Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Қорақалпоқистоннинг #оғир #худудидан #иш #берса #ишлайман!!!

Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутчилар МФЙсида бир йилдан ортиқ хотин қизлар иши бўйича ишлаб келаётган фаол Аёл, Она Малика Рахимжоновани ишини кўришга бордим.

Малика иш сўраганида Нигора опа Зулайхо Махкамовага айтинг, манга энг оғир худудни берсин, бориб ишлаб обод қиламан, деганди, қўрқмасдан.

Маликага оғир худуд берилмади, аммо шу берилган худудда ҳам яхши ишлаб инсонлар қалбидан ҳурмат билан жой олиб улгурди.

Малика тинмай ишлаши туманнинг айрим раҳбарчаларига ёқмади шекилли тинмай орқасидан норозилик гап сўзлар давомий.

Раҳбарчалар ўзи Халқни оғирини енгил қила олишни билмай аросатда, ишлаганни эса сиғдирмай худдики ишлаётган инсон раҳбарчаларнинг креслосини олиб қўядиган даражада қўрқувда😅

Малика ишлайдиган маҳалла хонаси ўта абгор, бомба тушгандек.

Ҳурматли Президент хотин қизлар фаолларининг кўплари мана шундай бомба тушган, шарт шароит яратиб берилмаган, мебеллари бувимдан қолган замондек ишлаб келиб яна кўплаб раҳбарлар томонидан лаънат олиши ман учун фожеа!

Олдин шароитни яхшилаб бер, кейин савол жавоб қил, деб, раҳбарлар айтайдиган инсонни ўзи йўқ!

Ҳурматли Озода Парпибаева, ман бир нарсага ҳафа бўляпман.

Нега кўплаб хотин қизлар раҳбарлари яхши ишлайдиган ўз ходимини ҳимоя қилиб юзага чиқармайди, меҳнатини адолатли тан олмайди?!

Хотин қизлар бошқарувида муаммолар майда чуйда диди диди ишлардан нега халос бўлмайди?!

Маликани қилган ишларига, манга қолса, олий мукофотларни мана шундай меҳнаткаш Аёлларга Йил Аёлини берган бўлардим.

Афсуски бундай мукофотлар бу оддий фаол Аёлларни четлаб ўтади, коррупцияга ботган ҳолда!!!

Маликани айтар сўзи кўп, дарди ичида, манга кўпини айта олмади, кўз ёши билан мандан ўзини олиб қочди Ҳурматли Зойир Мирзаев...

Чиноз тумани мани назаримда қаровга муҳтож.

Йўллари абгор.

Кўчаларда мусорлар.

Бозор атрофида тартиб йўқ бардак.

Малика билан бир пиёла чой устида суҳбатлашганимда манга бир сўзни айтди, Нигора опа юқоридагиларга айтинг мани Қорақалпоқистоннинг энг оғир худудига ишга қўйсин, бориб эртаю кеч ишлайман, деб.

Унинг юзига боқиб, балки Фарғона вилояти Сўх туманига олиб кетарман, сиздек фаол Аёллар Фарғонага ҳам керак, дедим.

Малика эса шиддат билан, бораман, фақат энг оғир худуд бўлсин, деди.

Ман хаётимда оғир ишдан қўрқмасдан, ишлайман, деган, Аёлни энди кўрдим.

Шижоатига, меҳнатига раҳмат.

Маликанинг ишларига омад тилайман.

Доимо соғ саломат бўлсин.

Ҳурматли раҳбарлар худудлардаги хотин қизлар туман, шаҳар, вилоят раҳбарларининг бошқарув ишларини қайта кўриб чиқинглар, кўпи ўз ишига нолойиқ кадрларга тўла!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova