Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.63K photos
4.55K videos
5 files
9.7K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Мажлисларинга #ўт #тушсин ойлик маош олмай Халқ ичида тинмай юрган отинойиларга тинмай мажлис, мажлис, мажлис👎

#Қўқон шаҳрида отинойиларга тинмай мажлислар давомий 👋

Штатсизларга яна қандай буйруқлар берилади, тўғриси янгиликлари йўқ мажлислардан безиб кетди бечора штатсиз, ойлик маош олмаган отинойилар 😅😂

Ислом университетини битираётган талабалар нега жойларда отинойи бўлиб маҳаллаларда ишламайди, қани олий маълумотли талабалар, мажлислари кўп, бошимизга балолар ёғилади, деб, талабалар шунинг учун ҳам маҳаллаларда ишламайди, ишламасин ҳам.

Отинойилар эшшакдек меҳнатни қилиб ётибди маошсиз, штатсиз, лекин тинмай қўрқитишлар, аттестациялар, босимларга қачонгача сабр қилади бу Онахонлар Ҳурматли Президент?!

Диний ишлар бўйича республика қўмитаси қани?!, нега масъуллар кўр, кар, соқов?!

Фарғона вилояти диний ишлар бўйича масъулларга нима бўлган, янгиликлари йўқ бир хил мажлислар кимга керак?!

Битта таклифим республика масъулларига, агар имкони бўлса, кўплаб отинойилар оилаларни яраштиришда, ҳар хил тадбирларда айниқса хотин қизлар бўйича ишларга фаол, отинойиларни хотин қизлар қўмитасига бириктириб келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаб Аёллар, оилалар, ёшлар бўйича диний маърифий фаолликда бирга ишлашлари керак.

Хотин қизлар қўмитаси фаоллари маҳаллалардаги оилавий муаммоларга отинойилар билан биргаликда ижобий ечимини топганини исботи билан кўрганман.

Шунинг билан бирга коррупцион ҳолатлар камайган бўларди.

Давоми бор...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
👍12👏2🔥1
#Қасоскор #солиқчилар #ҚЎЛГА #ТУШСИН Жаноб Sherzod Kudbiyev!!!

Жаноб Кудбиев бир ақлли ёрдамчингиз Аёл манга солиқчиларимиз яхши, коррупция йўқ деганди😅😅😅эндичи энди коррупцияга ботганини исботи билан кўряпман, давоми бор, давоми тўҳтамайди!!!

Ноҳақ тадбиркорларни қақшатган таъмагир солиқчилар қўлга тушиб ер юзидан йўқ бўлиб кетсин
Сурхондарё, Андижон вилояти солиқ бошқармасида солиқчилар қўлга тушди жаноб Кудбиев Шерзод!

Фарғона вилоятида ҳам ўз мансабини кучли суистеъмол қилиб қасос оладиган солиқчилар ҳам қўлга тушади Худо хоҳласа!

💥Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармаларининг
бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

➡️Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори мансаб мавқеидан фойдаланиб, Олтинкўл туманида радио ва телеаппаратуралар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан солиқ ва йиғимлар бўйича топширилган солиқ ҳисоботларида товарлар реализацияси тўғри акс эттирилмаганлиги натижасида МЧЖга жуда кўп миқдорда солиқ ҳисобланиши ҳамда солиқ текшируви ўтказилишини айтади.

💸Сўнгра Солиқ бошқармасидаги ҳамкасблари орқали ушбу текширувни ўтказмасликни ваъда қилиб, эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади ва муқаддам МЧЖ таъсисчисидан 500 АҚШ доллари олади.

⚡️Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

🔽Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш бўлими бош инспектори Жарқўрғон туманида мотоцикллар ва эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали сайёр солиқ текшируви ўтказиш билан қўрқитиб, мазкур текширувни амалга оширмаслик эвазига МЧЖ раҳбаридан 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда ушбу солиқ идоралари ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

t.iss.one/xavfsizlik_uz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
2