Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Фаол Аёл ўз ишида қолиши керак Ҳурматли Зойир Мирзаев!

Кеча Самарқанд вилоятига бир ногирон Аёлни олиб бориб қўйган фаол хотин қизлар мутахассиси Тошкент вилоятининг айрим раҳбарияти томонидан танбеҳга нишон бўлган.

Бу қандай адолатсизликки бир инсон дардига бефарқ бўлмаган инсонга нисбатан адоват бўлса Зулайхо Махкамова, Tanzila Narbaeva, Saida Mirziyoyeva, Гульнора Маруфова, Феруза Эшматова, Nadira Ataboyevna

Яхшилик қилиш қачондан буён айб бўлмоқда?!

Раҳмат айтиш ўрнига лаънат олиш адолатданми?

Кабинетда ўтириб, казо казоларни кутиб олишдан аввал уйсиз, ногирон Аёлга инсоний эътибор бериш рўза ойларида қанчалар савоблигини унутдингизми ёки сиз мансаб учун, юқоридаги раҳбарларни эътибори учун савоб оласизми, қай бири тўғри иш ногирон аёлга инсоний эътибор беришми ёки раҳбарларга эътибор беришми?!

Биз асло ўзгармаймиз.

Эссиз инсон қадри.

Шу ногирон Аёл кўчада ўлиб кетса аҳлатдек кўмиб ном нишонсиз қолса ҳам кимлигига қизиқмаган бағритош инсонларга тўлиб кетибмиз👎

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳоким #фаол #Аёл #бўлсин, дейишмоқда Ҳурматли Президент!

Тошкент вилояти Чиноз туманидан смс келди Ҳурматли Зойир Мирзев.

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида ҳоким Аёллар борми йўқми билмайман, эшитмаганман.

Гендер тенглик яхши бўлганидан бўлса керакки ҳоким Аёллар саноқли... 👇

Ассалому Алейкум. Нигора опа Чиноздан ёзвомиз сизга илтимосимиз бор. Билмимиз бизни гапимизни инобатга оладиган рахбарлар борми? Бизга узимизни Чиноз туманидан Хоким куйиб беришсин. Келиб кетувчи хокимлар жонга тегди. Бизга иложи булса аёл киши куйиб беришсин узимизда аёл зам хокимларимиз борку. Нимага бошка туманлардан бизга Хокимларни куйишади. Чиноз халки учун узимизи Чиноз туманидан хоким булишини хохлаймиз. Аёл кищи булса унданда яхши рахбарларга бизни дилдаги гапларимизни етказиб куясиз деган умидамиз.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибордан #четда #қолган #фаол #Аёллар! #мукофотланмаган ҳам бирор марта бўлсада! Озода Парпибоева 🇺🇿

38 йил Ўзбекистон Республикаси МТРКсида фаол ишлаган Аёл, Она Мавлудахоним Аҳмедова ҳозиргача ҳеч йўқ Ўзбекистон ТВси ёки бошқа вазирлигу ташкилотлари томонидан атиги бир марта бўлсада мақтов ёрлиғи, деган қоғозни ҳам олмаган!

Ачинарли ҳолат...

Афсуски сенатдаги хонимлар томонидан кўплаб фаол Аёлларимизга қора чизиқлар тортилиши давомий, исботи Тошкент вилояти Чиноз туманидаги ҳолатда кўриб билганмиз.

Малика Қодирхонова янгиликлар билан ишлай олмаслигингизни исботлашда давомийсиз, сизни деб яна қанчадан қанча фаол Аёлларимиз эътиборсиз, эътирофсиз қоладилар?!

Мотивация бизда йўқ, билмайман нега бизнинг раҳбарлар шундай мотивация бермай ўзининг фаол ходимларини қўллаб қувватламаслигига нима сабаб, тўғриси тушунмайман.

Мавлуда опани ТВларда кўп кузатаман, танийман, биламан.

Ёшлигимдан Ўзбекистон республикасининг ТВсида суҳандони(диктор), кейинчалик эса актёрликни ҳам сериалларда жойига қўйиб ўйнамоқдалар.

Нега бу Аёл ҳали ҳануз ўзга фаол Аёллардек буюк Давлатимиз томонидан тақдирланмадилар?!

Ўтган замонларда кимнидир кучли нафратига учраса шу инсон бир умр кўкармайди, деганларидек иш борми ёки?

O'zbekiston Milliy Teleradiokompaniyasi раҳбарияти фаол инсонларни тақдирлашни, мотивация беришни билмаса республика Oila va xotin-qizlar qo'mitasi фаоллари фаол Аёлимизни меҳнатлари билан яқиндан танишиб эътибор берармиканлар Zulayxo Maxkamova, Saodat Boymirzayeva, Malika Qodirxonova, Tanzila Narbaeva, Saida Mirziyoyeva, Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva

Фаол Аёлларимизни излаб топиб юзага чиқарсак бир хилликдан воз кечиб, шу фаол Аёлларимизнинг ёрдамлари билан бирлашиб яхши янги янги лойиҳаларни, гўзал ишларни амалга оширсак бўлади.

Тор доирадаги ишлар, танишларни тақдирлаш, фақат ва фақат бир хил инсонларни тан олиш монополиядек ишлашнинг оҳири вой, биз асло ривожланмай қотиб қолишда давом этаверамиз...

Эътибордан эътирофдан четда қолган Аёлларимизни сизу биз бирлашиб юзага чиқариш вақти келди ва бу яхши ниятларимиз давомий.

Ҳурматли Мавлудахон опа сизни раҳбарият билмаса Ўзбекистон Халқи жуда яхши билади ва сизни ҳурмат қилади.

Сиз бор Ўзбекистон ТВсида файз бор!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova