Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
ССВ: Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазири #Амрилло #Шодиевич #Иноятов бошчилигида танқидий ва таҳлилий руҳда кечган мазкур тадбирда оналар ва болалар саломатлигини асраш борасидаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди.

🏢 Маълумки, бугунги кунда ушбу соҳада юртимизда Республика перинатал маркази, Республика скрининг ва репродуктив саломатлик марказлари ҳамда уларнинг ҳудудлардаги филиаллари, Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, шаҳар ва туманларда 400 дан зиёд туғуруқ ва болалар муассасалари хизмат кўрсатиб келмоқда.

📌 Вазир Амрилло Иноятов ўз маърузасида сўнгги пайтларда #ижтимоий #тармоқларда #айнан #туғуруқ #комплекслари #фаолияти #бўйича #кўплаб #салбий #фикрлар #тарқалаётганига #урғу #бериб, #интернет #тармоғи #фаолларининг #тизимдаги #оғир #нуқталарни #кўрсатиб #бераётгани #учун #уларга #миннатдорлик #билдирди.

— Давлатимиз томонидан дори-дармон ва сарфлов материаллари учун етарли миқдорда маблағ ажратилаётган бир пайтда нега ҳомиладорларга ёки унинг қариндошлари қўлига дори-дармон рўйхати ёзиб берилмоқда, деб ўзимизга савол беришимиз керак. Туғуруқ комплекси раҳбарининг ўзи коррупциянинг тепасида бўлса, ҳаммани бир кўзда кўрмаса, таниш-билишчилик қилса, унда нима бўлади, муассасада носоғлом муҳит шаклланиб, жамоа парокандаликка учрайди. Аксарият муассасалар фаолияти юзасидан келиб чиққан шикоятларнинг негизида шу омилларни кўряпмиз, — деди вазир ўз нутқида.

⚡️Шунингдек, мулоқотда туғуруқларнинг аксарияти "кесарча кесиш" орқали амалга оширилаётгани, бу операцияларни айрим муассасаларда фақат бир мутахассис ўтказиб, бошқа ёш ва маҳоратли шифокорларга имконият берилмаслиги, бунга эса муассаса раҳбарининг аралашуви сабаб бўлаётгани кескин танқид қилинди.

❗️Онлайн йиғилишда Қашқадарё вилояти мисолида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш йўналиши бўйича ўтказилган ўрганиш хулосаси муҳокама қилиниб, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз юритилди.

🔎 Видеомулоқотда кўтарилган яна бир муҳим йўналиш — тиббиётнинг барча соҳалари ходимлари учун зарур бўлган этика-деонтология масалалари бўлди. Бемор мурожаат қилиб келганда “сени нотўғри даволабди, хато операция қилибди, энди мен тўғрилайман” деган носоғлом қараш билан курашиш зарурати ҳақида тўхталиб ўтилди.

♻️ Жумладан, беморлар ва уларнинг қариндошлари билан мулоқот қилишда халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган “фронт-офис” тушунчаси ҳақида сўз юритилди.

🔹 Яъни, бунда муассасанинг регистратура ва қабул бўлимлари ходимлари учун коммуникатив стандартлар, бемор ҳолатининг ёмонлашуви ёки яқинларининг норозилигига сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилишда амал қилиш лозим бўлган меъёрлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш якунида фаолияти бўйича кўп эътироз келиб тушаётган муассасалар раҳбарлари кескин танқид қилиниб, камчиликка йўл қўйган масъуллар қатъий огоҳлантирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Зўравонликка #за #бўлганлар #ижтимоий #тармоқларда #кўп....

Мана яна битта эркакни изоҳи.

Шу Аёлни ўрнида ўзини Аёли ёки синглиси, опа, Онаси бўлса ўша эркак қандай йўл тутарди зўравонга қарши?!

Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб ёз!

Зўравонликка қарши курашишни бефарқ бўлмай ҳаракат қилишимиз керак

Зўравонлар ёнимизда маска таққан ҳолда, кулган ҳолда, йиғлаган ҳолда, ожиздек ҳолда, ваҳшийлик ҳолда, муштумзўр ҳолда, юввошдек ҳолда, асабий ҳолда, писмиқлик ҳолда, ичган ҳолда, чеккан ҳолда, аламзадалик ҳолда, тарбиясиз ҳолда, таълимсиз ҳолда, тупой ҳолда!

Зўравонларни топиш осон ижтимоий тармоқлар орқали Бобожонов Пўлат Раззақович, Tanzila Narbaeva, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёллик #ғурурини #топтаб #ижтимоий #тармоқлар орқали Музаффар Шадиев томонидан шармандалар қилинган Тошкент вилояти Ангрен шаҳрининг 1-сон спорт мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ёш шижоатли Умида Асқаралиеванинг дардини ким ва қайси тадбирлардан бўшамаган, тадбирларни севувчи раҳбарлар эшитиб, кўришиб ёрдам бера олади Tanzila Narbaeva, Malika Qodirxonova, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva, Феруза Эшматова, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Бобожонов Пўлат Раззақович?!

📱+998937470509

Шаҳар бедарвоза бўлганини биламан, танкалари борлигини ҳам биламан, ўзгаларни ер билан битта қилганларга мансаблар, совғалар берилишини ҳам минг афсуски биламан...

Ҳурматли Зойир Мирзаев сиздан илтимос сизга қандай ахборот етказишган билмадимкуя лекин шу инсонлар билан кўришиб суҳбатлашинг, адолат борлигини айтинг, чунки бу инсонлар сизга ишоняптилар ва фақат сиз билан кўришиб суҳбатлашишни қайта қайта айтиб ўтмоқдалар, илтимос кўришиб суҳбатлашинг ака🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova