Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
32.4K photos
3.16K videos
42 files
9.72K links
Download Telegram
#Ёшлар_билан_учрашув

📊Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, сектор раҳбарлари ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.
⚡️Ана шундай учрашувлардан бири Нурафшон шаҳар 1 сектор ҳудидида жойлашган Деҳқонобод МФЙ биносида, шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Насиба Закировна ёшлар билан учрашди.
⚡️Учрашувга келган ёшлар ўз ташаббуслари билан чиқди. Жумладан, имтиёзли кредитлар олиш, ишга кириш масаласи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўрашиб мурожаатлар қилишди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ФВБ шаҳсий таркиби томонидан аҳолини батулизм ва ис газидан заҳарланишини олдини олиш, газ-хаво аралашмасидан чакнаши ва ҳудудда ёнгин ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар олиб бориб аҳолига тушунтириш ва йурикномалар бериш ишлари олиб борилмоқда

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг шаҳар аҳолисига мурожаати

Сўнги кунларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда хам коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазият салбий томонга ўзгара бошлади. Хусусан охирги 4-5 кунда мамлакатимизда касалланиш ҳолати кескин ортгани кунлик кўрсатгичлар ошгани барчани жиддий ташвишга солмоқда.
Айниқса, Omicron штампи сабабли вазият анча мураккаб. Бунинг устига юртимизда ҳам ушбу хавфли мутацияга чалинган илк бемор қайт этилгани, ҳар биримиздан карантин қоидаларига янада эътиборли бўлишни тақозо этади.
Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемия ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ўз соғлиғига эътиборли бўлишларини, тана ҳарорати кўтарилганда ёки сурункали касалликлари безовта қилганда ўз ҳудудий поликлиникаси оилавий шифокорига мурожаат қилиб, шифокор тавсияси асосида дори препаратларидан тўғри фойдаланиш, уй шароитида шифокор тавсиясисиз дори препаратларини истеъмол қилмасликни сўраб қоламиз.
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари шаҳримиз аҳолисини шахсий гигиенага амал қилиш, ҳимоя воситаларидан тўғри ва доимо фойдаланиш, жамоат жойларида имкон қадар камроқ вақт ўтказиш, етарли даражада суюқлик ичиш (газланмаган сув, хона ҳароратида бўлган қуритилган мевалар шарбати), ҳўл мевалар ва оқсилга бой бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, ўз вақтида дам олиш, об-ҳавога мос равишда кийинишни ҳамда касалликка қарши эмланишларини сўраб қоламиз.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Сайёр_учрашув
#3_сектор

Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш гуруҳи катта инспектори Э.Сарсенбаев 3-сектор ҳудудидаги Бирлик МФЙ биносида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказиб, Бирлик маҳалласи ёшлари билан учрашди.

Учрашувда, масъул раҳбарлар иштирок этишди. Ҳудуд ёшларидан 12 нафари қатнашди. Э.Сарсенбаев томонидан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича имкониятлар, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашилди.

Мурожаатларда кўтарилган, имтиёзли кредитлар олиш, ишга кириш масаласи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, тиббий ёрдам учун ордер бериш сингари масалаларни ижобий ҳал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар белгиланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Тезкор

❗️Вазият ЖУДАЯМ хавотирли тус олмоқда.

Cтатистика маълумотларига қараганда кеча юртимизда кунлик касалланишлар сони 600 тадан ошди, 4 нафар бемор вафот этди

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эҳтиёт_шарт

🌨Қамчиқ довонида вақти-вақти билан қор ёғяпти

"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) хабар беришича, 13 январь куни тундан бошлаб А-373 “М-39Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 183-250 километрлар оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.

Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўллар қордан тозаланмоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Йўлларда кўриниш 4000 метрни, ҳаво ҳарорати -3 даража, намлик 72 фоизни ташкил этмоқда.

“Қамчиқ” довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари, сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

👉Батафсил👆видеолавхада

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#ватан_ҳимояси_шараф

⚡️ЮРТИ ТИНЧНИНГ ЎЗИ ТИНЧ

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорига мувофиқ маҳаллалар кесимида ҳоким ёрдамчиларини тайёрлаш бўйича топшириқ берилган.

✔️ Давлатимиз раҳбарининг белгилаган вазифаларига асосан Нурафшан шаҳар ҳокими ўринбосарлари Б.Бегматов ва Б.Кахаровлар томонидан “Дегантепа” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси этиб тайинланган Бойбобоев Ахрор Саъдуллаевични Дегантепа маҳалла аҳолисига таништирилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчасида Д-315 мм ли қувурга зарар етганлиги сабабли Ойбек МФЙ, Тўйтепа МФЙ, Наврўз МФЙ худудларида 2022 йил 13 январь куни ичимлик суви таъминотида 12:00 дан 13:00 гача узилиш бўлади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз