Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Repost #Улашинг #нарҳ #наво #ошмаслиги #учун!!! Бу нимаси Ҳурматли Президент!, яқинда уй жой нарҳи бўйича адашмасам уйларнинг тан нарҳи камайтирилиб Халқчил бўлиши бўйича селектор йиғилишини ўтказгандингиз!

Биз Ўзбек содда Халқ сизни ҳар бир айтаётган сўзингизга ишониб яшаб келяпмизу, лекин ҳар бир айтаётган сўзингизни амалда тескари ижросини кўряпмиз.

Уй жой қурилиши бўйича қайси олигарх кланлар ўзлари қўйган нарҳларга қаноат қилмай 30 фоизга оширишни режалаштиришмоқда?!

Халқ фаровонлигига кучли қаршилик қилаётган бу клан олигархларга Ўзбекистонда чора йўқми, уларнинг айтгани айтган бўлиши қачонгача Ҳурматли Президент?!

Ўзбекистоннинг оддий камбағал қашшоқ ва ўрта ҳол қатламдаги Халқ иш излаб ўзга юртларга мардикорлик қилишга маҳкум қилманглар сунъий муаммоларни яратиб!

Ёки мақсад бошқами Ўзбекистондаги мавжуд камбағал қашшоқ ва ўрта ҳол қатламдаги Халқни йўқотиб Ўзбекистон клан олигархлари қиммат уйларию бошқа нарсаларини чет эллик бойларга эшик очиб беришми?!

Ҳурматли Президент қандай тушунай айтинг?!

Нега ойлик маошларни яхши фоизга оширмай уй жой, озиқ овқат, дори дармон, коммуникация, коммунал хизматлар ва Халқ эҳтиёжидаги жамики нарсаларни ошириб келмоқдасизлар!

Мақсад нима?!

Ўзбекистон Халқини сунъий бездириб ўз юртидан қувғин қилишми қиммат нарҳ наволарни юзага келтириб?!

Ўзбекистон ўзининг табиий ресурслари билан дунёнинг мана ман деган бой мамлакатлари билан тенг бўла туриб Ўзбекистон Халқининг олаётган садақадек кам нафақаси, ойлик маошлари инсонни йиғлатади, азоблайди.

Ўзбекистон икки тоифа табақага бўлиниб бой ва камбағал ажралди!!!

Халқ мулкини ўзлаштириб катта катта бойликка эга бўлаётган муттаҳам клан олигархларни нафси қачон тўяди?!!!

Ҳурматли Президент қани Халқчил қоп қоп ваъдалар, қани?!

Қачон биз ҳам олаётган кам нафақа ва ойлик маошларимизга бир ёки икки йил йиғиниб уй ва бошқа нарсалар оламиз, қачон Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva?!!!

Халқимиз дунё бўйича бахтсиз мамлакатда яшаб келмоқдалар.

Хаётнинг оғирлигидан ҳамма асабий.

Бойликларимиз бўла туриб беморларимизнинг кўпи нажот истаб, ижтимоий тармоқлар орқали пластик карталарини қўйиб пул йиғиб бор пулларини Хиндистон тиббиётига бериб келмоқдалар.

Қанчадан қанча ҳаста инсонларга ўз юртида тузалишига нажот йўқ, лекин Ҳурматли Президент ундай қиламиз бундай қиламиз, деб, амалда ижроси бўлмаса, унда нимага керак бу баландпарвоз сўзлар.

Таҳликали дунёда яшаб безиб кетяпмиз эртага нима бўларкан, деб...

Бизни Ўзбекистон Халқининг ёруғ эрта куни қолмади.

Нима бўлса ҳам клан олигархларнинг порлоқ эрта куни туғилмоқда нарҳ наволарни ошириши билан!

Бу қандай бедодлик дийдаси тош қотган клан олигархлар?!

Инсоф борми сизларда, виждон борми?!

Неча неча миллион миллион Ўзбекистон Халқи дунё бўйлаб иш излаб чиқиб кетмоқдалар хаётимизнинг оғирлигидан!!!

Ўзбекистондаги нафсига қул бўлган клан олигархлар аслида Ўзбекистон фуқароларими ёки ўзга планетадан келган кўр, кар ваҳшийларми?!!!👇

#Диққат

❗️Тошкентда "новостройка"лар нархи ошиши мумкин

Ўзбекистондаги кўчмас мулк ахборот портали раҳбари эксперт маълумотларига таяниб, 2024 йил учун прогнозлар билан ўртоқлашди.

Янги уйларда уй-жой нархлари 30% га ошади, 1000 дан 1300 долларгача. Битимлар сони ҳам ортади: ўсиш 6-7% оралиғида прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистонда дори-дармон, сув, канализация, отопление ва бошқа кўп нарсалар қимматлашади

Давлат солиқ қўмитаси 2024-йил 1-апрелдан бошлаб мамлакатимизда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади ва нархлар ошиши кутилмоқда, деб маълум қилди:

• тиббий ва ветеринария хизматлари;
• дорилар;
• сув таъминоти,
• канализация,
• санитария тозалаш,
• иссиқлик таъминоти.

Илгари ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланма нол ставкада ҚҚС солинади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova