайли режалари

*Янгийўл шаҳри.
Шаҳримиз тозалиги ва саранжомлигига барчамиз биргаликда ҳисса қўшайлик!

*Чирчиқ шаҳри "
Маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчилари фаолиятини намунали ташкил этишнинг замонавий механизмлари" мавзусида семинари бўлиб ўтди

*Паркент тумани.
Туман ҳокими Шохрух Шоаҳмедов Италия қишлоқ хўжалиги уюшмаси ходимлари билан учрашди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлар қўллаб-қувватланмоқда

*Бекобод тумани.
Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси туман аҳолиси билан мулоқотда

*Оҳангарон тумани.
Хотин-қизлар фаоли лавозимига номзодлар билан суҳбатлар ўтказилди

*Бўстонлиқ тумани. "
Ўзбекистон—умумий уйимиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

*Пискент тумани.
Дарё қирғоқлари мустаҳкамланмоқда

*Чиноз тумани.
Ҳушёрлик ва еҳтиёткорлик зарур

*Ангрен шаҳри.
Ангренлик ёш боксчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди

*Қибрай тумани.
Туманда замонавий оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар вакиллари билан учрашув

*Бўка тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди

*Нурафшон шаҳри.
Кооперация фаолияти ривожланмоқда

*Тошкент тумани.
Уч авлод учрашуви

*Оққўрғон тумани.
Наврўз байрам арафасидаги хайрли амал

*Олмалиқ шаҳри.
Футбол бўйича ёш қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати совриндори

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Нурафшон шаҳрининг айрим йўлларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги "2022-йилги Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-134 қарори асосида “Нурафшон шаҳрида вилоятнинг Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш ва ташкил этиш” бўйича Шаҳар ҳокимининг 18 март кунидаги тегишли фармойиши асосида 19 март куни соат 05.00 дан 21 март куни соат 24.00 га қадар Нурафшон шаҳрининг Тошкент йўли кўчаси (Нурафшон-Пискент 4r 2 автомобил йўли)нинг 29-35 км оралағида ва унга туташ барча кўчалари, Бобур кўчасининг Тошкент-Бекобод автомагистраль йўлига туташган қисмидан Тошкент йўли кўчаси билан туташган қисмида ҳамда Хуррамлик кўчасининг Тошкент йўли кўчасига туташган қисмидан Зиёлилар кўчасигача бўлган қисми ҳудудигача автотранспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда ЙПХ инспекторларнинг қонуний талабларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.