Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳамза #Ҳакимзода #Ниёзийни #номини #тиклаш #вақти #келди!

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийни ёмон отлиққа чиқариб тарихлардан ўчириш кимга керак эди?!

Шоирнинг Қўқон шаҳридаги ҳайкали ҳам йўқ қилинган!, ўша совуқ ва қўрқув даврларида!

Ҳамзани номига доғ туширганлар аёвсиз айбларга кўмдилар уялмай!

Ҳамза XX аср ўзбек адабиётига тамал тошини қўйганлардан бири. XIX аср охири XX аср бошидаги ўзбек маданиятининг энг йирик намояндаларидан, фаол маърифатпарвар шоир, ўқитувчи, жамоат арбоби. У шеъриятни ҳаётга ва халққа яқинлаштириш, ҳозирги замон насрини ўзбек адабиётида қарор топдириш, айниқса драма, комедия, трагедия яратиш бобида ва театр санъатини ривожлантиришда улкан изланишлар ва кашфиётлар қилган санъаткордир. Ҳамза композитор, режиссёр, журналист, педагог ва дарсликлар муаллифи сифатида ҳам кенг маълумдир.

Ҳамзанинг “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар мажмуаси” (1915—1917), “Заҳарли ҳаёт” (1916), “Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки яллачилар иши” (1927), “Майсаранинг иши” (1926) каби драматик асарлари ўзбек адабиётида янги ҳодисадир.

Ҳамза 1889 йилда Қўқонда табиб оиласида туғилди. Отаси маърифатли, илғор зиёли эди. Ҳамза эски мактабда, рус-тузем мактабида ва мадрасада ўқиди, форс, араб ва рус тилларини ўрганди. Шу билан бирга Фузулий, Навоий, Ҳофиз каби машҳур Шарқ шоирлари, Фурқат, Муқимий асарлари устида мустақил мутолаа қилди, улардан ўрганди, илҳомланди ва улар таъсирида 1905 йилдан бошлаб “Ниҳон” тахаллуси билан шеърлар ёза бошлади ва 25 ёшдаёқ “Девон” тузди. Уларда Шарқ шеъриятига хос муҳаббат, диний тематика билан бирга маърифатга чақириш муҳим ўрин эгаллайди. Ҳамза ўзининг педагогик фаолиятини 1910 йилда Тошкентда Қашқар маҳалласида, 1911 йилда Кўқонда, 1914 йилда Марғилонда ва яна Қўқонда мактаблар очиб, болаларни ўқитишдан бошлади. Ҳамза бу мактабларда дарс берибгина қолмасдан, айни чоқда “Енгил адабиёт”, “Ўқиш китоби”, “Қироат китоби” (1914—1915) каби дарсликлар ҳам ёзди. У бир шаҳарда усули савтия мактабини очиб қувғин қилинса, иккинчи шаҳарда яна шундай жадид мактабини ташкил қилди, кўпроқ камбағал болаларни ва камбағалларни ўқитишга интилди. Ҳамзанинг маориф-ўқитиш ишларидаги ютуғи шунда бўлдики, исломни усули савтия билан боғлай олди — Қуръон ва Хадисларни фаол ёрдамга тортиб, халқни илм-маърифатга, янгиликка даъват этди.

1913—1914-йилларда Ҳамза чет элларда Афғонистон, Ҳиндистон, Сурия, Туркия мамлакатларида, Маккада саёҳатда бўлди, у мамлакатлар ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар билан танишди. 1915— 1917-йиллар давомидаҲамза қатор асарлар яратиб, унда халқ ҳаёти, унинг орзу-интилишларини ифодалади, ўзининг инсонпарварлик ғояларини халқ тили билан содда ва равон услубда баён этди, оммани илм-маърифатгачақирди, бидъатни қоралади. Унинг “Янги саодат” повести, “Гул” туркумидаги тўпламлари (“Миллий ашулалар учун миллий шеърлар мажмуаси”) шу даврларда ёзилгандир. У маърифатпарварлик ғояларини оммалаштиришда театрдан ҳам унумли фойдаланди. 1915—1916-йилларда
“Ферузахоним”, “Илм ҳидояти”, “Лошман фожиаси” каби қатор драма ва комедиялар ёзиб, баъзиларини ўзи тузган “Ҳаваскор труппа”сида саҳналаштирди.

Ҳамзанинг 1917 йилга қадар бўлган фаолияти ва ижоди ўз даври маданий-маънавий ҳаёти, маърифатчилик ва жадидчилик таъсирида шаклланиб, унинг фаол иштирокчиси бўлганлиги, мустамлака зулмига қарши халқ орасида маърифат тарқатиш йўлида тинимсиз кураш олиб борганлигини кўрсатади. У жадидларга эргашди ва жадидчиликнинг илғор вакилларидан бирига айланди. Жадидлар отаси Исмоил Ғаспирали вафот этганда Ҳамза марсия ёзиб, “Дод қил даври фалақдин, ботди хуршиди жаҳон”, деб ёзди. Мунаввар қорини “муҳтарам устози олий”, “маънавий ота”, деб атади. Ҳамза бир мақоласида бундай деб ёзди: “Агар бу аҳволда яшайверсак, бир муддатдан сўнг бу бидъатлар орасида бир миллат туғулуб бутун ислом фақат исми бор, жисми йўқ бир ҳолға келиб қолур. Ўзимизнинг бидаътларға мубтало бўлғонимиз етар, ўзимиздан кейинги авлодларимизнинг хуршид саодатларин заволга еткурмайлик ва ҳозирдан бу дардларнинг давосига киришуб, чорасини излайлук… Бунинг каби бидъат ва мажусият одатларини йўқ қилмак учун ёлғиз икки калима сўзни яхши тушунмак лозим: ўқимоқ ва