Нигора Алимова
1.33K subscribers
7.21K photos
3.87K videos
3 files
8.64K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Repost_help_ёрдам_помошь Қашқадарё вилояти Аёлларига, ёшларига, Халқига ҳар томонлама эътибор кучли керак.

Ўз йўлини топа олмаган, қийналган, ёрдамга муҳтож қатлам кўп экан бу ерларда.

Ери бўла туриб ердан қандай фойдаланишни билмайди.

Кредит асосида бир иш қиламан, деса, кредит олиш ойлаб берилиши қийин, йўқ ҳиссоби.

Аёлларимиз юз кўзидан билса бўлади хаётнинг оғир кунларида яшаётганини.

Кўплари хаёт шундай эканда, деб, маюс.

Ногирон аҳволи, болалар аҳволи яхши эмас.

Санитария гигиена қоидалари умуман йўқ.

Соғлиқни сақлаш бўйича ишлар ёмон.

Кўчалардаги молларни орриқлигини кўриб раҳмингиз келади, емиш йўқ, лекин сут беришга ҳаракат қилади бечора мол.

Вилоят ҳокимлиги биносида бир Аёлга вилоят масъули, санга мол бердикку, деса, аёл ҳайрон бўлиб, берган молингиз билан бир умр бошимга уришда чарчамасангиз керак, деди, масъул эса, молни кўпайтиринг, деб, бердик, деди, аёл эса ҳайрон.

Инсонлар берилаётган мол, қўй, баъзи ёрдамларни мақсадли ишлатиш йўлини билмайди.

Хусанов Нозим Бахтиёрович имкон бўлса ишсиз, касбга ўқуви йўқ инсонларга катта эътибор бериш керак, моно марказларингизга инсонларни кўпроқ жалб қилишингиз керак, сиз кўпроқ Қашқадарё вилоятида вазирлигингиз билан келиб яшанг, сизга маслаҳатим.

Бу ерларни, жойларни назорати эшитишим бўйича Турсунхон Худойбергеновга қарашли, яъни Президент ёрдамчиси тез тез келиб турар экану, фойдаси йўқ экан.

Лекин минг келсалар ҳам аҳолини турмуш тарзи оғирлигича қолмоқда.

Президент ишонган ёрдамчи ишни ижобий эплай олмаса, тўғриси бизга керак эмас бундай баланд виқорли раҳбарни!

Водий билан Воҳани ўртасида анча фарқ борлигини исботини кўрдим.

Водий анча ҳар томонлама ривожланган бўлиб инсонлар эмин эркин ўз фикрини ўз талабини раҳбарларга айта олади.

Воҳада эса..., инсонларга нисбатан қаттиқ қўлликни, маънавий босим борлигини сездим Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev.

Гапираман десам гап кўп Ҳурматли Гульнора Маруфова, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова, Tanzila Narbaeva, Kasaba Uyushmalari Maslahatchisi, O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Ruslanbek Davletov, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Турсунхон Худойбергенов, Шуҳрат Ғаниев, Sog'liqni saqlash vazirligi - Ministry of Health, Элмира Эркиновна, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ёшлар масалалари бўйича комиссияси, Олий Мажлис, Yoshlar Parlamenti, O'zbekiston Yoshlar Ittifoqi - Союз молодежи Узбекистана, Gov.uz.

Бир юртдошимнинг изоҳини қўйдим👇

Бу элдин кутмагил шафқат,
Кўнгиллар тош қотиб кетган.
Оҳир бир кун бу тош кўнгилни,
Ўша ном уйғотиб кетган! Ўша ном нима, Сабрми?, Умидми?, Ишончми?Йўқсизлик !
Уни номи, Ибтидо!


https://t.iss.one/Nigora_Alimova