Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.63K photos
4.55K videos
5 files
9.7K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Қўқонлик тадбиркорлар Тоза Худуд тендерига қатнашишини талаб қиламан!

Республика экология қўмитаси раиси ўринбосари Ислом Боқижонов республикадаги Тоза Худуд бўйича тендер комиссияси раиси бўлиб ишлаб келмоқда эканлар.

Ҳа ишлаш билан баробар республика бўйича Тоза Худуд тендерларини ҳам таниш билиш, кланчилик асосида ўз одамларини қўйиш билан машғул эканлар.

Эҳҳҳҳҳ Василий, қандай яхши, эҳҳҳҳҳҳ....

Эшитишимга қараганда Республика Эколгия қўмитаси раиси ўринбосари Ислом Боқижонов
Андижон вилояти Андижон шаҳри ва бир икки туманларида давлат хусусий шерикчилик бўйича худудларини ютиб олиб ҳозирда укасини масъул қилиб қўйган.

Уни қаранг ишларни чёткий кетишини🤭👍

Яна қанча ошна оғайничиликлар, қариндошлар ишга жойлаштирилган..., унисини Ислом Боқижоновнинг ўзлари Президент админстрациясига ҳисобот беришларини кутамиз.

Газни босинг Ислом Боқижонов!!!, газни босинг!!!

Узун қулоқ гапларга қараганда Ислом Боқижоновни олдинги президент админстрациясининг раҳбарияти кучли қўллаб қувватлаб келган экан.

Ҳурматли Президент Админстрациясининг раҳбари Сардор Умрзақов.

Қўқон шаҳрида Тоза худуд ишлари нолга тенг!

Ҳамма ишлар боғдан тоғдан БАРДАК!!!

Қўқон шаҳрида қанчадан қанча тадбиркорлар тендерга қатнашиб таниши билиши кучли инсонлар томонидан тендерда йиқилмоқдалар.

Аниқ айтаманки тендерлар адолатсиз билан ўтмоқда!

Бизга Марғилон шаҳарида яшовчи тадбиркорни Қўқон шаҳар Тоза худудини олишини кераги йўқ.

Қўқон шаҳрини Қўқонликлар билади паст баландини!

Қўқонлик тадбиркорлари ҳам аъло даражада ишлайди!

Азалдан Қўқон шаҳри ҳар томонлама тоза шаҳар бўлган.

Бу тендер пендерни, деб, инсонлар ўз ойлик маошларини ойлаб, йиллаб ололмай сарсон бўлдилар..., аҳлатлар вақтида олиб кетилмади, кўп жойлар ифлослигича қолиб кетди.

Коррупцион ҳолатлар урчиб кетган.

Республика Эколгия қўмитаси раиси ўринбосари Ислом Боқижоновга ҳам Фарғона вилояти ҳокимлиги масъулларига таклифим ва талабим!

Чиқиндисини қайта тозалашда Қўқон шаҳар худудини иккига бўлиб икки тадбиркорга берилиши керак, чунки Қўқон шаҳар худуди катта бўлиб аҳоли сони ҳам ўсиб бормоқда.

Эҳтиёж катта.

Айтишларича ғазнага ҳар ойда Қўқон шаҳар Тоза худудидан бир миллиард сўм тушиш ўрнига 100 миллион сўм тушмоқда экан.

Ана сизга сюрпризу мана сизга сюрприз😅

Қолган пуллар қани?!

Кимлар чўнтагига ёки жиғилдонига тушмоқда?!

Саволим кўп жавоб мавҳум шундайми жаноб республика тендер комиссияси раиси Ислом Боқижонов!!!

Ўзбекистон республикаси Президенти админстрациясининг раҳбари Ҳурматли Сардор Умрзақов, сиздан илтимосим, талабим шуки республика бўйича Тоза Худуд бошқармаларини ҳар тарафлама текширинг, ишчи гуруҳ тузилиб миллиард, балки триллонлар қаерга, кимга кетганини аниқланг.

Тоза худудда коррупцион ҳолат ўта УРЧИБ, ПИШҚИРИБ кетган!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova