#тарбиявий соат
СИНОВГА ЯРОҚЛИ БЎЛИНГИЗ!
Савол: Оила қурганимга уч йил бўлди, аммо фарзандимиз йўқ. Ҳаётим яхши, рўзғоримни йўқотиб қўйишдан эса қўрқаман. Қандай йўл тутай?
Турсуной СОДИҚОВА:
Онам 7 йил фарзанд кўрмаган, сўнг 9 болали бўлган. Аввало, ниятинг яхши бўлсин. Онам жонларидан ўтиб кетганида: «Туғмас деган номдан қутулсам, бола кўрсам бўлди, ўлиб қолса ҳам майли»,-деб юборган экан! Бунинг учун умр бўйи армон қилиб, йиғлаб-бўзлаб ўтди, негаки 6 фарзандини ерга берган.
Инсоннинг бошига тушган яхши кун ҳам, ёмон кун ҳам синов. Ҳар бир ҳаракатинг кузатилади: сабринг ҳам, бетоқатлигинг ҳам Ўзингни тутишингга қараб улуш берилади. Яратган ҳаммамизнинг ёнимизда. У берган барча нарсага юракларингни тўлдириб, тинмай шукур айт, чиройли ният қил, дуолар қил. Ибодатнинг энг чиройлиси—бировларни миннатдор қилиб, дуосини олиш. Болажон, инсонга берилган қўл-оёқ, кўз, ақл, куч-қувват ҳам бойлик. Бу имкониятларни фаол ишлатмаётган бўлсанг, у туриб қолган мол ҳисобланади. Албатта, унингу стидан ҳам закот лозим бўлади. Кишиларга қиладиган узлуксиз яхшилигинг закотингдир. Бировларга ҳиммат кўрсат—қайтимини кутма, ҳеч кимнинг дилини оғритма. Яхшилаб ўйлаб кўр: ҳеч кимдан қарзинг йўқми, кимса сендан умидвормасми? Жуфтлик, фарзандлик, келинлик, жигарлик вазифаларингни жойида бажаряпсанми, рўзғорда покиза ва касбу корингда ҳалолмисан? Агар шу ишларинг кўнгилдагидай бўлса, фарзандни сенга бермай, кимга беради, болажоним?! Фақат ихлос билан даволанишни канда қилма. Қилдай умид бўлса ҳам, ҳаракат қил, иккингиз ҳам Яратганнинг синовида турибсиз. У ёғига Аллоҳ кўрсатган йўлдан бораверасизлар. Тинмай сўраб, умид қил, болам!